Репост из: Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Muxbir Daliyev каналида “Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокиров диққатига! Ҳурматли ҳокимлар! Айрим “ўзига хон, кўланкаси майдон” ҳоким ўринбосарларингиз борлигини биласизми?” номли хабар жойлаштирилган.
Мазкур хабарда Китоб тумани ҳокими ўринбосари Ойбек Шароповнинг отаси ва укаси мол, от боқиш учун сувли ерга беда экиб фойдаланиб келаётганлиги, солиқларни тўғри тўлаётганлиги ва бошқа ҳолатларни ўрганиш сўралган бўлиб, ушбу ҳолатлар мутахассислар иштирокида ўрганилди.
Ўрганишда, Китоб туман ҳокимининг 30.12.2013 йилдаги
Ҳ-1419/12-сонли қарорига асосан, “Қуйиоқбой чорва” МЧЖга Китоб тумани, К.Рустамова массивидан жами 295,3 гектар (шундан 102,3 гектари ҳайдаладиган сувли ер) майдони чорвачилик мақсадида узоқ муддатли ижарага ажратилган.
Маълум бўлишича, “Қуйиоқбой чорва” МЧЖ мулкдори сифатида Китоб тумани ҳокимининг ўринбосари Ойбек Шароповнинг отаси
Олим Шаропов, МЧЖ бошқарувчиси бўлиб укаси Нурхон Музаффаров фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ойбек Шаропов Китоб тумани ҳокимининг 18.03.2017 йилдаги
Ҳ-987/03-сонли қарори билан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
“Қуйиоқбой чорва” МЧЖда мавжуд чорва моллари саноқдан ўтказилганда, 100 бош сигир, 6 бош наслли буқа, 153 бош боқувдаги
ёш мол, 60 бош жорий йилги бузоқ жами 315 бош шохли моллар, 414 бош қўй-эчкилар, 41 бош йилқилар мавжудлиги, улар жами 316 шартли
бош мол сонини ташкил этиши ҳамда ер майдони жамиятга мавжуд шартли бош мол сонига мутаносиб равишда ажратилганлиги аниқланди.
МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган сут, гўшт, тери ва жун маҳсулотлари (охирги уч йиллик маълумотларга кўра) статистика ҳисоботларига киритиб келинган.
Жами суғориладиган 102,3 гектар ҳайдаладиган сувли ернинг
59,4 гектарида беда, 33,7 гектарида ғалла экилган, 7 гектарида боғ барпо қилиниб (2,2 гектари ариқ, йўл ва бошқа ерлар), 119,1 гектар яйлов еридан фойдаланиб келинмоқда.
“Дон-халқ ризқи” АЖ ва МЧЖ ўртасида 14.09.2020 йилда
40 тонна уруғлик бошоқли дон харид қилиш бўйича тузилган шартномага кўра, МЧЖ томонидан 33,7 гектар ер майдонида бошоқли дон экиб парваришлаш ишлари ташкил қилинган.
Шунингдек, “Китоб-Анхор” сув истеъмолчилари уюшмаси билан сув етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.
“Қуйиоқбой чорва” МЧЖга 2021 йил учун ҳисобланган
ер солиғининг 30 фоизини (7 млн. сўм) 1 сентябрга қадар, 70 фоизини
(16,3 млн.) сўм 1 декабргача тўлаш муддати белгиланган.
Шунингдек, 23.06.2021 йил ҳолатида жамиятнинг бюджетдан
жами 2,7 млн. сўм (ер солиғидан ташқари) қарздорлиги мавжуд
бўлиб, ўрганишда “Қуйиоқбой чорва” МЧЖ томонидан солиқ ҳисоблаб тўланишида тафовутлар аниқланмади.
Қашқадарё вилояти прокуратураси
@qvprokuratura