Мансур ЖУМАЕВ шеърлари


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Ушбу каналда шоир Мансур ЖУМАЕВ ижодини кузатиб бориш имконига эга бўласиз. Канал шоирнинг дўстлари, мухлислари томонидан очилди.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ҚАШҚАДАРЁ

Оқ салласи осмонда, этаклари чўлдадир,
Бир боласи адирда, бир боласи йўлдадир,
Уловининг жилови ҳамишалик қўлдадир,
Сафар кўрмаган алпни шер демас Қашқадарё.

Нону ош берса берган, нону ош сўрмаган эл,
Миннатин тўқмоқ қилиб бошига урмаган эл,
Миннатлининг ошига мўлтираб турмаган эл,
Ол дейди Қашқадарё, бер демас Қашқадарё.

Ғурурин Ҳисортоғдай минор қилган улус бу,
Тантиликни ўзига шиор қилган улус бу,
Дунёнинг тенг ярмини диёр қилган улус бу,
Зафар деру забар дер, зер демас Қашқадарё.

Қарши – шуур қалъаси, Китоб – ғурурнинг ери,
Қайга борса тик борар, ўшал – сурурнинг ери,
Мағрибдан Машриққача ўғли Темурнинг ери,
Тери томмаган ерни ер демас Қашқадарё.

Бироз содда, бироз қўрс, бироз тўпори, далли,
Мардга мард келган мудом, дангалига дангали,
Хиёнат кўрса аммо тиғ бўлади чангали,
Ҳиммати йўқ эранни эр демас Қашқадарё.

Аҳли аёлга хожа, ор номус учун тўра,
Дўстдан жонни аяш йўқ, ёвга аёв йўқ, жўра,
Бўрилик қилган дуруст, итлик қилгандан кўра,
Қиммати йўқ эранни эр демас Қашқадарё.

Насафийлар руҳидан ёришган баланд-пасти,
Бедилу Хисрав бўлиб олқишлар икки дасти,
Авлиёлар юртига мен-ку шеър битдим асти,
Балки ёздиқларимни шеър демас Қашқадарё.

© Мансур Жумаев
2019


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тасвир_ва_таассурот#
34-иштирокчи
🎤Абдулла Маҳматқулов


ҲАЙРАТ ҚЎШИҒИ

Ёрижон,
ай ёрижон,
кетди жон сен сори, жон:
кўрмадим кўркам нақш
кўзларингдай,
ёрижон!

На Беҳзод-у на Артур,
Рўзи,
Чингиз,
Ўрол,
Нур,
на Пикассо ё Маҳмуд
бўйла сурат чекибдур.

Боридан безди жоним,
борлигин сезди жоним;
жоним ё ерга кирди,
ё кўкда кезди жоним.

Кўзимдан сизди жоним,
бир савол эзди жоним:
жоним-ай,
жоним берай,
сени ким чизди, жоним?!

Сени ким чизди, жоним?!

✍Мансур Жумаев.

Р/S: Ака шу шеърини Орзумизга алла қилиб айтиб берардилар

529 0 11 3 31

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тасвир_ва_таассурот#

🎤Муниса Илҳом қизи
33-иштирокчи

ТАНГРИГА МАКТУБЛАР
 
Биринчи мактуб
 
Ёшларимни ёмғир айлаган,
сочларимни қор айлаган Зот,
бор ғамимни йўқ қила қолгин,
йўқдан мени бор айлаган Зот!
 
Эй, кўзимни айлаган соқий,
эй, сўзимни сор айлаган Зот,
шеърларимни шифо қил боқий,
шеърни менга кор айлаган Зот!
 
Ёр қил мени ёрга, ёронга,
ёр ишқини ёр айлаган Зот,
ёр сочини ёрнинг бўйнига
яшатгувчи дор айлаган Зот!
 
Яйратиб ёз дастурхонини,
қиш ўчоғин тор айлаган Зот;
синов учун мукофот бериб,
ўлпонини нор айлаган Зот!
 
Эй, бир қушга тикан тўн ёпиб,
насибасин мор айлаган Зот,
бор дардимни йўқ қила қолгин,
йўқдан мени бор айлаган Зот!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#тасвир_ва_таассурот

30-иштирокчи

Озода Очилова


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир

31-иштирокчи
🎤Хондамир Эргашев


ШАЙТОН

Малол шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.
Маҳол шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.

Хаёл шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.
Савол шаклида келдинг,
Мен таслим бўлганим йўқ.

