INSAYDER


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @Insayder_reklama_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистон дунёдаги энг қиммат гул букетлари рейтингида топ-10ликка кирди

Ҳисоб-китобларга кўра, 8 март байрамида Ўзбекистонда гул букети нархи ўртача 20 долларга айланган. Бу борада Ўзбекистон Жанубий Корея (28,6 доллар), Арманистон (24,7 доллар), Аргентина (22,2 доллар), Австралия (22 доллар) АҚШ ва Қозоғистондан (21,4 доллар) ортда қолган. Таққослаш учун Болгарияда битта гул букети нархи 1,8 долларга баҳоланган.

Бу хабарни кимга юборишни биласиз.

@insideruzbek


АҚШ суди Хитойдан Covid-19 тарқалгани учун 24 миллиард доллар талаб қилди

Суд Хитой «пандемия хавфи ва кўлами тўғрисида дунёни чалғитгани» ва «шахсий ҳимоя воситаларини йиғиш бўйича монополистик амалиётлар билан шуғулланганини» тан олди.

@insideruzbek


8 март учун энг яхши совға – HUAWEI nova 13 Pro! 🎁✨

Севимли аёлларингизни HUAWEI nova 13 серияси билан хурсанд қилинг! Ушбу замонавий ва кучли смартфон уларнинг ҳаётини янада ёрқин ва қулай қилади.

Ва энг ёқимли томони! 🎧💙
Энди HUAWEI nova 13 сериясини харид қилсангиз, HUAWEI FreeBuds SE3 наушникларини совға сифатида қўлга киритасиз! Бу эса сиз ёки яқинларингиз учун ажойиб қўшимча гаджет бўлади.

🌸 Байрамга яқинларингизни қувонтиришни ҳозирдан бошланг!

Бепул етказма: texnomart.uz
Телеграм: @texnomart
Алоқа учун: +998 71 209 99 44
реклама


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Оксана Чусовитина Бокуда бўлиб ўтаётган жаҳон кубогида таяниб салто отиш баҳсларида ОЛТИН МЕДАЛни қўлга киритди!

Оксана шу йил 50 ёшга тўлади. ФАНТАСТИКА!

@insideruzbek


Россияда оғир тан жароҳати олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

У Хабаровскда дарахтдан йиқилиб, умуртқа поғонасини синдириб олган. Отаси Россияда шифокорлар унга қарамаётгани сабаб, Ўзбекистонга қайтиши ёрдам сўраган. Ўзбекистонлик дипломатлар ёрдамида у ортга қайтарилган.

@insideruzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да феврал ойининг энг яхши футболчиси бўлганидан сўнг мухлислардан келиб тушган саволларга жавоб берди.

Ош билан шашлик ўша ердаям реклама бўлибди.

@insideruzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ЙПХ ходими: Онажон сизни яхши кўраман. Байрамингиз муборак бўлсин.
Она: Тинчмисан ишқилиб, нима бўлди?

Яхши видео ишлашибди.

@insideruzbek


Ёмғирдан кейинги Тошкент

@insideruzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ФВВ қутқарувчилари Қамчиқ довонида ноқулай аҳволга тушиб қолган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатмоқда

Довон ноқулай об-ҳаво туфайли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган.

@insideruzbek


«Перевал» вақтинча ёпилди

Жорий йилнинг 7 март куни соат 15:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади.

@insideruzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олмаота аэропортида фуқаро ходимни гаровга олди. Кейинроқ аёл ходим хавфсизлик ходими билан жой алмашган ва у пичоқ кўтарган эркакни зарарсизлантиришга улгурган.

@insideruzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Братдан янгиси

@insideruzbek


Жанубий Корея суди президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордерини бекор қилди

Президент қамоқдан озод этилди.

@insideruzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тармоқларда Сурхондарёда ўқитувчи дарс жараёнида ўқувчини калтаклагани акс этган видео тарқалди

Вилоят таълим бошқармаси хабарига кўра, ҳолат 23 январь куни Шўрчи туманидаги 4-мактабда содир бўлган. 8-синф ўқувчиларига тарих дарси давомида ўқувчи Б.Б. дарс жараёнига халақит бергани учун ўқитувчи Х.Д. унга танбеҳ берган. Ўқувчи Б.Б. илгари судланган бўлиб, ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) бўйича жавобгарликка тортилган ва ҳозирда туман ИИБнинг профилактик назоратида туради.

Тарих фани ўқитувчиси Х.Д. ўз хоҳишига биноан ишдан бўшатилган.

@insideruzbek


Бева аёлга 186 миллион сўм товон пули тўланадиган бўлди

Ўтган йилнинг июнь ойида Сирдарё сув таъминот корхонасида содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли икки ходим вафот этган эди. Улардан бирининг турмуш ўртоғи жавобгар ташкилотдан компенсация талаб қилиб, судга мурожаат қилди.

Суд қарорига кўра, корхона марҳум ходимнинг оиласига 186 миллион сўм бир марталик товон пули ҳамда беш ой давомида ҳар ой 11 миллион сўм нафақа тўлаш мажбуриятини олди. Шунингдек, корхона масъуллари хавфсизлик чораларига риоя қилмагани учун жавобгарликка тортилди.

@insideruzbek


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДХХ ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади

Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

@insideruzbek


Bellissimo Pizza 8 мартга атаб тарихи кўпчиликни руҳлантириб келадиган аёллар номига сетлар тузиб чиқди.

🍕 Tўмарис – 4 та катта пицца ва 2 та Cоcа-Cоlа билан ҳақиқий байрам руҳи. Ғалабаларингизни тантана қилинг!
🍕 Бибихоним – 2 та пицца, синнамон роллар ва Cоcа-Cоlа. Донолик ва гўзаллик тимсоли.
🍕 Нoдирa – Пицца, синнамон роллар, товуқли стрипс ва Cоcа-Cоlа. Дўстлар давраси учун ажойиб танлов!

7-март куни етказиб бериш 8:00 дан бошланади
Яқинларни махсус комболар билан қувонтиринг!
реклама


РАСМАН

Абдуқодир Ҳусанов — «Манчестер Сити»нинг феврал ойидаги энг яхши
футболчиси деб топилди!

@insideruzbek


Расман: Ўзбекистондаги барча мактабларда 26-майдан бошлаб мактабнинг якуний имтиҳонлари ўтказилади

9 ва 11 синфлар учун якуний баҳолаш 26 майдан 15 июнга қадар (жисмоний тарбия ва касб-ҳунар таълими фанларидан ташқари) ўтказилади. Тил ва бошқа фанлардан давлат гувоҳномасига эга бўлган талабалар имтиёзли ҳисобланади.

@insideruzbek


Россия аэропортида Uzbekistan Airways самолётида носозлик кузатилди

Москва-Тошкент йўналишида парвоз қилган Boeing 787 қўниш чоғида чап двигателига шикаст етган. Самолёт 202 нафар йўловчини Тошкентга олиб кетиши керак эди, бироқ мазкур ҳолатдан сўнг парвоз бекор қилинди. Йўловчилар Домодедово аэропорти орқали бошқа рейс билан манзилга жўнатилган.

Шикастланган самолёт ҳозирча Внуково аэропортида қолмоқда.

@insideruzbek

Показано 20 последних публикаций.