Minor.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Минор жоме масжидининг расмий телеграм саҳифаси
Имом-хатиб: Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Инстаграм: instagram.com/minoruzofficial

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди

Кимки Қуръон ўқиса, у ҳеч қачон маҳзун бўлмайди. Қуръон ўқувчи деганда уни ўқийдиган, оятларнинг маъносини тушунадиган ва кундалик ҳаётида уни татбиқ қиладиганлар тушунилади. Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон маҳзун бўлишмайди. Чунки улар Аллоҳнинг “Ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас“ (Тоҳа, 123) деган сўзларини ўқийдилар. Улар Aллоҳнинг: “Ким менинг ҳидоятимга эргашса, уларга хавф йўқ ва улар хафа ҳам бўлмаслар”(Бақара, 38) деб марҳамат қилганини ўқийдилар. Улар Aллоҳнинг: “ Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз” (Наҳл, 97) деган сўзларини ўқийдилар.
Улар ғам чекмайдилар. Қуръон ўқийдиганлар ҳеч қачон хафа бўлмайдилар. Чунки улар Aллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг: “Aлбатта, Aллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қилур” (Ҳаж, 38) деган сўзларини ўқийдилар. Улар Aллоҳ таолонинг: “Aлбатта, “Роббимиз Aллоҳ” деган, сўнгра мустақийм бўлганларнинг устиларидан фаришталар : “Қўрқманглар, маҳзун ҳам бўлманглар, ўзингизга ваъда қилинган жаннат хушхабарини қабул қилинглар. Биз ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам сизларнинг дўстларингиздирмиз” (Фуссилат, 25-32) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар. Aллоҳ сиз билан бўлса, ким сизга қарши бўлиши мумкин? Ё, Раб, ҳаётларида сени йўқотганлар нимани ҳам топдилар? Ҳеч нимани Сени топганлар эса нимани ҳам йўқотдилар? Ҳеч нимани! Қуръон ўқийдиганлар, агар улар Aллоҳ таолонинг: “Aхир мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўлурми?! Тенг бўлмаслар”(Сажда, 18) деганини ўқисалар, хафа бўлмайдилар. Қуръон ўқувчилар Aллоҳ таолонинг: “Мусулмонларни жиноятчиларга ўхшатиб қўярмидик?! Сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқаряпсизлар?”(Қалам, 35-36) деган сўзларини ўқисалар, ғамга ботмайдилар. Улар Aллоҳ таолонинг: “Aгар шукур қилсангиз ва иймон келтирсангиз, Aллоҳ сизни азоблаб нима қиладир?!”(Нисо,147) деб марҳамат қилганини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар. Қуръон ўқийдиганлар Aллоҳ таолонинг: “Биз унга гўзал ваъда қилган, кейин ўшанга эргашувчи киши, бу ҳаёти дунё матоҳини берганимиздан сўнгра Қиёмат куни (азобга) ҳозир қилинганлардан бўлган киши каби бўлармиди?!” (Қасос,61) деган каломини ўқисалар, маҳзун бўлмайдилар.

Муҳаммад Ротиб ал-Нобулси
@minormasjidiuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ёшларимизга миллатпарварлик ва ватанпарварликни ўргатайлик!

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


• Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси.
• Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси.
• Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси.
• Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси.
• Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси.
• Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси.
• Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси. Шундай экан, Яратганга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизнинг асоси деб билинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@minormasjidiuz


ҚИЁМАТ КУНИДА АЛЛОҲНИНГ ЮЗИГА ҚАРАЙ ОЛМАЙДИГАН КИШИЛАР КИМЛАР?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таоло қиёмат куни уч кишига гапирмайди, қарамайди ва покламайди: чўлда суви бўла туриб йўловчиларга бермайдиган киши; Асрдан кейин савдо молини Аллоҳ номига ундай-бундай деб қасам ичиб сотади. Харидорни ишонтиради, харидор унинг сўзларига лаққа ишонади. У бундан бошқа ишларда ҳам (шундай қилади). (Учинчиси) Имомга фақат мол-дунёга эришиш учун байъат қиладиган киши. Агар берса (аҳдига) вафо қилади, бермай қўйса вафо қилмайди", дедилар. Бошқа ривоятда: "Бири савдо моли устида унинг бераётганидан кўпроқ берганман, деб ёлғон қасам ичган киши. Бири бир мусулмон кишининг мол-мулкидан уриб қолиш учун асрдан кейин ёлғон қасам ичган киши. Ортиқча суви бўла туриб бермаган киши. Аллоҳ унга: “Ўзинг қилмаган нарсани бермаганингдек, Мен ҳам бугун сенга фазлимдан бермайман”, дейди”, дейилган (Имом Муслим ва Бухорий ривояти). Абу Зарр розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло улар билан на сўзлашади, на назар солади, на гуноҳларини енгил қилади, улар учун қаттиқ азоб бордир!" дея буни уч бора такрорладилар. Шунда мен сўрадим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Ундай бўлса, улар улкан зарар ва азобга дучор бўлибдилар. Улар ким?
- Либосини кибр билан ерларга судраб юрадиган, қилган яхшилигини миннат қиладиган, молини ёлғон ташвиқотлар билан одамларга таништирадиган кишилар! -дедилар ул зот. (Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).
Абу Ҳурайра розиялллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга гапирмайди, покламайди ва назар ҳам солмайди. Улар учун аламли азоб бор: зинокор чол, каззоб подшоҳ ва кибрли камбағал", дедилар (Имом Муслим ривояти). Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ таоло уларга назар солмайди: Ота-онасининг ҳақларига риоя қилмаган киши, ўзини эркакларга ўхшатган аёл ва ёмон ишларда воситачилик қилган киши", дея марҳамат қиладилар.

