Duolar va Zikrlar 🤲🏻


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


۝ وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ ۝
«Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60
©️Канал холис Аллоҳ йўлида очилган.
Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_tilovattv
Kanallarimiz:
@tilovattv
@quronxatmtilovati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли тонг.

Дунёдаги ғам-қайғу Аллоҳ зикрини унутиш миқдорича бўлади. Ким ҳузур-ҳаловат, хотиржамлик ва саодатнинг бардавом бўлишини хоҳласа, Аллоҳ зикрини кўпайтириб, шу йўлда давом этсин. Кимга ғам ва ташвиш пешма-пеш келаётган бўлса, қул фақат ўз нафсини айбласин, бу унинг Аллоҳ зикрини унутганининг бир жазосидир.


Бомдод намозидан кейин то қуёш чиққунича ухламай, зикр ва ибодат билан машғул бўлиб, улкан савобни қўлга киритиш учун вақтдан унумли фойдаланганларга ажрлар бўлсин!

Кунингиз хайрли ўтсин...

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг




-Ухламадингизми кетдик сизни зўр жойга олиб кетаман

Албатта афсус қилмайсиз🌚❤️


ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».

КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
   Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:
- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кундузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўрольмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади».

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Shirinliklaringiz mukammal bo‘lishini xohlaysizmi?
"Pazanda Bekalar" kanali bilan har bir pishiriq — san’at asariga aylanadi!

Har kuni yangi va ishonchli retseptlar, oson pishiriqlar, va oilangizni xursand qiladigan shirinliklar biz bilan.
Bizga qo‘shiling, pazandalikni birga o‘rganamiz!


https://t.me/+vd0sQkJSNpswNDY6
https://t.me/+vd0sQkJSNpswNDY6


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي وَزِدْنِي عِلْمًا

«Аллоҳумма инфаъний бимаа ъалламтаний ва ъаллимний маа янфаъуний ва зидний ъилмаа».

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Менга таълим берган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани таълим бергин. Ва илмимни зиёда қилгин».

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ ҳаёли ва карамли Зотдир. Киши Унга икки қўлини кўтарса, уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

Ҳусн нигоҳни ўзига жалб қилади.
Меҳр-шафқат эса қалбларни ўзига тортади.


Бахтли ҳаётнинг энг муҳим сирларидан бири қаноатдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, нафснинг тўқлигида», деганлар.
Имом Бухорий ривояти.

Қаноатли хотин уйининг ташига эмас, ичига назар солади, уйда роҳат-фароғат боғларини яратиб, уларнинг тагидан меҳр чашмасини оқизиб қўяди, доимо бахт-саодат йўлларини қидириб, шундай бир мамлакат барпо қиладики, бу мамлакатнинг подшоҳи билан маликаси тўкин сочинликда, роҳат фароғатда яшайди.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


😳😱ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰

Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....

ДАВОМИНИ УҚИНГ👇


Кунига 20 дақиқа...

Кунига 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз хавотирини чекмайсиз;

Ҳар куни 20 дақиқасини уй саришталигига сарфлаган одам бесаранжомлик ғамидан қутулади;

Кунига 20 дақиқасини диққатни жамлаш учун сарфлаган киши ижод қобилиятсизлигидан нолимайди;

Эри ё хотинини эшитиш учун кунига 20 дақиқа ажратадиганлар муносабатларда муаммо чиқишидан хавотир олмаса бўлаверади;

Бир кунда 20 дақиқа фойдали китоб ўқийдиган киши дунёқараши кенгайишига ишонавериши мумкин;

Кунига энг камида 20 дақиқа вақтини болаларига бағишлаган одам эса улар орқасидан яхши гап эшитишга умид қилса бўлади;

Бир кунда 20 дақиқа очиқ ҳавода сайр қилган кишининг нафас йўллари касалликларидан узоқ бўлади;

Кунига 20 дақиқа ўзи билан қолиб, ишларини таҳлил қилолган одам ҳаётнинг чигал йўлларида адашиб қолмайди.

“Ирфон” тақвимидан

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ҚИЗИК

😳Хеч этибор берганмисиз Путин ўнг қўлини умуман қимирлатмайди?!

