Mahbubiy Adabiyot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Искусство


#ТАВАККУЛ
• «Таваккалту алаллоҳи»-, деган эр,
• На талқонни, на қалқонни ғамин ер!
©️ Сўфий Аллоҳ Ёр роҳимаҳуллоҳ
• tiktok.com/@mahbubiy_adabiyot
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Искусство
Статистика
Фильтр публикаций


Payg'ambarimizdan (s.a.v.): "Sizning ahlingiz kimlar, ey Allohning elchisi?" deb so'rashdi. Aytdilar: "Qiyomat kunigacha taqvo qilgan har bir mo‘min mening ahlimdir. Ogoh bo'linglarki, mening do'stlarim taqvodorlardir. Biringizning biringizdan fazlingiz Allohga taqvo qilishingiz bilandir".

861 0 10 1 51



-Niyat bilan orzuning farqi nimada niyat jiddiylar uchun orzu esa ojizlar uchundir.

2.6k 0 33 9 103

Sabr og‘riqlarni davolovchi achchiq malhamga o‘xshaydi. Jonni og‘ritadi, biroq yarani davolaydi.
©️Jaloliddin Rumiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ШЕЪРИЯТ

ЭЙ ДЎСТ

(Қул Ошиқдан ўзлаштирма)

Мен Ёримдан айрилганим,
Неча замон бўлди, эй Дўст!
Кўзларимдан ёш қуюла,
Оби равон бўлди, эй Дўст!

Ҳали шуми ташлаб кетмоқ,
Сени севганни тарк этмоқ?!
Ҳаром бўлди емоқ-ичмоқ,
Ишим фиғон бўлди, эй Дўст!

Ошиқнинг дарди ечилмас,
Кўнгул Ёридан кечолмас,
Қаноти бор, лек учолмас,
Ҳолим ёмон бўлди, эй Дўст!

Маҳбубий ночор қочишга,
Баҳона йўқдир тўқишга,
Шошил жанозам ўқишга,
Сени севган ўлди, эй Дўст!

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!👇👇👇

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

rel='nofollow'>Https://t.me/AbrorMuxtorAliy


Репост из: Nurmuhammad Xo'ja
ШАҲМАТ

Бу ўйин арзийди ўйнаб кўришга,
Аммо мажбур айлар ўйлаб кўришга –
Шоҳга аталса-да ўйиннинг номи,
У фақат яраркан қочиб юришга...

###

Йўллар гоҳи қора, гоҳида оқдир,
Бу ўйин қонуни ҳаддан зиёда,
Ва лекин тугагач бир бўлар тақдир –
Қутига солинар шоҳу пиёда!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Репост из: Muhammad Odil Abulqosim Buxoriy sahifasi
❄️Қор ёққанда ўқиладиган дуо.

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

Ўқилиши:
Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

Маъноси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла.

Имом Бухорий ривояти.

islom.uz

🕊Telegram |📱Instagram
📺 YouTube |📱Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ШЕЪРИЯТ

ТАВБА

Мусулмонлар, замон уятли бўлди,
Ҳалол арзон, ҳаром қийматли бўлди.

Қуръон ўқиганга қулоқ солмаслар,
Шайтонлар семириб, қувватли бўлди.

Ҳаром билан ҳариш тутди жаҳонни,
Бузғунчи фосиқлар ҳайбатли бўлди.

Аллоҳни эслатсанг, мунофиқ, жоҳил -
Сенга қарши ўн минг ҳужжатли бўлди.

Шогирд устозига ақл ўргатар, Ўғил ота билан иззатли бўлди.

Фақирлар кибрли, кекса енгилтак,
Пойгакдаги машшоқ ҳурматли бўлди.

Пайғамбар ўрнига номзод «муллалар»,
Бу халқнинг бошига заҳматли бўлди.

Расулнинг мероси эгасиз қолиб, Бесуннатлар бугун «суннатли» бўлди.

Юнус, кел, тавба қил, ошиқ иши шу,
Тавба қабул бўлса не бахтли бўлди!

© Юнус Эмро
© Таржимон Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy

17k 2 220 6 53

Anas (r.a.) rivoyat qiladi: Payg'ambarimiz (s.a.v.) bir kishiga uch narsani nasihat qilib aytdilar.
1. O‘limni eslashni ko‘paytir, shunda boshqa narsa bilan mashg'ul bo'lishni tark qilasan.
2. Shukrni mahkam tut, u ne'matni ziyoda qiladi.
3. Duoni ham mahkam tut, chunki duoing qachon mustajob bo‘ladi bilmaysan.
Uch narsadan seni qaytaraman dedilar Payg'ambarimiz (s.a.v.)
1. Ahdni buzma, uning buzilishiga ham yordam berma.
2. Zulmdan saqlan, kim birovga zulm qilsa Alloh taolo zulm ko‘rgan kishiga yordam beradi.
3. Makrdan saqlan, chunki makr yamonlik keltiradi.


#АЁЛ

• Аёл...
• Мўъжиза...
• Ўзини четга олган сари диққат марказида бўлади...
• Беркингани сари қадри юксалади...
• Омонатдорлиги ортгани қадар унга ишонч ортиб боради...
• Солиҳа аёл подшох бошидаги тож кабидир... Тож тиллодан бўлсада оғирлиги билинмайди... Унга эга бўлган дунёга эгалик қилади...
• Аёл...
• Мўъжиза...
• Дунёнинг тақдири унинг зиммасига юклатилган...
• У тўғри тургани сайин дунё тўғри туради, у бузулса дунё бузулади...
• Аёл зардир, унинг асл қадрини фақат заргар тушунади...

