🇺🇸🇨🇳
Хитойликлар "DeepSeek" деб номланган сунъий интеллект моделини оммага ошкор қилди. Бу янгилик Американинг шу соҳада нон топиб юрган компаниялари ва жамоатчилиги орасида катта шов-шув ва ваҳималарга сабба бўлди.Боиси - "OpenAI" каби компаниялар миллиардлаб доллар ва йиллар сарфлаб яратган LLMни (Large Language Model) Хитой компанияси саноқли ойлар ичида ва бор-йўғи 6 миллион доллар билан қура олган.
Моделнинг қудрати бенчмаркларда "OpenAI"нинг энг сўнгги "о1" модели билан деярли тенг, ҳатто баъзи йўналишларда устун. Бу ҳам етмаганидек, модел "Open source" сифатида тақдим этилди, яъни омма ва бошқа компаниялар ундан бепул фойдаланиши мумкин.
Янгилик АҚШ фонд бозорини остин-устун қилмоқда.
Айни дақиқаларда "NVIDIA" компанияси акцияси 17 фоизга тушиб кетди. Сунъий интеллект билан ишлаётган бошқа компанияларда ҳам шу аҳвол.
Кўпчиликнинг бошини қотираётган энг катта савол шу: Хитойликлар бунақа моделни 5-6 миллион билан ярата олса, биз миллиардлаб доллар сарфлашимиз қанчалик ўзини оқлайди? Чунки Трамп 500 млрд доллар маблағ ажратган.
Хитой сунъий интеллект соҳасида АҚШга етиб олмасин деб, Вашингтон "NVIDIA"нинг энг кучли чипларини Хитойга экспорт қилишни тақиқлаган эди. Аммо бу иш бермагани яққол кўзга ташланмоқда.
Хитойликлар нафақат бу тақиқлардан омон чиқа олди, балки сунъий интеллект соҳасидаги кашфиётларда Америкадан энди ҳатто ўзиб кетиши ҳам мумкин.
👉