JARAYON_20


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Namangan shahar 20-o'rta maktab kanali (Ушбу каналда фан, таълим, маданият, спорт, иқтисодий-ижтимоий, сиёсий, маърифий, ҳуқуқий материаллар, янгиликлар бериб борилади)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Яқин кунларда канални тарк этмай, содиқ қолганларни кўрамиз. Кутинг, биз худо хоҳласа яна давом этамиз


Репост из: Азиз Абидов | Олий суд
РАСМИЙ БАЁНОТ

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ К. Дусов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Суд ҳумига кўра Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби тақиқлар юкланиши белгиланган.

Яшнобод туман ИИО ФМБ Пробация бўлими томонидан судга киритилган тақдимномада К. Дусов аҳлоқан тузалиш йўлига ўтмаганлиги, унинг чеклов ва тақиқларга риоя этмасдан жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётганлиги, бир неча маротаба у билан олиб борилган профилактик суҳбатлардан ўзига ижобий хулоса чиқармаётганлиги ҳамда уни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш имконияти йўқлигини инобатга олиб ҳамда суд ҳукми ижросиз қолаётганлиги сабабли Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-банди ва Жиноят-ижроия кодексининг 44-4-моддаси (озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташ тартиби ва шартларини бузганлик учун жавобгарлик) 3-қисми “а” бандига асосан К. Дусовнинг ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликдан чеклаш жазосини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш сўралган.

Иш ҳужжатларига кўра К. Дусовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми рўйхатга олиниб, ижрога қаратилиб, унга жазо ўташ қонун-қоидалари билан таништирилган ва Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-қисми билан огоҳлантирилиб, бу ҳақида тилхатлар олинган.

Суд ҳукмида К. Дусовга белгиланган чеклов ва таъқиқларга риоя этмаган тақдирда Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 5 ва 6-қисми талаблари тушунтирилган бўлишига, шунингдек, унга интернетдан фойдаланмаслик қўшимча тақиқ юклатилган бўлишига қарамасдан 2025 йил 4 январь кунидан 11 январь кунига қадар уни номига очилган “Kobul Dusov/RASMIY KANAL” Telegram-каналига ҳар хил мазмундаги материаллар жойлаштириб келганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан К. Дусов Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлимига чақиртирилиб, унга Жиноят-ижроия кодекснинг 44-4-моддаси 1-қисмига асосан 2025 йил 11 январь куни огоҳлантириш тарзидаги интизомий жазоси қўлланилган.

Жорий йилнинг 24 январь куни ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик томонидан К. Дусовга огоҳлантириш интизомий жазоси эълон қилинган вақтида хам, ундан кейинги кунларда ҳам интернетдан фаол фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Суд тақдимномани муҳокама қилиб ҳамда иш ҳужжатларини текшириб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим топди.

Жиноят кодексининг 48-1-моддаси 6-қисмига асосан агар шахс озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.

Шу тариқа жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг жорий йилнинг 24 январдаги ажримига мувофиқ Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация бўлимининг тақдимномаси қаноатлантирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан маҳкум К. Дусовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

Telegram


Ҳурматли канал аъзолари. Айрим сабабларга кўра каналга 20.01.2025 йил душанба кунигача танаффус.


пишган ғиштни нархи осмонга учармиш


Bolaning sut tishlarining tushishi va doimiy tishlarining chiqishi bo‘yicha ko‘p beriladigan savollarga javoblar

Bolaning sut tishlari chiqishidan ko'ra, ularning tushishi og'riqsiz va odatda muammosiz kechadigan jarayondir.

❓Sut tishlari qachon tushishni boshlaydi?

✔️Ko'pincha sut tishlari bolaning 5-6 yoshiga kelib tushishni boshlaydi.

Tajribali onalarning aytishicha, sut tushlari necha oyda chiqishni boshlagan bo'lsa, o'sha yoshda tushishni boshlaydi. Ya'ni ilk sut tishlari 7 oyda chiqqan bo'lsa, ularning tushishi bolaning 7 yoshiga to'g'ri keladi.

❓Sut tishlari qanday tushadi?

✔️Vaqti kelib bolaning yangi tishlari chiqa boshlaganda sut tishlari sekin-asta qimirlay boshlaydi va bir kuni tushib ketadi. Ular o'rnida milklar orasidan oqish rangdagi yangi tish chiqayotgani ko'rinib turadi.

❓Yangi tish chiqayotgan davrda nimaga ahamiyat bermoq lozim?

✔️Bu davrda bolaga kamroq shirinlik yeyish, kalsiy va minerallarga boy ozuqalardan oziqlanish, antibiotiklarni kamroq qabul qilish tavsiya etiladi.

Yangi tishlar chiqayotgan davrda bolaning sut tishlari orasi biroz kengayib ochilib qolishi kerak. Bu degani iyak yangi tishlarni to'g'ri chiqishiga tayyorgarlik ko'rayotgan bo'ladi. Agar chiqayotgan yangi tishlarga bo'shliq joy yetmayotgan bo'lsa, u holda bolani stomatologga ko'rsatish lozim. Bunda kerakli muolajalarsiz yangi tishlar qiyshiq bo'lib chiqishi mumkin.

❓Ildiz tishlari chiqishi qachongacha davom etadi?

✔️Odatda 14 yoshga qadar ildiz tishlari chiqib bo'ladi.

❓Ildiz tishlari qanday tartibda almashadi?

✔️Sut tishlari qanday tartibda chiqqan bo'lsa, ildiz tishlari huddi shunday tartibda ular bilan o'rin almashadi.