©️ Маҳбубий
https://telegram.me/AbrorMuxtorAliy


Репост из: Nurmuhammad Xo'ja
Магар айби бор деб бировни билдим,
Боқмадилар ҳатто бу сўзга бирров.
Қачонки ўзимга насиҳат қилдим,
Аччиқ пандларимни англади биров.

Етмоқчи бўлгандим ботиний дилга,
Атрофга пичирлаб таралди нолам --
Ўзим сарҳад бўлдим ҳар қайси йўлга,
Ўзимдан бошланди жами бу олам.

Ҳа, шундай йўсинда бор эмиш таъсир,
Аввало ўзимни ўзгартир, сўзим:
Сенинг ислоҳингга олам мунтазир,
Нима қилсам экан сени, эй ўзим?!

@xayrulla_hamidov_adabiyot


Репост из: Xayrulla HAMIDOV ijodi /official
ЯХШИЯМКИ...

Буюкларнинг ҳолига боқсам,
Улар ҳеч-да ҳадик емасдир:
Яхшиямки ҳаёт ўлчови
Йиллар тузган ёшда эмасдир.

Гарчи қизғин яшаш иқболи,
Чеки йўқдир гарчи нолишнинг.
Яхшиямки, ўлгандан сўнг ҳам
Имкони бор яшаб қолишнинг.

Ер чарчаса, само энгашар,
Нур мисоли елади ёрдам.
Яхшиямки, бахт инъомига
Қўриқчимас бирорта одам.

Тугар, ҳа, ҳа, тугар гул сайли,
Тугар ҳатто башар ноласи.
Яхшиямки, соғинч туфайли
Йиғлаёлар одам боласи.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


#СОЛИҲЛАР

• Сиз солиҳларни бегуноҳ деб ўйлайсизми?!
• Йўқ! Улар ҳам гуноҳ қиладилар.
Фақат улар:
- гуноҳларини ошкора қилмай беркитадилар;
- гуноҳлари учун истиғфор айтадилар, унда бардавом бўлмайдилар;
- гуноҳларини эътироф қиладилар, ўзларини оқламайдилар;
- гуноҳ қилиб хотиржам юравермайдилар, балки унинг ортидан яхшилик ҳам қилиб қўядилар;
- гуноҳларидан ҳам холис тавба орқали ажр қозона оладилар...
• Солиҳлар ана шундай бўлишади.
• Аллоҳим! Биз ғарибларни ҳам солиҳларга қўшгин!
• Омин!

©️ Аброр Мухтор Алий

@MAHBUBIY_ADABIYOT




Дунёдаги ҳеч бир фалсафа яқинларини йўқотганларни юпата олмайди.

Ийля Абу Мозий

@Mahbubiy_Adabiyot

📝Telegram  💬 Facebook
🎶Tik Tok      📸 Instagram
📹Youtube    ✅ Telegrsm
💠Postni yaqinlaringizga ham yuboring!


Jobir (r.a.) rivoyat qiladi: Payg'ambarimiz (s.a.v.) aytdilar: "Farzandlarni yaxshi ko'rish do‘zahdan pardadir. Ular bilan birga ovqatlanish do‘zahdan panoh topish va ularga ikrom ko'rsatish Jannatga o'tishga ruxsatnomadir".


Tanlangan oylar: Allohning oyi - rajab va uchta ketma ket keluvchi zulqa'da, zulhijja, Muharram oylari.
Tanlangan ayollar: Maryam bintu Imron, Allohga va Payg'ambariga imon keltirgan ayol Xadicha bintu Xuvaylid, Fir'avnning xotini Osiyo bintu Mazohim va jannat ayollarining sayyidasi Fotima bintu Muhammad (s.a.v.).
Tanlangan jannatga birinchi kiruvchilar: Har bir qavmning jannatga birinchi kiradigan kishisi bor. Arablardan Muhammad (s.a.v.), forslardan Salmon, Rumdan Suhayb va habashlardan Bilol Ibn Ravoha.
Jannat mushtoq bo'lgan kishilar: Amirul-mo‘minin Ali Ibn Abu Tolib (r.a.) ,Salmon, Ammor Ibn Yosir va Miqdod Ibn Asvad (r.a.).


#ШЕЪРИЯТ

ИЛТИЖО

Нуқсоним кўпдир мени,
Остонангга қўйдим бош,
Маҳбубим, севдим Сени,
Ҳажрингда тўкдим кўз ёш.

Тонг саҳарда истиғфор,
Қабул айла, ё Ғаффор!
Оч эшикни, меҳмон бор -
Ҳам сарсондир, ҳам бебош.

Маҳшар тонги отганда,
Бўзлар бечора банда,
Ўзинг қилма шарманда,
Ёлғизман, Сен бўл йўлдош!

©️ Маҳбубий


📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/AbrorMuxtorAliy

5.5k 1 56 5 108

Faqih Abu Lays Samarqandiy aytadi: O‘nta xislat bandani yaxshilar martabasiga va oliy darajalarga yetkazadi.
1. Ko'p sadaqa qilish.
2. Ko'p Qur'on o'qish.
3. Dunyoni tark etishga da'vat qilib, oxiratni eslatib turadigan bilan o‘tirish.
4. Qarindoshchilikni bog'lash.
5. Kasalni borib ko'rish.
6. Boyliklari oxiratni eslashga xalaqit beradigan boylar bilan kam aralashish.
7. Ertaga o'ziga keladigan kun haqida ko'p fikrlash.
8. Orzu havasni kamaytirish va o‘limni ko'p zikr qilish.
9. Jim o'tirish va kamgap bo‘lish.
10. Tavozu, oddiy kiyinish, kambag'alni yaxshi ko'rish va ular bilan aralashib yurish, yetimlarga, miskinlarga yaqin bo‘lib, ularning boshini silash.



Показано 20 последних публикаций.