Кўнглим қизиқ савдолар
Эритолмас муммикин?..
Аёл шаклида келма,
Таслим бўлишим мумкин.

29.06.22, Самарқанд.


* * *

Шоир Мансурнинг хотирасига

Шошмагин биродар, бир муддат тўхта!
Қандай кўриб қолдинг дор оғочини?
Ҳали тугамади... Ишқ бу – уч нуқта...
Учиб кетгани йўқ дил сор лочини!..

Ишқ дегани ноёб, хунталаб исён,
Кўнгилга бош урар оғриқли туғён.
Бир – Ишқ, дунёсига сиғмаган Бир – Ишқ –
Мансур юрагида тинди ғалаён...

Йиғлаб бўлди кўнгил, озорда кўнгил,
Жуда тез келдинг-у, тез кетдинг Мансур.
Кўрмадим, қай фасл, қишми, ё баҳор?
Ё кузми заъфарон барглардек – мастур!..

Ингради ичимда – овоз берди Ишқ –
Бу – Ишқ йўли, шоир, изтироб-алам!
''Ҳаддингиздан ошманг!..'', деди менга ОҲ!
Қўлимда чил-парчин бўлди, о, қалам!

Мансур бу – сочилган туйғулар исми,
Мастур бу – кўнгилнинг пинҳон нидоси.
Мағрур бу – Аллоҳнинг руҳдаги акси –
Шоирнинг Ватанда қолган видоси!..

✍Ғулом ЭГАМШУКУР


Мансур ака шундай гўзал таржимон ҳам эдилар. Булар ҳеч қаерда эълон қилингмаган. Сизларга илиндик. Дуоларингизда эсланг!


ÖZBEKİSTAN
Hemid Alimcan (Hamid Olimjon)
Ovalari gezerken yaya,
Bir ince his çıktı ortaya.
Çiçeklenen filizli bağın,
Öpüyordum vatan toprağın.
Dinleyerek türlü hikaye,
Büyümüştü şairde gaye.
Geçtim şarkı söyleyip ırmak,
Masallara çok tuttum kulak.
Dinlesem de hepsini, ama
Bulamazdım benzerin asla.
***
Benzeri yok bu güzel bostan,
Destanlarda bitmiş gülistan –
Özbekistan diye adlanır,
Sevgiyle onu herkes anır.
Çok güzeldir sanki genç gelin,
İki nehir yıkar saçların.
Karlı dağlar durur başında,
Gül vadiler güler yanında.
Civarlara halılar yayar,
Asla yoktur böyle ilkbahar.
Dağlardaki kırmızı lale
Olup sanki yakut piyale ,
Çeşmelerden iletecek su,
Halk gözünden gidecek uyku.
Tarlalarda başlanır hayat,
Başlanacak çalışma, icat.
Günaşırı büyüyüp pamuk,
Ağaçta gül bitecek çabuk.
Elma çiçekleri kaybolur,
Meyvesindan dalı bükülür.
Şehirlerde çalışarak il,
Adamlarla dolu Tekstil,
Buralarda genç ve ihtiyar,
Hepsi mutlu, hepsi bahtiyar.
Amuyla Sır suyunu içip,
Son Zerafşan nehrini geçip,
Biniciler vardır bu yurtta,
Bahar anı sel sedasında
Atlar sesi – şarkıları var,
Şöyle büyük, güzel bu diyar.
Tarlasında büyümez diken,
Bozkır bilmez yılan ne iken.
Kuş uçarsa yanmaz kanadı,
Ya kimsenin kurumaz zatı.
Susamaz hiç bir yolcu zaten,
Acılarda yoktur baş kesen.
Basmayacak kulübeleri kum,
Bebekleri yutmaz aç ölüm.
İnsana baht ve mutluluk yar,
Bu böyle çok acayip diyar.
***
Burada bülbül kitap okur,
Burada kurt ipekler dokur,
Arıları bal getirir, bal,
Bulabilir kuşlar da ikbal,
Burada kar altındaki kış
İlkbahara söyler çok alkış.
Güzellikle zengin bu vatan,
Ay aynadır ona sıradan.
Paramparça ot olup hergün
Pamuk için çalışıyor gün.
Açacaktır cesurlar kanal,
Gazel yazar şairler helal,
Şarkıcılar söylüyor şarkı,
Ninninin yok şarkıdan farkı.
Çalışıyor her genç bahtiyar,
Konuk bekler evde ihtiyar.
***
Şöyle diyar daim var olsun,
Şöyle diyar halka yar olsun.
Sağlim olsun hep yoldaşları,
Sağlim olsun arkadaşları.
***
Şeftalili bağlari gördum,
Gül büyümüş dağlari gördum.
Öptum, ağırladım ve izaz
Ettim – toprak oldu bembeyaz.
Ovalari gezerken yaya,
Bir ince his çıktı ortaya...
1939
Özbekçeden Mensur Cumayev (Mansur Jumayev) türkçeye çevirdi


ЎЗБЕКИСТОН
Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди манда.
Чаппар уриб гуллаган боғин,
Ўпар эдим ватан тупроғин.
Одамлардан тинглаб ҳикоя
Ўсар эди шоирда ғоя.
Дарёлардан куйлаб ўтардим,
Эртакларга қулоқ тутардим.
Ҳаммасини тинглардим, аммо,
Ўхшашини топмасдим асло.
Ўхшаши йўқ бу гўзал бўстон,
Достонларда битган гулистон —
Ўзбекистон дея аталур,
Уни севиб эл тилга олур.
Чиройлидир гўё ёш келин,
Икки дарё ювар кокилин.
Қорли тоғлар турар бошида,
Гул водийлар яшнар қошида.
Чор атрофга ёйганда гилам,
Асло йўқдир бундайин кўклам.
Тоғлардаги қип-қизил лола,
Бўлиб гўё ёқут пиёла,
Булоқлардан узатади сув,
Эл кўзидан қочади уйқу.
Далаларда бошланади иш,
Бошланади ижод ва турмуш.
Кундан-кунга ўсади пахта,
Барг чиқади ҳар бир дарахтда.
Олмазорлар гулин тўкади,
Мева боғлаб шохин букади.
Шаҳарларда ишга чиқиб эл,
Одам билан тўлар Текстиль.
Ҳаммасининг бир истаги бор,
Ҳаммаси ҳам хурсанд, бахтиёр.
Бу ўлкада ҳар нарса бордир,
Кўрмаганлар доим хумордир.
Аму билан Сирдан сув ичган,
Зарафшонни лойлатиб кечган,
Чавандозлар бордир бу элда.
Баҳор чоғи пишқирган селда
Арғумоқлар қўшиғи бордир.
Бу шундайин ажиб диёрдир.
Даласида ўсмас тиконлар,
Чўлларида чопмас илонлар,
Қуш учганда куймас қаноти,
Одам ўтса қуримас зоти.
Чанқов қолиб йўловчи ўлмас,
Ҳар бурчакда бошкесар бўлмас.
Кулбаларни келиб босмас қум,
Гўдакларни ютмас оч ўлим.
Одамга бахт ва толе ёрдир —
Бу шундайин ажиб диёрдир.
Бунда булбул китоб ўқийди,
Бунда қуртлар ипак тўқийди,
Бунда ари келтиради бол.
Бунда қушлар топади иқбол,
Бунда қорнинг тагларида қиш,
Баҳор учун сўйлайди олқиш.
Бир ўлкаки ҳуснга бойдир,
Унинг энг зўр кўзгуси ойдир,
Бир парча ўт бўлиб бунда кун
Пахтасига ишлайди ҳар кун.
Ботирлари канал қазади,
Шоирлари ғазал ёзади.
Куйчилари ўқийди ялла,
Жувонлари айтади алла.
Пазандаси ёпади ширмон,
Қарилари кутади меҳмон —
Бу шундайин ажиб диёрдир.
Бунинг қизиқ ҳикмати бордир.
Ҳар гўшада суянган тоғи,
Гуржистонда севган ўртоғи,
Унга ҳусн ва ифтихордир.
Узоқ Шарқда қўшини бордир,
Шунинг учун тинчдир ул кўнгул.
Шунинг учун осойишдир ул.
Шунинг учун сомонда ётмас,
Шунинг учун совуқда қотмас.
Ёвларига осмон тутундир,
Шунинг учун бағри бутундир,
Шунинг учун ёпинмагай хас,
Шунинг учун кийинар атлас.
Шундай ўлка доим бор бўлсин,
Шундай ўлка элга ёр бўлсин.
Омон бўлсин оғайнилари,
Омон бўлсин дўстларнинг бари.
Доим бўлсин давлати омон,
Шундай бўлсин бу бутун жаҳон.
Шафтолузор боғларни кўрдим,
Гул кўкарган тоғларни кўрдим,
Меҳр қўйиб ўпган сари оқ,
Оппоқ бўлди бу, азиз тупроқ.
Водийларни яёв кезганда,
Бир ажиб ҳис бор эди манда...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир 30-иштирокчи

Фарангиз Муродова

* * *
Ўзимни унутиб, чорладим сени,
билмадим бу дунё ўнгимми-ҳушим?
Азизам, кел, менга эслатгин мени,
азизам, кел, мени ёдимга тушир.