 Владимир Путиннинг бундай харакатланишига кўплар э’тибор каратишмайди. Аммо у бутун умри давомида шунчаки бир қўлини кимирлатмасдан юради . Унда паркенсон аломатлари бор деб гумон килишган, аммо Путинда бундай касаллик йўк. Унинг сабаби шундаки…
Давоми…👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾

Бало-мусибат сенинг жисмоний қувватингни эмас, Аллоҳдан ёрдам сўраш қувватингни синаш учун берилади...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли тонг
Бизга бир туҳфадек берилган тонг хайрли бўлсин.

Авволо бизга иймон неьматини берган Роббимизга хамдлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту дурудлар бўлсин..

Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир

Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қилсин!

Умримизни хайрли амалларга тўла бўлишини насиб  этсин!


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Тил билан зикр қилиш ҳамдала (Алҳамдулиллааҳи!), тасбеҳ (Субҳааналлоҳи!) ва такбир (Аллоҳу акбар!) калималари билан бўлади.

Дил билан зикр қилиш Аллоҳнинг зоти ва сифатларига далолат қиладиган ва у яратган нарсалардаги сир-асрорлар ҳақида тафаккур юритиш билан бўлади.

Аъзолар билан зикр қилиш - аъзоларни тоат-ибодатлар билан банд қилиш ва уларни Аллоҳ қайтарган ишлардан тийиш билан бўлади.

АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ

     Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб:
-  Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўради. Довуд алайҳиссалом:
-  Ҳолинга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл:
-  Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим.
Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар:
-  Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, - дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом:
-  Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар:
-  Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, - дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб:
-  Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қурақликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, - деди ва унга юз динорни узатиб:
-  Буни болаларинга сарфлагин, - деди. 

“Кўҳна дунё ривоятлари” китобидан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Ҳазрати ​​Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз?

Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган.
Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди.

Ўгитлар.
Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади.

Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради.

Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади.

Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар.

Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан.

Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар.

Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим.


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ السَّبْعِ وَمَا أَظَلَّتْ، وَرَبَّ الْأَرَضِينَ وَمَا أَقَلَّتْ، وَرَبَّ الشَّيَاطِينِ وَمَا أَضَلَّتْ، كُنْ لِي جَارًا مِنْ شَرِّ خَلْقِكَ كُلِّهِمْ جَمِيعًا أَنْ يَفْرُطَ عَلَيَّ أَحَدٌ أَوْ أَنْ يَبْغِيَ عَلَيَّ، عَزَّ جَارُكَ وَجَلَّ ثَنَاؤُكَ وَلَا إِلَهَ غَيْرُكَ وَلَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ
         
Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Эй етти осмон ва улар соясидаги нарсаларнинг ва ерлару улар кўтарган нарсаларнинг ҳамда шайтонлару улар адаштирганларнинг Робби! Менга Ўзингнинг барча махлуқотларинг шарридан улардан бирортаси менга ёмонлик ёки душманлик қилмаслиги учун ҳимоячи бўл! Сенинг ҳимоянг азиздир ва саноинг улуғдир. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ! Сендан ўзга (ибодатга сазовор) илоҳ йўқ».
 
Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Уйқусизликдан кечаси билан ухламай чиқаман», деди. «Қачон ётар жойингдан ўрин олсанг, «Аллоҳумма Роббас самааваатис сабъи ва маа азоллат, ва Роббал арозийна ва маа ақоллат, ва Роббаш шайаатийни ва маа азоллат, Кун лий жаарон мин шарри холқика куллиҳим жамийъан ан яфруто ъалайя аҳад, ав ан ябғия ъалайя, ъазза жаарука ва жалла санаа`ука ва лаа илааҳа ғойрука ва лаа илааҳа иллаа ант», дегин», дедилар».
(Термизий ривоят қилган)
 
«Ҳадис ва Ҳаёт» 35-жуз» китобидан

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾

Арзимайди гиналар қилмоқ,
Бунда армон ҳаддан зиёда.
Нақадар соф - биродар бўлмоқ,
Ғаниматмиз ғаним дунёда!

