Халқ таълими вазири бир йил аввал борган мактабда ўқувчилар бугун парталарсиз полда дарс қилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги мактабда ўқувчилар парта бўлмагани учун полда ўтирган ҳолда дарс ўтгани ҳақида видео тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Яккабоғ тумани халқ таълими бўлимига қарашли 39-мактабда синфхонада парта бўлмагани учун ўқувчиларнинг полда ўтириб дарс ўтгани ҳолати бўйича вилоят прокуратураси томонидан ишчи гуруҳ тузилган.
"Энг алам қиладигани, ушбу мактабга ўтган йили ўзим бориб, хароб аҳволда бўлганига таъмирлаш дастурига қўштиргандик. Натижада, 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, мактаб бу йил таъмирланаётган эди", - дея Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳолатга муносабат билдирди.
Вазирга кўра, айрим ўзаро қариндош бўлган ўқитувчилар ва директор орасидаги келишмовчиликлар сабабли, болаларни полга ўтказиб, расмини турли ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда тарқатишган.
Улашинг: @Jizzax24kanal