Кўнглим синиқларин кўзимдан тергин,
оғриқларим айтиб қўрқит, учунтир;
азизам, кел, мени изоҳлаб бергин,
азизам, кел, мени тушунтир!

Азизам, кел фақат, келсанг бас, тамом,
бус-бутун эгаллаб ол борлиғимни:
бир сен исботлашинг мумкиндир
ҳамон
бу дунёда мен борлигимни.

Мансур Жумаев


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир

30-иштирокчи Моҳигул Эргашева

* * *
Ярашмоқ учун ҳам низо туғилган,
Ошиқлар кўнглида ризо туғилган.
Имроний дилларда туғилса Марям,
Марямий руҳларда Исо туғилган.

Камтарин тилаклар ўсолар – ўсгай,
Жавонмард элда гул нисолар ўсгай.
Ниҳоллар шаклида ўсса умидим,
Дарахтлар шаклида асолар ўсгай.

Кўп ғалат савдолар басо улғайган:
Гоҳ қийшиқ кулбада расо улғайган;
Улуғбек кўшкида – Абдуллатифхон,
Фиръавн қасрида Мусо улғайган...

Мен на шоҳ, на гадо, на валий зотман,
Нафсим эгарлаган яйлоқи отман.
Шунча гуноҳ билан ҳануз қаддим тик,
Шунча нуқсим билан ҳануз ҳаётман.

Кел, ваҳм шерини жайрон қил, Худо,
Чавандоз нафсимни вайрон қил, Худо.
Мендек бир ёмондан яхши оғочлар
Ундириб, мени бир ҳайрон қил, Худо.

Мансур Жумаев

822 0 13 7 34

Мансур ЖУМАЕВ,
Ӯзбекистон

Тасвирий санъатнинг монументал турига мансуб--мозаикасозлик ҳунари жуда заҳматталаб ва нозик санъатдир. Мусаввир бу ерда тӯртбурчак рангли тошчалар билан наинки очиқ-сочиқ ранглар, балки туслар ва нимтуслар, орқа пландаги ғира-шира олисликни ҳам тасвир қилиши даркор.
Менинг ёш дӯстим, шоир Мансур Жумаев ҳозирги замон муаззам ӯзбек шеъриятининг мозаикасоз шоири, яъни шеър чорчӯбасига сӯз тошчаларини кошинкорлик қилиш маҳоратига соҳиб бӯлган нозикбин ижодкор, деган хулосага келдим.
Алқисса, мана сизга кичик бир шеърий мозаика.

Сайфулло Қулаев.

****

Севдикми, севилмиш не деса, мақбул,
Сӯрай қол, киприги нақши ислимим.
Кӯнглим-ку ӯзи бир каъбаи мақдур,
Зиёрат қилгайсан қачон, муслимам?

Балки, ишқ сураси келарку манзур,
Балки ишқ ояти ӯзинг нория.
Кӯнглим-ку ӯзи бир Мусҳафи мансур,
Қироат қилгайсан қачон, қориям?


Репост из: Fozil Farhod
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ

🔊 Ҳомийларимиз томонидан "Қанот" ижодий лойиҳаси доирасида Насрулло Эргаш, Мастура Абдураим қизи, Кумуш Абдусаломова, Обид Қўлдош, Дилора Холиқова, Фозил Фарҳод, Мансур Жумаев ва Шоҳсанам Нишоновалар ижоди асосида «Тасвир ва таассурот» энг яхши видеоролик, тақриз ва адабий ўқиш танлови эълон қилинади.

🌞 Апрелнинг қуёшли кунларида

битта биринчи ўрин

💷 1 400 000 сўм;

Иккита иккинчи ўрин

💶 850 000 сўмдан;

Учта учинчи ўрин ҳар бири

💵 700 000 сўм билан;

ижтимоий тармоқлар (Тelegram, Facebook, Instagram ва YouTobe...)да энг кўп улашилган ва лайк йиққан видео

💴 500 000 сўм билан;

📚 ва бу ҳаммаси эмас, яна уларнинг ҳар бири муаллифларнинг янги нашр этилган китоблари билан;

📚 яна тўртта рағбатлантирувчи ўрин эгалари «Аkademnashr» нашриёти чоп этган «Излам» тўпламлари билан;
ҳамда яна бир рағбатлантирувчи ўрин "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" тўлиқ томи билан тақдирланадилар.

