КАСБ-ҲУНАР СИНФЛАРИ УЧУН ЖИҲОЗЛАР БЕРИЛДИ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган жадвал асосида шаҳримиздаги 6 та яъни, 2-, 5-, 9-, 11-, 12-, 15-умумтаълим мактабларида иккинчи хорижий тил ва касб-ҳунарга ўргатиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2025-йилда ушбу мактабларни жиҳозлаш ва хом-ашё билан таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 221 365 000 сўм ажратилиши режалаштирилган эди.
Шу мақсадда, ушбу мактабларга хом-ашё учун 50 000 000 сўм ҳамда жиҳозлаш учун 171 365 000 сўм ажратилди. Мактабларни жиҳозлаш учун жами 12 дона тикув машинаси, 4 дона бичув столи, 1 дона кир ювиш машинаси, 4 дона компютер жамланмаси ва 1 дона рангли принтер олиб берилди.
Ушбу жиҳозлар шаҳар ҳокими ўринбосари Ж.Ғаниев иштирокида масъулларга топширилди.
✏️Kattaqo'rg'on shahar MMTB axborot xizmati!Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!Telegram|Facebook|Youtube|
Admin