❗️
17 декабрь «Халқаро ака-укалар, жигарлар» куни!
Кўксим тўла армон эрийди,
Қучоғимга босганда маҳкам.
Сендек, ахир, ким ғамим ейди,
Менга сирдош, жигарим укам!
Дунё ишин қўйинг бир четга,
Тўлмас сира шундайин бир кам.
Бугун борлар бўлмас эртага,
Дардлашайлик, сирдошим акам!
Минг бор шукр борлигинг учун,
Ҳол сўрайсан, борми деб акам.
Мен ғамларга ботайин нечун,
Сен ёнимда, дармоним укам!
Ака-укаларни оқибатига ҳеч қачон кўз тегмасин 🤲
Қашқадарёдаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг
👇
https://telegram.me/joinchat/Zw5FwQxZfcxjNDcx