📧 Видеоролик, тақриз ва адабий ўқишларни @nasrullo_ergash, @MasturaAbduraimovna, @kumush_abdusalomova, @obid_85, @fozilfarhod1, @dilora_xoliqova, @Fozilfarhod1 ва @Odiljon_qizi телеграм манзилларига юборасиз;

📃 танлов эълони ва ижодий ишларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда #тасвир_ва_таассурот ҳештеги остида жойлаб бизни белгилайсиз.

📣 Видеоролик, тақриз ва адабий ўқишлар муаллифларнинг телеграмдаги ижодий ўзанларида эълон қилиб борилади.

Ташкилотчилар томонидан энг яхши деб топилган ҳамда  @xayol_soyasi, @Adabiyot_falsafasi, @kumush_abdusalomova, @azob4, @aytolmagan_dilim, @fozilfarhod  @Mansur_Jumayev ва @Shohsanam_Nishonova телеграм ўзанларида энг кўп муносабат лайк 👍 йиққан видеоролик, тақриз ва адабий ўқишлар ғолиб деб топилади.

☝️ Ижодий ишлар қабули 31 март куни якунланади.

🎁 Айтганча, яна бир хушхабар: ҳомийларимиз томонидан мукофот пуллари янада ошириб борилиши айтилмоқда. Танловда фаол бўлинг! Китоблар ва мукофотлар тақдимотида кўришгунча!

🔥 Ижодий телеграм саҳифаларимизга обуна бўлинг 👉 @xayol_soyasi, @Adabiyot_falsafasi, @kumush_abdusalomova, @azob4, @aytolmagan_dilim, @fozilfarhod, @Mansur_Jumayev, @Shohsanam_Nishonova


БЕШИНЧИ МУСОФИР

Муҳаммадали Ғаффоровга бағишладим.

Шимол ўлкасига тун чўкди бенур,
кўнгил ўлкасида порлаб чиқди кун:
ахир, Яккабоғда уйғонган шуур
барфин ўрмонларда топмовди якун.

Уйғонди,
тўлғонди:
соғинч,
илҳом,
шеър.
Бу тун бутун шеърдир –
кўнгил тўқ эди.
Олтига уч метр вагон-контейнер
ичра ундан бўлак шоир йўқ эди.

Вужудини шимол аёзи чимдиб,
ухламай шеър ёзиб ўлтирарди Шарқ,
ногоҳ гумбурлади нимадир,
тинди,
ногоҳ совуқ тунни ўртаб ўтди барқ.

Узоқ-яқиндаги шуълалар ўчди,
темир бошпанани тарк этди зиё,
чироқсиз вагонни қаҳратон қучди
ва совий бошлади қонлар ҳам гўё.

Темир бошпанани дақиқа сайин
ишғол қилар экан совуқ аёз, қиш,
тўртта ҳамхонасин уйғотиб тайин,
шеър ўқиб бергувчи шоирга олқиш!

Совуқ контейнерни илитмади шеър,
турдилар,
юрдилар,
сакрадилар боз,
машқ ҳам қилдилар,
тепиндилар ер...
на чироқ келдию
на тинди аёз.

Совуқ санчиларкан бамисоли ўқ,
музлаб қолмасин деб қўл,
оёқ,
дил,
онг...
шу тун тўрт мусофир ухлагани йўқ,
шу тун шеър эшитиб оттирдилар тонг.

Бешинчи мусофир шеър ўқийди, шеър,
ҳар бир шеър гўё бир парча чўғ эди;
олтига уч метр вагон-контейнер
ичра ундан бўлак шоир йўқ эди.

Ниҳоят, тонгга ҳам етдилар омон,
ниҳоят, иш-ишга тарқади бари,
фақат иш жойига келмади шу тонг
қўшни вагондаги ҳамқишлоқлари.

Кеча –
ток станция портлаган маҳал,
чироқ,
иситкичлар ўчган ўша тун,
нариги контейнер аҳлини
ажал
олиб кетган экан бус-бутун...

Асли, бу гапларни не керак сўзлаб,
кечмиш ҳасратлардан озурда бўлмоқ?!
Демак, тақдир экан аёзда музлаб,
ғафлатда,
ҳасратда,
фурқатда ўлмоқ.

Ўкинмай,
ўксинмай бўларми бироқ,
бари ватандошу
бари дўст-қарин.
Худо раҳмат қилсин
эл-юртдан йироқ
жон берган жувонмарг жонларнинг барин.