Яшайлик, дўст, бекам, чиройлик,
Шундоғам кўп бунда дард, кадар.
Дўстлик ила енгиб турайлик
Дунё бизни енггунга қадар...


Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли тонг бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

Қачон бахтли яшашни бошлайсиз биласизми ?

Умидни бандасига эмас, Аллоҳга боғлаганингизда.
Бандалар ҳам сиз каби инсон эканлигини англаганингизда.
Аллоҳни сизга бермаганларида, ҳикмат борлигини тушунганингизда.
Бу дунёнинг, ҳақиқий мўмин учун зарра миқдорда қадри йўқ эканини тан олганингизда.
Бу дунёга меҳмон эканлигингиз, асл уйингизга имтиҳондан ўтиб бора олишингизни англаб етганингизда.
Энг ёмони нима эканлигини биласизми ?

Биз ҳозир бу қаторларни шунчаки ўқишимиз ва унутишимиз...


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


#maqola #duo #tavba

🤲 ДУОДАН ОЛДИН ТАВБА ЛОЗИМ

📖 У: “Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадъя этгин…” (Сод сураси, 35-оят).


🤲 Сулаймон алайҳиссалом дуоларини тавба ва истиғфор билан бошладилар. (Ваҳоланки анбиё алайҳимуссаломларнинг барчалари гуноҳ содир этишдан маъсумлар.) Бу пайғамбарларнинг фаҳми ўта кучли бўлгани ва илмларининг юксаклигидандир. Чунки дуонинг ижобатини гуноҳчалик бирор нарса тўса олмайди.

🟡Баъзан банда Роббисидан бирор нарсани сўраб, дуо қилади. Шу ҳолатда банда билан дуосининг ижобати ўртасига ўша банда бардавом содир этаётган гуноҳи тўсиқ бўлиб туриб олади.

☪️Агар сенинг ҳам дуоларинг ижобат бўлмаётган бўлса, амалларингни ҳисоб китоб қилишга кириш. Яхшилаб ўйла, қайси гуноҳга чуқур шўнғигансан. Ўша гуноҳинг дуоингни ижобат бўлишидан тутиб турибди.

❗️Дуоинг ижобат бўлавермаганидан “Балким кўп нарса сўраётганим учун Аллоҳ менга бермаётгандир”, деган хаёлларга борма. Аллоҳга нисбатан бирор иш кўп ҳисобланмайди. Сулаймон алайҳиссалом Аллоҳдан жинларни бошқариш, шамолни бўйсундириш, қуш тилини билиш каби кўп ва катта нарсаларни сўраган эди. Аллоҳ таоло у зотга сўраган нарсаларини, барчасини берди. Лекин у зот ҳам сўрашдан аввал тавба қилган эдилар.

Масъул раҳбар "Тиллар" кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов.
Ёзди: 203-гуруҳ талабалари.


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


🤲 Аллоҳдан ҳидоятида бардавом қилишини сўраш дуоси

﴿رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ﴾

Ўқилиши:
"Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳаб ланаа мил ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳааб".

Маъноси: “Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан".

(Оли Имрон сураси, 8-оят).

ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...


☝️Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;

☝️Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;

☝️Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;

☝️Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;

☝️Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;

☝️Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;

☝️Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;

☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!

Аллоҳим, Сенга доим (беадад) ҳамду санолар бўлсин!

Доктор Муҳаммад Юсрий Иброҳим

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Ҳасан Басрий дўстини қабрга дафн этгандан кейин қабр устида озгина туриб қолди. Сўнг ёнида турган кишига қараб
–Агар бу дўстимиз дунёга қайтарилса нима қилади" деб ўйлайсиз - деди. У киши
–Истиғфор айтади, намоз ўқийди ва яхшиликни кўпайтиришга уринади - деди. Шунда Ҳасан Басрий
–Энди унинг бунга имкони қолмади. Сизнинг эса имконингиз бор. Шуларни қилиб олинг - деди...


❗️ Бахтли бўлишни истасангиз..
✔️ Намозни ўз вақтида ўқинг.

