Алишер Навоий
Ўзбек халқининг буюк фарзанди, йирик мутафаккир шоир, олим ва давлат арбоби Низомиддин мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни, милодий 1441 йил 9 февралда Хуросон давлатининг йирик шаҳри Ҳиротда хизматчи оиласида дунёга келган.
1445 йили 4 ёшида олий насаб оилаларнинг фарзандлари таълим оладиган мактабга ўқишга боради. 4-5 ёшларида тожик шоири Қосим Анвор шеърларини ёддан билган.
Мактаб ёшига етганида Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” фалсафий достонини тўлиқ ёдлаб олади.
1447 йили Тафт шаҳрида ўз даврининг машҳур тарихчиси Шарафиддин Али Яздий билан учрашади. Бу учрашув рамзий маънога эга бўлиб, ўз даврининг буюк тарихчиси ва келажак алломасининг учрашуви эди. Навоий кейинчалик ўз замонасининг зукко тарихчиларига ҳомий ва устоз бўлди. Хондамир, Восифий каби тарихчилар Навоийни ўзларига устоз деб билишган.
У 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.
Бир куни ёш Алишер мавлоно Лутфий ҳузурига келиб ўзининг қуйидаги:
Оразин ёпқоч кўзимдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон ўлғоч қуёш.
деб бошланувчи ғазалини ўқиб беради. Кекса шоир бу ғазални тинглаб, ундан ниҳоятда хурсанд бўлиб, “агар имкони бўлса эрди, ўзимнинг туркий ва форсийда ёзган 10-12 минг шеъримни шу биргина ғазалга алмашган бўлар эдим...” дея таърифлайди. Бу буюк ижодкорнинг ёш шоирнинг истеъдоди ва маҳоратига берган юксак баҳоси эди.
Ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📚Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlEhttps://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA