🍃«Жалолиддин Румий»🍃


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃
Реклама админи 👉🏼 @Rumiyadm

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Улар уй ҳам қурадиларми?

Нуҳ алайҳиссалом замонида инсонларнинг умри узун бўлган, 800–1000 йил умр кўришган. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
– Нимага бунча йиғлайсан? Аллоҳ таолонинг тақдири шундай экан.
– Албатта, шундай. Мен унга йиғламаяпман.
– Унда нега йиғлаяпсан?
– Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
– Боланг неча ёшда эди?
– 275 ёшга кирган эди.
– Сен шунинг учун йиғлайдиган бўлсанг, охир замон уммати нима қилсин? Улар бор-йўғи 60–70 йил яшайдилар.
– Жиддий айтяпсанми?
– Албатта.
– Улар уй ҳам қурадими?
– Ҳа, битта эмас, бир нечта уй қурадилар.
– Мен уларнинг ўрнида бўлсам, чодиримнинг қозиғини ҳам ўзгартирмасдим.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ташлаб кетмаганларнинг
садоқати ва сабрини севаман.
Маҳкам қучиб қўйиб юбормаганларнинг эса тафтини...
💐
Шамс Табризий

@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сенинг дунёда бўлишлигинг бир тушга ўхшайди.
Йўлчиликни сен бажарсанг ҳам, маконни тақдир белгилайди...
Иссиқни ва совуқни тўхтатишга сен қодир эмассан. Тақдирнинг битгани сен учун тезда келиб-кетади.

🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ
🕋ВА БАРАКАТУҲ
🌸
Бугун 29 январь
, чоршанба! ❄️0° +3°🌨️

🕊🌹
🌺🕊🌹📿🕊🌹📿🕊
Тақдир қулфи жудаям каттадир. Уни фақатгина Аллоҳ очади. Шу сабабдан сен Унга таслим бўл, Унинг ризосига маҳкам ёпиш. Коинотнинг ҳар зарраси калит бўлса ҳам, ҳеч бир ишга ярамайди. Чунки қазо-қадар қулфини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким очолмайди.

✍️Мавлоно Румий
Кунингиз баракали ўтсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊


Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу


@Jaloliddinrumiyy🍃


БИР ҚАДАМ ОЛДИНГА.....

1️⃣. Юқорига чиқишни астойдил хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади.

2️⃣. Эр ва ҳотин ҳудди кўз ва қўлга ўхшаши керак. Қўл оғриганда - кўз ёш тўкади. Кўз ёш тўкканда - қўл уларни артади.

3️⃣. Кетаётганни ушлаб қолма. Келаётганни ҳайдама.

4️⃣. Тез бу - секин. Аммо тўхтовсиз.

5️⃣. Ёмон одамни дўсти бўлгандан яхши одамни душмани бўлган яхши.

6️⃣. Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.

7️⃣. Агар муаммони ечиш мумкин бўлса ҳавотирланишни кераги йўқ. Агар уни ечишни имкони бўлмаса ҳавотирланиш умуман фойдасиз.

8️⃣. Яхшилаб ўйлаб қарор қил. Қарор қилдингми, ўйлама!

9️⃣. Қуёш ҳалол одамларни билмайди. Қуёш ҳаромхўр одамларни ҳам танимайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган одам худди қуёшга ўхшайди.

1️⃣0️⃣. Узоқ йўл ҳам кичик масофадан бошланади.

1️⃣1️⃣. Ётоқда ётган одам йиқилмайди.

1️⃣2️⃣. Биргина илиқ сўз уч совуқ ойни иситиб юбориши мумкин.

1️⃣3️⃣. Тентак ва аҳмоқларга йўл бўшат.

1️⃣4️⃣. Қўлингдан келганча ҳаракат қил. Кейин тақдирдан умид қил.

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун 28 январь!

+6°+2°☁️
Файзли сешанба кун
ҳаётингиздаги энг гўзал лаҳзаларга бой бўлишини
Аллоҳ насиб қилсин..!!!


🕊
🌸❄️Ташрифга чоғланиб турган куннинг хар онидан завқланинг, ҳар дамига орзулар рўйҳатини битинг!

💐Кунингиз ҳайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Икки нарса сени аслида кимлигингни аниқлаб беради:
🍃
– Ҳеч нарсанг бўлмагандаги ҳаракатинг.
– Ҳамма нарсанг бўлгандаги аҳлоқинг.
“Ҳикматлар чашмаси”
дан
📚

Хайрли оқшом!✨🌙

Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин! 🤲🏻
АЛЛОҲ ҳар нафасда тилимизни зикрдан, қалбимизни шукрдан ва ақлимизни фикрдан айирмасин!
🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊


БЕШ МАҲАЛ НАМОЗДА – ЕТТИ ОСМОНДА АДО ЭТИЛГАН ИБОДАТ АЖРИ БОР

Китобларда зикр этилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исро ва Меърож кечаси осмонларга кўтарилдилар. Биринчи осмонда яратилганидан бери зикр қилаётган фаришталарни кўрдилар. Иккинчи осмонда бошларини саждадан кўтармайдиган фаришталарни кўрдилар. Уларга салом берган эдилар, бошларини кўтариб алик олдилар-да, яна саждага кетишди. Шундан буён то қиёматгача икки марта сажда қилиш одат бўлди. Учинчи осмонда руку қилаётган фаришталарни кўрдилар. Тўртинчи осмонда ташаҳҳудда ўтирган фаришталарни кўрдилар. Бешинчи осмонда тасбеҳ айтаётган фаришталарни кўрдилар. Олтинчи осмонда яратилганидан бери таслим ҳолатида турган фаришталарни кўрдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматига ҳам шундай ибодат жорий этилишини орзу қилдилар. Аллоҳ таоло Расулининг бу иштиёқини билиб, етти осмонда адо этиладиган ибодатни намозда жамлаб, туҳфа қилди. Шу боис кимки бир кунда беш маҳал намоз ўқиса, етти осмон фаришталарининг ибодатини қилган ва шунча ажрга эга бўлади.

манба: mehrob.uz

@Jaloliddinrumiyy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҒАМ-ҚАЙҒУСИЗ ЯШАШ УЧУН 7 ҚАДАМ

Саҳоватда, ҳимматда оқар дарё каби бўл,
Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл,
Ўзга айбин ёпишдан қоронғу тун каби бўл,
Ғазабда ва жаҳлда худди ўлик каби бўл,
Тавозе - камтарликда майин тупроқ каби бўл,
Бағрикенглик - меҳрда улкан денгиз каби бўл,
Қандай бўлсанг - шундай кўрин ё кўринганинг каби бўл.

Мавлоно Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕋🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🕌
Бугун 2
7-январь, Душанба!🦋
+9°+3°☁️
Муборак Душанба кунининг
фазилатларини
биласизми?!

🕋 Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар
.

🥀Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади.
🍃
✅Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар.
Душанба рўза кунидир.

(Имом Муслим, Имом Термизий).

🤲🏻Шундай экан, ушбу улуғ кунда эзгу амал дафтаримиз қилиш яхшиликларга тўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🍃