❗️ Юзингиз нурли бўлишини истасангиз.
✔️ Ярим тунда қиём бўлинг.

❗️ Кўнгил хотиржамлиликни истасангиз..
✔️ Қуръонни тиловат этинг.

❗️ Соғлом бўлишни истасангиз..
✔️ Унда рўза тутинг.

❗️ Кунингиз қувончли ўтишини истасангиз..
✔️ Истиғфор айтинг.

❗️ Ғам қайғу сизни тарк этишини истасангиз..
✔️ Дуо қилинг.

❗️ Ташвишлардан холи бўлишни истасангиз.
✔️ «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ», деб айтинг.

❗️ Баракангиз бўлишини истасангиз..
✔️ Набий (алайҳи солату ва саллам)га саловат айтинг.

❗️ Қийинчиликларсиз ҳасанотларга эга бўлишни
истайсизми?
✔️ Унда мана бу маълумотни ўзингизда сақлаб турмай,
бошқалар билан ҳам улашинг.

❗️ СУБҲАНАЛЛОҲ.. Ким Аллоҳ таоло билан бирга бўлса, Аллоҳ ҳам у билан биргадир.
✔️ Ким Аллоҳ таолони яхши кўрса, Аллоҳ ҳам уни яхши кўргай.

❗️ Биласизми:Ким ҳар фарз намоздан кейин
✔️ «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради холос.
✔️ Яъни, у ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди дегани.

❗️ Эслатма: Кейинчалик олий мукофотлар билан тақдирланмоқчи бўлсангиз. 
✔️ Унда хайрли илмларингизни сир тутманг.

❗️ Ёдингиздан чиқмасин:
✔️ Бошқаларга илинишингиздан аввал "Бисмиллаҳир роҳманир
роҳийм" деб айтинг.

❗️ Бугунги ҳикмат Ҳаёт жуда ҳам қисқа.
✔️ Сиз уни бировларга нафрат қилиш билан ўтказиб юборманг!!!


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيم💾

Мискинларнинг ҳажидир бугун,
Йиғлаганнинг-кулган баҳори!
Бугун Одам яратилган кун!
Ва кунларнинг энг улуғвори!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли жумалар яхшилар...
Бугун жума илоҳий муждалар куни Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...


Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини равон қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин. 
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин…

Табрикка эмас,
хайрга, офиятга, дуога, ижобатга, саловотга, ажрга тўла жума сизники бўлсин..!
Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...!
#амийн

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).


📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".

Даврон НУРМУҲАММАД

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг


МУРОСА ФАНИ

Оилавий турмушда мукаммал хотин, мукаммал эр бўлмайди. Шунинг учун бағрикенглик, кечиримлилик, ён босиш, муроса ва камчиликларга кўз юмиш фанини ўрганиш керак. Шунда оилангда тинчлик, ҳаётингда барқарорлик ҳукм суради.

ЧАҚАЛОҚ БИР ЁШГА ТЎЛГУНИЧА СОЧИНИ ОЛДИРМАСЛИК.

Cавол: Бизда чақалоқнинг ёши бирга тўлмагунча сочини олдиришмайди. Бу одатга динимиз нима дейди?

📥Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туғилган бола ўғил ёки қиз эканидан қатъи назар, етти кунлик бўлганда сочини олдириш ва сочининг вазни миқдорида кумуш (ёки унинг қийматини) садақа қилиш Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўргатган суннатлардан ҳисобланади.
Абу Амр ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ: “Ақиқа вақтида боланинг сочини олишни уламолар мустаҳаб санаганлар”, деб айтган.
Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ҳар бир бола ақиқаси билан гаровлангандир. Еттинчи кунида унинг номидан жонлиқ сўйилади. Ўша кунда исм қўйилади ва сочи олинади” (Имом Аҳмад, Имом Термизий, Имом Насоий ва Имом Абу Довуд ривояти).
Шунга кўра, бир йилгача чақалоқнинг сочини олмаслик, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ эмас. Шаръий қоидага кўра, агар урф-одатлар шариат кўрсатмаларига хилоф бўлса, у тарк қилинади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг

Показано 20 последних публикаций.