"Обидлар йўли" китобидан.
@minormasjidiuz


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Шанба — 8 февраль 2025.

@minormasjidiuz


СЕВГАНЛАРИНИ ЙЎҚОТГАНДА САБР ҚИЛГАН КИШИГА ҚАНДАЙ
МУКОФОТ БЕРИЛАДИ?


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: "Мен кимнинг икки яхши кўргани (икки кўзи)ни олган бўлсам, у ҳам савобидан умид қилган ҳолда сабр қилган бўлса, унга жаннатдан ташқари бир мукофот беришга рози бўлмайман!” дея буюрди” (Термизий ривояти). Қосим ибн Муҳаммад шундай ривоят қилади: Аёлим вафот этган эди. Муҳаммад ибн Каъб ал-Куразий менга тасалли бериш учун келди. Ҳол-аҳвол сўрагандан кейин шу воқеани сўзлаб берди: Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид, меҳнаткаш бир одам бор эди. Унинг жуда яхши кўрган аёли вафот этади. Рафиқасининг ўлимидан жуда қайғуради, тушкунликка тушади. Шу даражада қайғуга ботдики, бир хонага қамалиб олади. Узлатга чекиниб, ҳеч кимни ёнига киргизмай куйди. Унинг бу ҳолини Бани Исроилдаги бир аёл эшитиб, унинг ёнига келади. Аёл одамларга:
- Менинг у билан ҳал қиладиган бир ишим бор. Изн беринг суҳбатлашиб олай, – деди. Одамлар йўл бериб, аёлни ўтказиб юборишди. Бир киши эшик ёнига келиб овоз берди:
- Бу ерда бир аёл турибди. Сендан бир нарсаларни сўрамоқчи. “Албатта кўришишим лозим!" дея оёқ тираб туриб олган. Ҳамма кетди, фақат шу аёл қолган. Ҳалиям кутиб турибди, – деди. Ичкаридаги одам:
- Майли, кирсин! – деди. Аёл ичкарига кирди.
- Сендан бир нарса сўраш учун келдим, – деди аёл.
- Нима экан? - сўради ҳалиги одам.
- Мен қўшнимдан омонатга бир маржон олган эдим. Уни бир муддат ўзим тақиб юрдим. Кейин бу омонатни қайтариб беришимни сўрашди. Бу тақинчоқни уларга қайтариб берайми?
- Ҳа, беришинг шарт!
- Аммо у анча пайт менинг ёнимда қолди. (Уни жуда яхши кўриб қолдим), - деди аёл.
- Бу ҳолда сенинг тақинчоқни омонат эгасига қайтариб беришинг уларни ғоят мамнун қилади. Зеро, уни омонат қолдирганларига анча пайт бўлган экан.
Шу жавобни кутиб турган аёл унга шундай деди:
- Аллоҳ сенга яхшилик берсин! Сен Аллоҳнинг сенга аввал омонат қилиб, сўнг сендан қайтариб олгани нарсага хафа бўлаяпсанми? Шунга қайғуга ботдингми? У берган нарсасига сендан ҳам кўпроқ ҳақ соҳиби эмасми?
Ҳалиги одам бу насиҳатни эшитиб, ўзининг бу ҳолини таҳлил қилиб кўрди ва ўзига келди. Шу тарзда Аллоҳ таоло ўша аёлнинг сўзлари воситасида ҳалиги одамнинг қайғуни енгиб ўтишига ёрдам берди ("Муватто" китобининг жаноза бўлими).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@minormasjidiuz