Бир қишлоқда бутун оламга донғи кетган донишманд яшаркан. Ака-ука унинг ёнига келиб, шогирдликка олишини сўрашибди. Қария фақат бир кишини олиб қолишини айтибди ва ўспиринларни синамоқчи бўлибди. Мўйсафид ака-укаларнинг ҳар бирига биттадан топшириқ берибди. Улар эса, ўз навбатида, ўз топшириқларини сидқидилдан бажаришга киришибдилар. Бир оз вақт ўтгач, донишманд йигитларнинг ёнига келибди ва уйга сув олиб келишни сўрабди. Ака бирдан сакраб туриб, сувга кетибди. Ука эса биринчи топшириқни бажаришни давом эттирибди. Ака сувни олиб келиб, энди аввалги топшириғини бажаришга киришган экан, чол иккаласидан томни таъмирлашни илтимос қилибди. Ака сув тўла челакни қўйиб, томга чиқиб кетибди. Ука эса жойидан жилмабди. Яна бир муддатдан кейин айёр чол ака-укаларга ёғоч тўсиқни тузатишни буюрибди. Ака томдан тушиб, тўсиққа қараб кетибди. Қария яна томдан шикоят қилибди. Аканинг тили осилиб, кучсиз ерга ўтириб қолибди. Ука эса биринчи топшириғини тугатибди, кейин томга чиқиб, уни ҳам тузатибди. Донишманд мийиғида кулиб қўйибди. У шогирдликка укасини олиб қолибди ва ўз танловини шундай изоҳлабди:
- Сен мақсад сари интилишни ва ўз ҳаёт йўлингдаги муҳим жиҳатларни танлашни биласан. Аканг эса бошқаларда яхши таассурот қолдириш мақсадида барча ишга бирданига киришади, ўз кучи ва вақтини мақсадли тақсимлай олмайди.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥀Япроқсиз қолдим, деб танангни кестирма. Зеро, олдинда баҳор бор.
✍️Мавлоно Румий

🕊Ассалому алайкум, барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган, Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!🕊

🕌Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга бошланган Якшанба кун барокатли, файзли, фойдали ўтсин!🕊


@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌹Бир аёл Бахтшуносга рўпара келиб қолибди. Унга ўзининг бахтли эканлигини исботлагиси келибди...
Ранго-ранг хаёт дафтарини очиб кўрсатибди, унда: гуллар, минбарлар, дабдабалар муҳрланган сурат ва видеолар бор экан!
🍃
- Бахтсизсан!- дебди Бахтшунос...

🥀Аёл: - Нега? - деб сўрабди...

- Ҳақиқий бахтли инсонлар бахтини исботлаш учун далил ва хужжатларини намойиш қилмайдилар. Бу бахтига ўзи ишонмаган бахтсизнинг иши,- деб жавоб берибди Бахтшунос...

@Jaloliddinrumiyy🕊

22k 0 450 367

"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики:
"Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг. Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг". Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг"
.

"Минг бир ҳадис" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​ Дуо қулни Аллоҳга дардини билдириш учун эмас, балки у дарднинг дармони фақатгина Аллоҳ эканлигини билиши учундир.
Ҳазрати Шамс Табрезий

🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
🌺Шанба тонги муборак!🦋
Бугун 25 январь,+5°-3° ☁️


🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!
📿
Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кимнидир яхши кўрсангиз, ўз-ўзидан уни асраб-авайлай бошлайсиз.

Аммо Аллоҳни яхши кўрсангиз, У сизни асраб-авайлай бошлайди!
🌹🍃🕋🌙🕌📿🌙🕋🕌📿

Аллоҳим бизни муҳаббатинг,
Сени суйганлар муҳаббати билан ризқлантир.
Ва барча Сен суйишинга сабаб бўладиган амалларга бизларни яқин қил...