❓Qaysi hollarda stomatologga ko'rinish lozim?

Tishlar ustma-ust qiyshiq bo'lib chiqayotgan bo'lsa;
Bolaning daxani deformasiyalanayotgan bo'lsa;
Bolaning gapirishi g'alati bo'lib o'zgarib qolgan bo'lsa.
Ildiz tishlari chiqayotgan davrda ora-orada jarayonning sekinlashuvi ham kuzatiladi. Bunda organizm yangi tishlar uchun muhit va joy tayyorlayapti desak bo'ladi.

Ba'zida sut tishlari tushmay turib yangi tish chiqa boshlaydi. Bunda ba'zida stomatolog yordamida joyni bo'shatmayotgan sut tishini olib tashlash lozim, aks holda ildiz tishlari chiqa olmay qiyshiq o'sa boshlaydi.

❗️Muhim tavsiya! Sut tishlari karies bo'lib og'riyotgan bo'lsa, ular tushib ketadi deb davolamasdan olib tashlash mumkin emas. Stomatologlarning ta'kidlashicha, sut tishlari vaqtli olib tashlanishi noto'g'ri. Shuning uchun ularni ham oddiy tish singari davolash kerak va ular o'z vaqtida ildiz tishlari tayyor bo'lganida tushgani ma'qul. 👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманган шаҳар ММТБга қарашли 39-МТМнинг "Қуёшча" гуруҳи томонидан "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ўтказилган тадбирдан лавҳалар👏👏👏 👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Namangan shahar MMTBga qarashli 20-umumiy o'rta ta'lim maktabining 3-A sinfida 14.01.2025-yil kuni 14- yanvar Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan rasmlar tanlovi o'tkazildi tanlovga yakka tartibda ta'lim oluvchi o'quvchilar taklif e'tildi.
O'qituvchi: Xamidova F.А. 👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Namangan shahar MMTBga qarashli 20-umumiy o'rta ta'lim maktabining 3-A sinfida 14.01.2025- yil kuni 14- yanvar Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan rasmlar tanlovi o'tkazilganligi videoroligi.
O'qituvchi: Xamidova F.А. 👌Яқинларингизга ҳам юборинг, @JARAYON20 каналига аъзо бўлинг


Репост из: «Наманган ҳақиқати» | Расмий канал
#ТАҚДИМОТ

Наманганда «Ватанпарварлар боғи» очилди


Ватан ҳимоячилари кунида Давлатобод туманида «Ватанпарварлар боғи» мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди.

Мазкур боғда кўргазма сифатида ҳарбий техникалар ўрнатилди, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларимизнинг бюстларидан иборат бўлган «Қаҳрамонлар номи барҳаёт» композицияси ҳамда «Ватанпарварлик музейи» барпо этилди.

«Қаҳрамонлар номи барҳаёт» композициясида ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган 14 нафар наманганлик йигитларнинг бюсти остига гулчамбарлар қўйилди.

– Ўғлим Абдулбоқи ёшлигидан ҳарбий бўлишни орзу қилган. Орзуси ушалиб, оддий аскарликдан сержантликкача бўлган йўлни босиб ўтди. Тақдир экан, ўз хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлди. Фарзанд доғида куйган бўлсак-да, бугун унинг хотирасига кўрсатилган эҳтиромдан бошим кўкка етди, — дейди Учқўрғон тумани «Қайқи» қишлоғидан келган Муҳаммадали ота Холматов.

Батафсил: https://gclnk.com/MOpkVgRV


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz


Самарқандда метро қуриларкан.


Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги билан барча юртдошларимизни чин қалбимиздан муборакбод этамиз!

Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган, жасур ва фидойи Ватан ҳимоячиларига чексиз миннатдорчилик билдирамиз! Сизларнинг матонатингиз ва садоқатингиз бизга тинч ва фаровон ҳаётни таъминлайди




-Домла эртага мактабми? -Эртага сешанба, 14 январь, ўқиш куни, Ватан ҳимоячилари куни. Қизларга ҳам, ўғил болаларга ҳам ўқиш. Форма ва ўқув қуролларида. вазифаларни бажарган ҳолатда, кеч қолмасдан........... -Бўлди, бўлди домла, тушундим. -Саволлар борми? -Асло йўқ😂


Репост из: IHMA Namangan viloyati boshqarmasi
📌📌📌📌📌📌

🧐Xabar berganimizdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya boshlig’i Xusniddin Qutpiddinov Namangan viloyatida ijtimoiy obyektlar va adaptiv sport markazlari bilan tanishdi.

👫Xususan, To’raqo’rg’on tumanidagi 2-sonli ko’p tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha ta’lim tashkiloti faoliyati bilan tanishdi.

🟢Mazkur maktabgacha ta’lim tashkilotida tashkil etilgan “G’amxo’rlik” guruhi va unda yaratilgan sharoitlarni ko’zdan kechirgan Xusniddin Qutpiddinov pedogogik jamoa vakillari bilan ham suhbatlashdi.

↗️Shuningdek, “G’amxo’rlik” guruhiga farzandlarini bergan onalarning fikrlari bilan qiziqdi. Inspeksiya boshlig’i bilan kechgan suhbat jarayonida onalar o’z fikr-mulohazalarini bildirar ekanlar, farzandlaridagi o’zgarishlar hamda o’zlariga yaratib berilgan “ijtimoiy hordiq”dan minnatdor ekanliklarini aytib o’tdilar.

🟢Ijtimoiy himoya milliy agentligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

Rasmiy sahifalarimiz👇
📝Telegram |  📝Facebook | 💻 Instagram



Показано 17 последних публикаций.