Не чора бор, ахир,
ким нима ҳам дер,
бариси навқирон,
ғайир йўқ эди,
лекин бу вагонда
уйғотиб,
шеър-пер
ўқиб берадиган шоир йўқ эди.

Ҳали ҳам совуқдир шимол, дўстларим,
ҳали ҳам бир ғафлат қувар эрларни...
Аёзда чироқсиз қолдирма, Тангрим,
шоири йўқ контейнерларни!

Мансур Жумаев

837 0 11 10 22



Мансур Жумаевнинг “Ҳазрати ишқ” шеърлар тўплами ўзбек адабиёти осмонини қоплаган қора булутларни парчалаб ташлаган улуғвор яшин мисол долғалидир. Бу шеърлар моддий неъматларга ўч замонамиз одамлари учун Халложона телбаликдек туюлиши мумкин. Фақат жуда оз сонли муҳлислари, руҳоният дунёсида яшашга орзуманд инсонлар учун шоирнинг дарди бегона эмас. Бу дард узоқ ўтмиш - асрлар қаърини ёриб бизгача етиб келган суфий боболар руҳининг Мансур дилида аланга олган ёлқинидир балки:
Дарвешлар топинди қалби- шоҳига,
кемалар юкинди бандаргоҳига,
Оллоҳим, Оллоҳим эшитяпсанми,
қандай чидаяпсан банданг оҳига?!
Шоирнинг бу оҳу ноласи ўғрилар билан бир сафда хочга михланган Исо Масиҳ нолаларини эсга солмайдими? Гўёки барча зулму залолатлар, дарду мусибатларга жим қараб тургандек туюлган Яратувчига Мансурнинг ўтли исёни сўзга айланиб йироқ йироқлардан акс - садо бергандек бўлади. Унинг “Тангрига мактублар” туркумидаги учинчи шеъри шундай ўтли исён билан якунланган:
Комил бир кўнгилни юрдим соғиниб,
гарчи кўрсатмадинг умид доғини,
тузган жаҳонингдан кўнгим тўлмади,
Тангрим, қайтадан чиз яхшироғини!
Булар мактуб эмас, шоирнинг адолатсиз дунё тузумига қарши исёни эмасмиди? Айтинг, қайси шоир Яратувчига қарата, “Бу норасо дунёнгдан кўнглим тўлмади, яхшиси қаламингни қўлга олиб, дунё тархини қайтадан чизгин!” де хитоб қила олган?
Дилга довур келган ҳар ўй-у ҳар ён,
Тангрим, бир чора қил,
руҳим емасин!
Бўғзимгача келди бу лойқа дарё…
Сен қачон келасан,
Нуҳнинг кемаси?!
Шоир кирланиб, бўғзигача келган лойқа дунёдан ўзини қутқарувчи нотаниш ва афсонавий Нуҳ кемаси тимсолидаги илоҳий куч топилишидан умидвор бўлиб яшайди. Уни қалбини синдирган, руҳини ўкситган аслида нима? Аввало Ўзи, кейин унинг ўзи яшаб турган жамият эмасми? Шоир дунё деганда ноқис одамлар ва уларнинг носоғлом дунёқараши, яшаш ва тафаккур тарзи, Ҳақиқатга тескари қурилган жамият зуғумларини назарда тутмаяптими? Буюк француз мутафаккири Жан Пол Сартр: “Агар ёлғиз қолганингда зериксанг, демак номақбул жамиятда яшаяпсан”, деганда қанчалик ҳақ эди. Нафсу таъма илинжидаги очофот кўзлар, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилмайдиган қозилару, Ҳақ номидан ёлғон сўзлайдиган муллалар, мансабу мартаба илинжида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган жиноятчи тўдалар Ҳақиқатни тўсиб яшашда давом этаверишар экан, уларга қарши курашувчи куч топилмайди. Эзгулигу адолат доимо пиёда, жаҳолату зулм от устида бўлган жойда шоир ўз қалбининг энг чуқур еридаги жойни ватан қилиб, ўзини қутқариб олиб кетишларини кутиб яшашга мажбур бўлади.
Энди уни мастона
ахтарарга уриб қўл,
кўнгил деган девона
мамлакатга олдим йўл.
Йўлим на фирқа, мазҳаб,
На сулук - тариқатдир…
келганим - айни матлаб;
кетмагим - ҳақиқатдир.
Саҳву хатолар шоирдан қолган бебаҳо меросдек гўё. Улар шоир учун севимли фарзандидек қадрли. “Менинг хатоларим” шеърида Мансур шундай ёзади:
Фарзандим - унут олам-
Дилгинангнинг дарзиман;
болам, дорга ос, болам,
болам , шунга арзийман.
Хатоларим ўрнини
нечун босмайсан, нолам;
ўзим келдим дорингга
нечун осмайсан, болам?..
Халложни дор остига келтирган унинг “Ана ал -Ҳақ”, яъни ”Мен Ҳақиқатман, мен Худоман”, деган сўзи эди.
Гадоману, шоҳман деб айтсам,
Йўлчиману, роҳман деб айтсам…
Ишонмайсиз Ҳақман деб айтсам?!
Мансур бўлган бобо Халлож ҳам!,
деб ёзганди шоир бир шеърида.
Сокин куз кунларидан бирида Мансур Жумаев Тошкентдаги уйида нафас етишмовчилиги боис оламдан кўз юмади. Ўлим у узоқ вақт кутгани - ўзини дунё чиркинидан қутқаргувчи халоскор Нуҳ кемаси тимсоли эди гўё.
Ай муҳаббатсаро шеърим,
мани оқу қаро шеърим,
кетар бўлсам не ғам, сен бор-
икки олам аро, шеърим!
(“Шеърим”).
Шоир жисм дунёси билан абадий видолашгач, уни тупроқ орасидан излаб тополмайсиз, чунки, шоир Сўзга айланиб асл ватани - умр бўйи интилиб яшагани - Ҳақиқат томонга кетган. Шоирнинг умри боқийлигининг сабаби ҳам шундадир, балки. Унинг ўзи эътироф этганидек “Шоирлар ўлиш учун туғилмайди”. Шоирлар ўлгандан кейин яшаш учун дунёга келадилар.
Юсуф Расул,
Швеция. Стокҳолм шаҳри. 10 январ, 2025 йил.


Дор остидаги сўз
(Мансур Жумаевнинг ”Ҳазрати ишқ” тўпламини ўқиб…)
Ўзини Ҳақ учун фидо қилишга чоғланган шоир аввало ўзидан, моддий дунё юкидан қутилиб, енгил бўлиб олиши керак. Бунинг учун унга фақат ишқ ёрдам бериши мумкин. Бироқ, ишқ нима? Афсуски, бу туйғуни бошқаларга тушунтириб бериш имконсиз…
Деди: Ҳақдан тониб бўлмас,
Дедим: тонмай таниб бўлмас,
севги севгай ўртамоқни,
бу ишқни ўргатиб бўлмас.
Ишқ илоҳий туйғу. Бу туйғу нималигини фақат у билан яшаб, кўнгил ва ақлдан ўтказиб, шахсий тажриба орқали ўз ҳаётингда синаб кўриш билангина ҳис қилиш, англаш мумкин холос.
Шоир ёзади:
Кўз ёши ҳам кутмагин
севинмаган одамдан;
севги сўрма, севгилим,
севилмаган одамдан.
Ишқ мақсад эмас, ўзликдан воз кечиб, Ҳаққа етишиш учун бир восита холос. Шоир ирфоний туйғулар яширин Сўзлар билан ишқ қаршисига чиқади. Сўзлар билан ўзининг кимлигини, инсонлик моҳиятини, Яратган сирларини англашга интилади. Қадам ба қадам, йиллар, ойлар, кунлар ва сониялар кесишувидаги вақт оралиғида ўзини сўзларга улашиб чиқади. Ва охир оқибатда Ҳақ ишқида унинг ўзи ҳам Сўзга айланади.
Қушлар Ҳақ даласин донига борди,
Тоза руҳ ошиқнинг жонига борди,
Севган севилганнинг ёнига борди,
Мен сенинг ёнингга келдим, севгилим.
Шоир ўз севгани- Ҳақ ёнига бориш учун Одам Атодан мерос кўплаб манзилларни босиб ўтиши керак. Ҳаёт ва жамият сарҳадларида одамлар орасида яшаш ҳам бир қаҳрамонликдир. Тинмай ғувуллаб оқиб ётган шовқинли дунёда бир дам руҳий ҳаловат топиш ҳам осон иш эмас. Атрофдаги яқинларинг зулму- заҳмати, ўзини дўст деб кўрсатган бақаламун кимсалардан келган ғаму кулфатлар, руҳиятинг, онгу тафаккурингга тескари қурилган кажрафтор фалак ва нафсу таъма, риёкорлик билан яшаётган одамлар жамиятидан қаерга ҳам қочиб кетиш мумкин? ”Ҳақ йўли албатта бир ўтулгувси”, дея зулмга қарши кураш йўлига чиққан инсон қалбида туғилган исён олови, аввало, унинг ўзига, ўзидаги саҳву хатолар, такаббурлик, манманлик, риё, адоват, кибру ҳаво каби жаҳолат пардаларини батамом ёқиб йўқотишга қаратилган бўлади. Ҳақ ва Ҳақиқат йўли инсон қалби, онги ва тафаккури орқали ўтади. Буюк ва абадий Ҳақиқат васлига фақат ўз нафсини енгган, одамийликдан ўтиб, инсонийлик, яъни, илоҳийлик йўлига қадам қўйган ориф ва фозил зотларгина муяссар бўлишлари мумкин холос.
Ҳақ йўлига ошиққан ошиққа Мутлақ Ҳақиқат - Худодан бошқа ким ҳам ёрдам бера оларди:
Кел, ваҳм шерини жайрон қил, Худо,
Чавандоз нафсимни вайрон қил, Худо,
