Бош прокурор ўринбосари олдида берилган ваъдалар ҳам ёлғон бўлиб чиқди➖ҚувасойМен Набботов Шавкат Камолович, Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри Намуна МФЙ худудидан бир гурух фермер, дехкон хужалиги ҳамда томорка ер эгалари номидан мурожаат йўлламоқдаман.
Сув танқислиги муаммоси биз фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини ҳам қийнаб келарди.
Шу сабаб бизга сув етказиб берувчи Кувасой шаҳар ирригация булими НСЕАБ ( Насос стансиялари ва энергетика бошқармаси) га қарашли 593-cонли суғориш қудуғи етарлича сув бермаётгани хосил олишда салбий таъсир курсатиб келган.
Айни шу масалада 2021 йилда президент виртуал кабулхонасига ( 827397/21) мурожаат йўллаганман.
Мурожаатим Фарғона вилояти Насос стансиялари ва энергетика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Холиков Аброр ҳамда мутахасислар томонидан ўрганилган.
Ўрганишда сув танқислиги таъсирида худуддаги ер ости сувлари ҳам камайганлиги ҳисобига қудуқнинг ичидаги сув камайгани аниқланган.
Шундан сўнг бошқарма мутахассислари ушбу суғориш кудуғининг 2022 йил давлат дастурига асосан сув миқдорини кўпайтириш учун босим ёрдамида тозалаш ишлари амалга оширилиши бизларга тушунтирилган.
Аммо орадан 3 йил ўтган бўлса ҳамки берилган бу ваъдалар бажарилмади.
Жорий йил 18 октябрь куни юқоридаги манзилга Бош прокурор ўринбосари Самадов Салом Истаматович ҳамда бир нечта вазирлик рахбарлари ташриф буюришди.
Ўша ташрифда айнан юқоридаги муаммо ҳам кўтарилганди.
Эртаси куни шахсан Салом Самадовнинг ўзлари 593-cонли суғориш кудуғи олдига бориб, ҳолатни ўрганиб масъулларга топшириқ бериб кетганди.
Эртаси куни яна Холиков Аброр келиб узоғи билан 15 кун ичида махсус техникаларни олиб келиб ишларни бошлаб юборишини вада килди. Бироқ бу гал ҳам биз содда деҳқонларни алдашди.
Олинган топшириқлар эса берилган жойларда ҳавога учиб кетган кўринади.
👉
@Kusherbayevga_murojaat