🕊🍃🕊🍃🕊🍃🕊🍃🕊🍃
Тунингиз хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊


​​Дунёдаги энг гўзал нарса бу онанинг кафтидир.
Ҳа, онанинг кафти энг гўзал нарса. Зеро, онанинг вафотидан сўнг дунё сиз учун ранг-баранглигини йўқотади.
Биродар ҳам, ҳатто ўз болангиз ҳам онага тенг бўлолмайди.
Агар бирор кишини олдига бориб шикоятингизни айтсангиз, у сиз ҳақингизда унутиб юборади. Фақатгина она, онагина боласи учун Аллоҳга сажда қилиб, дуо қилади.
Ўзи учун қиладиган дуоси эса:
«фарзандларим бахтини кўрай....»
Дунёда ҳеч ким сизга онангиздек қайғурмайди. Агар онангиз ҳаёт бўлса, уни ғанимат билинг....
Ҳаётнинг тотли ва баракали бўлишининг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
Қаерга борманг ҳаммага: "ҳақимга дуо қилинг," "мени дуода унутманг", деб дуо сўрайсиз. Ҳатто Маккада бўлсангиз ҳам, ҳатто ўғил қизнгиздан ҳам, мени дуода унутма деб сўрайсиз.
Фақатгина она, она ҳеч қачон сизни дуода унутмайди... Шунинг учун ишларингиз юришяпти. Дуо қиладиган онангиз бор экан, ишингиз ўнгидан келяпти.
Бу сатирларни ўқир экансиз, ўзингизга савол бериб кўринг: "Онам севиб истемол қиладиган энг лаззатли таом қайси?"
Бирингчи таомдан бошланг.
Ўзингизга савол беринг:
Онангизга ёқадиган энг хушбўй атир қайси?
Қайси кийим кийгиси келяпти...
Она барча саодатлар чироғидир.
Сиз эса унга бепарвосиз.
Аслида биринчи мақсадингиз онани рози қилиш бўлиши керак.
"Аҳволингиз яхшими онажон", деган ширин сўзингиз билан, уни бахтли қилишингиз мумкин. Онамизни ғанимат билайлик.
Онасини йўқотганларга эса сабр...
🍃
Токи ҳаёт экансиз,ҳақларига дуо қилинг🤲🏻

Роббим улардан,улар эса
сизлардан рози бўлсинлар...

@Jaloliddinrumiyy🕊


💫Турмуш қуриш тақдир, талоқ қилиш эса қарордир.

Хафалик тақдир, хурсанд бўлиш эса қарордир.

⚡️Ҳаётингда бир инсоннинг бўлиши тақдир, уни сақлаб қолиш ёки қўлдан бой бериш қарордир.

🌙Тақдир бизнинг қўлимизда эмас, лекин қарор ўзимизнинг қўлимизда.

🌟Тақдирни қўлга ололмаймиз, лекин қарор ўз қўлимизда.

@Jaloliddinrumiyy🕊️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕋Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни ўн икки соатдир. Ундан бир соатда қайси мусулмон Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Бас, уни Асрдан кейинги охирги соатда изланглар», дедилар».

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ ВА
БАРОКАТУҲ
🕌ЖУМА МУБОРАК!
🌹
Бугун 24 январь, +2°-5☀️

🤲🏻Аллоҳ таоло бугунги ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!🤲🏻
🍃🌹
🌹📿🌹🌙🌹📿🌹
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин
ва ъала оли саййидина
Муҳаммад».📿


@Jaloliddinrumiyy🕊


Бир кун Али (р.а) бозорга кириб кетаётса, эшик тагида турган юпун, бечора бир одамни кўриб қолибди.
Унга ёрдам бергиси келибди.
Садақа бериб уялтиргиси келмабди ва "Мана бу жабдуғни бозорга кириб чиққунимча ушлаб тур, чиқиб ҳаққингни бераман" дебди.
Ҳаққига беш танга беришни ният қилибди. Лекин, бозордан чиқса, ўша одам йўқ. Афсусланибди ва шеригини бозорга, бошқа жабдуғ олиб келишга жўнатибди.
Бозордан бошқа жабдуғ олиб келишибди. Беш тангага. Не кўз билан кўрсаки, бу ўша ўзи боя, ҳалиги одамга бериб кетганининг айнан ўзи эди.
Хуллас, 5 танга ўша одамнинг белгиланган ризқи эди. Фақат у бу ризқни ҳалол эмас, ҳаром йўл билан топишни ихтиёр этди.

Ҳар доим олдимизда икки йўл туради: харом ёки халол! Ҳар қайси йўлни танламанг, ризқингиз ўзгармайди.
Танлаётган йўлингиз эса охиратингизни
ўзгартиради.

@Jaloliddinrumiyy🕊

Показано 20 последних публикаций.