Кўп таом ейишнинг зарарлари:
1. Кўп овқатланиш - қалбни қаттиқлаштиради. Иймон нурини сўндиради.
2. Кўп ейиш органлар фаолиятини издан чиқаради. Саломатлигингизга путур етади. Қорни тўқ одам ҳаром нарсаларга қарашга ўрганади. Манманликка берилади. Ёмон сўз билан бошқаларнинг дилини оғритади.
3. Кўп таом ейиш идрок, хотирани заифлаштиради.
4. Кўп ейиш кам ибодат қилишга сабаб бўлади. Чунки вужуд оғирлашиб, дангаса бўлиб қолади. Ривоят қилишларича, бир куни пайғамбар Яҳё алайҳиссалом шайтонга дуч келиб қоладилар. Шайтоннинг қўлида шохчали чивиқни кўриб бунинг нималигини сўрайдилар. Шайтон шундай жавоб беради:
- Нафснинг истагидир. Бу билан одамларни
алдайман.
- Мени ҳам ҳеч алдашга уриниб кўрдингми?
- Йўқ. Фақат бир кеча тўйгунча таом егандинг, ўша тун ибодатингни қилмай ухлаб қолдинг, - деди шайтон.
- У ҳолда бундан кейин тўйиб овқатланмайман, - дедилар Яҳё алайҳиссалом.
- Ундай бўлса, бундан кейин бу ҳийлани ҳеч кимга ишлатмайман, -деди шайтон.
5. Кўп таом ейиш туфайли ҳаром луқма ейиш эҳтимоли ортади. Чунки ҳалол ризқ танага етарли миқдорда берилади бандага. Ҳаром ризқ, мол эса эҳтиёждан кўп микдорда келади.
6. Кўп овқатланиш жон таслим қилар чоғида оғир азобларга сабаб бўлади.
7. Қорин бандаси бўлиб қолган кимсалар охират савобидан маҳрумдирлар. Аллоҳ таоло шундай буюради: "Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда (уларга дейилур): "Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бугун у ерда ноҳақ кибр қилганингиз ва фосиқ бўлганлигингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсиз". (Аҳқоф, 20-оят)
8. Кўп овқат ейдиган кимса қиёмат куни банди қилинади ва сўроққа тутилади. Ҳалол таом ейишда нима учун ҳаддидан ошгани ҳисоби сўралади ва азобланади. Юқорида санаб ўтилганлар қорин бандасига айланган кимсаларни кутаётган азоблар эди. Киши ўзини-ўзи ўтга ташламаслиги лозим. Аллоҳ марҳамати ва карамига эришиш учун нафсни тия олиш, меъёридан ортиқ таомга муккасидан кетмаслиги зарур. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: "Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир".

"Обидлар йўли" китобидан.
@minormasjidiuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАЗҲАБНИ ТУТМАСЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ БОРАДИ

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЭНГ КАТТА ОФИЯТ!

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН👇👇
https://youtu.be/VZli9cu2rG8?feature=shared


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Нимани қидирсанг шуни топасан!

Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради, қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради. Ким нимани изласа шуни топади. Дунёдаги барча нарсалар қалбнинг атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади, яхшилик ва ёмонлик. Қалбинг қандай холатда бўлса шу нарсалар сен томон тортилади. Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: "Қалбини поклаган нажот топади қалбингизни хафагарчиликлардан, кечира олмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг".
@minormasjidiuz


ИНСОННИ ЁМОН ЎЛИМДАН УЗОҚЛАШТИРАДИГАН НАРСА НИМА?

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Раббимнинг ғазабини сўндиради ва ёмон ўлимни бартараф қилади", дея марҳамат қиладилар. (Термизий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@minormasjidiuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 АЛЛОҲНИНГ АРҚОНИ НИМА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИ

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг.

• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг.

• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг.

• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим»,–деб айтинг.

• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг.

• Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг.

• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг.

• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг.

• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг.

• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг.

• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг.

• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг.

• Фақат ва фақат рост гапиринг.

• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг.

• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!

• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг.

• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг.

• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг.

• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг.

• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг.

• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг.

• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг.

• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг.

• Оғзингизда луқма билан гапирманг.

• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

«Ҳикматлар»дан.
@minormasjidiuz


ЁМОН ИНСОННИНГ БЕЛГИЛАРИ ҚАНДАЙ?

Ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тўрт хислат борки, кимда бу хислатлар бўлса, ўша киши бешак мунофиқдир. Кимда бундан биттаси бўлса, уни тарк этмагунга қадар ўзида нифоқдан бир хислат бор деганидир: Ўзига омонат қолдирилганида унга хиёнат қилади, сўзлаганда ёлғон гапиради, ваъда берганида унинг устидан чиқмайди, хусуматда ҳаддидан ошади”, дея марҳамат қиладилар.

"Шундай давр келадики, инсоният олган нарсаси ҳалолданми ёки ҳаромдан эканлигига асло аҳамият бермай қўяди” (Имом Бухорий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@minormasjidiuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📰ОБУНА - 2025 МАВСУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

📥Обуна бўлиш учун: obuna.hidoyat.uz сайти орқали ёки ўзингизга қулай масжидларда обуна бўлишингиз мумкин!

📞(71) 227-34-30
(71) 240-08-23

🌐 hidoyat.uz 😎@hidoyatuz

✅  Улашинг | @MuslimShosh


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 31 январь 2025.

@minormasjidiuz

Показано 20 последних публикаций.