Мендек бир ёмондан яхши оғочлар
Ундириб, мени бир ҳайрон қил, Худо.
Шоир учун “ўзидан ўтиб, Ўзига етишиш учун” унинг Ўзидан бўлак ғамғусори йўқ.
Икки дунё ҳар бошда пойдор,
ҳар заррада улвий иродат:
ҳар кўнгилда битта Худо бор,
ҳар қадамда битта ибодат…
Ҳамманинг қалбида илоҳий ирода бор, ҳар заррада Яратган нури зоҳир, бироқ не ажабки, инсон ўз вужудида яширин гавҳардан бехабар. Инсон ўз қалбидаги яширин хазинани топиши учун ташқарига эмас, ўз ичига, қалбига йўл олиши, Ўзини ўзидан излаши керак. Не ажабки, бу хазинага етишган ва илоҳий ишқ завқидан қонган Пайғамбарлар, ориф зотлар ва олиму обид инсонлар ўз даври одамлари, ўз қавмдошлари томонидан доимо рад этилган, камситилган, қувғин қилинган ёки Мансур Халлож каби дор остига келтирилган.
Ортидан минглаб шогирдлари, муридларини эргаштириб, одамларни фақат ягона Ҳақ учун яшашга даъват этиб келган Халлож ўзи мансуб давр жамияти ва ҳукмдорларига ҳамма Ҳақ олдида тенг эканлигини уқтирарди. “Ҳукмдорлар Тангрининг ер юзидаги сояси”, деган сохта ақидалар билан одамлар онгига кишан солиб келаётган руҳонийлар “Яратувчи олдида ҳамма тенгдир, шоҳу гадо ҳам…” деб бонг ураётган Халложни йўқотиш билан муаммони ҳал қилиш пайида бўлишгани аниқ. Улар шу йўл билан зулмнинг тегирмонига сув қўйишар экан, жаҳолат тунларини ёритган Халлождек Ҳақиқат қуёшини сўндиришга урунишган. Гарчанд улар Халложни қўлларини кесиб, даҳшатли қийноқлар билан ўлимга маҳкум этган бўлсалар ҳам, даққи тасаввурлар ва қотиб қолган тафаккур қўрғонини бузиб ташлаш учун йўлга чиққан Мансурнинг уйғоқ руҳини ўлдира олмадилар. Бу ўлмас руҳ асрлар оша ориф инсонлар қалбида қайта уйғонди.
Халлож руҳининг бизнинг асримиздаги вориси унинг отдоши Мансур эди.


БОЛАЛИК
Қор жилғага айланиб,
кетди ҳаёт сойига:
кетаверди лойланиб
танимаган жойига.
Қорлигидан асар йўқ;
қайга етди, айтмайди...
.. у қор бўлиб яшаган
чўққисига қайтмайди...
Мансур Жумаев
ДЕТСТВО
Преврашаясь в ручьё,
ушёл снег оттуда --
Ушёл весь в грязи туда,
непонятно куда.
Уже далеко не снег,
слинял в неизвестность...--
... не вернулся он больше
на свою родную местность.
Перевод Саййиды


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#танлов#шеър_ва_тасвир
29-ishtirokchi

BAHOR EMASMIDI BIZ KUTGAN FASL...
Muallif: Mansur Jumayev

✍️Fenomen shoir Mansur Jumayevning xotirasi uchun.
O'qidi: Temur Malik
Mobilograf: Iskandarov Qutbiddinxon

Показано 20 последних публикаций.