📚 Ibratli Hikoyalar 📚


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...

Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
https://t.me/ibratli_reklama
.
.
.
.
.
.
.
.
.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


MALAKALI KOSMETOLOG
#XOJIYA_ISLAMOVA DAN BEPUL YUZ PARVARISHI VA TURLARI HAQIDA VEBENAR


HOZIROQ KIRING👇👇

https://t.me/+oQcpXsLGYakzYzdi
https://t.me/+oQcpXsLGYakzYzdi


​Бу масалада норози бўлиш Яратганга исён қилиш билан баробар, эшитяпсанми, исён билан баробар! Бу эса, билсанг агар, гуноҳ! Қизларимни бошқа ерга урма! Уларнинг ҳар бири ўнта ўғилга татийди!”.

...Шундай қилиб, ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ, юмшоқсупирги, ҳалимдан ҳам ҳалим, итнинг кейинги оёғи, аммамнинг бузоғи, бўш-баёв каби ўнлаб лақабли эр кутилмаганда қазо қилиб қолди... Ҳа-ҳа, сира кутилмаганда. Чунки ўладиган эмасди “лапашанг”. Ўладиганга ўхшамасди. Лекин ажал экан, “кутилган- кутилмаган” деган барча кўрчамаларни чиппакка чиқараркан-қўяркан. Нимасини айтамиз, инсон тадбир олади-ю, бироқ тақдир Ўзидан бўлади.

Тумонот одам босди уйни. Ҳали бу ўртада бирон одам жанозасига бунча одам йиғилмаганди. Гўё юрт кўчиб келди-ёв!..“Маҳалламизнинг тиргаги эди бу одам! Шундай одамлар борлиги учун ҳам дунё турибди. Оллоҳ раҳмат қилсин!” дейишди келганлар. Уч қиз ҳам эрларию катта болалари билан бир ҳафта ўн кун жанозали уйдан бир одим силжимади. Ҳамманинг оғзида марҳумнинг ёди, унинг ҳалимлиги, одамийлиги, беозорлигию меҳнаткашлиги. Уларни эшитгани сари шусиз ҳам ичининг бир томони ўпирилиб кетган аёлнинг бўлари бўлди: наҳотки, у шундай одам билан яшаган бўлса!.. Наҳотки, элу юрт унинг эри – соддадан содда, кўримсиздан кўримсиз, лапашангдан лапашанг умр йўлдоши ҳақида гапиришаётган эса!?..
Аёл... учинчи куни йиқилди.

Кексайиб, нафақага чиққанига қарамай, жамоат ишлари билан Худонинг берган куни ҳали у ерга, ҳали бу ерга машиналарда олиб кетиладиган, давраларнинг қўри бўлган элпарвар, юртпарвар, жонкуяр аёл тўшакка михланди қолди.
Орадан ойлар ўтди ҳамки, аёл турай демайди. Бошида уч қиздан ҳар куни биттаси навбатда туради. Сархил мевалар олиб келиб тутишади, ширин-ширин таомлар қилиб илинишади, болаликдаги кулгили, ёқимли хотираларни титиб оловлантирмоқчи бўлишади. Қизларининг бундай куйиб-пишишларини кўриб ётган онанинг қулоқлари остида эрнинг манави гаплари неча бор жаранглаб кетди: “Қизларимни ерга урма! Уларнинг ҳар бири ўнта ўғилга татийди!..”
Эҳ, ҳаммасини билган экансиз, дадаси, ҳаммасини!..

Мен-чи, мен нимага билмай келдим? Нега ғафлатда қолдим?! Ахир, бирон масалада бирон кишига гап бермай яшаган аёл эдим-ку!.. Кўзларим сўқир бўлган экан менинг... Ташқаридан – сиз турган томондан жуда хунук кўринган бўлса керак, а, дадаси!.. Сиз бўлсайз, кўриб кўрмаганга олиб яшадийз... Қандай уддладийз буни, а қандай, уддаладийз!?..

– Жуда кўп ётволдийз, аяжон, туринг энди ўрнийздан. Ташқарида жуда ажойиб ҳаво бўляпти, юринг қуёшга! – Дея қўлтиғига кирарди қизлари.

Она эса: – Йўқ. Ётгим келяпти, мадорим йўқ, – дерди жавобан.
– Бирон нарса есайз мадор киради-да, оғзийзга луқма солиш қийин бўляпти кундан кунга! Нима қилганийз бу, ая? Мақасадийз нима ўзи?..

– Отангнинг олдига бориш, қизим, отангни соғиндим!.. – Кўзларидан қайноқ ёшлар думалаб кетди онанинг.
– Нега ая, ахир, нега? Ўлганнинг кетидан талпиниш яхши эмас! Бу нима деганийз?.. Яшашийз керак, мана биз бор, ана невараларийз... булар сиз учун ҳеч нимани англайтмайдими?..
– Сизлар мен билан дадангизнинг бебаҳо бойлигимизсизлар, қизим! Яхшиям борсизлар! Ортимиздан қолгувчимиз, отанг билан менинг давомчиларимсизлар! Лекин менинг даврим ўтди энди. Сув тепадан пастга оқади. Отанг оқди, энди менинг галим. Келиш бор, кетиш бор. Сира кутмагандим, отангдан кейин синдим-қолдим. Ҳар доим отангга тиргак бўлиб келяпман деб яшаган, бунга ишониб катта гапириб юрган эканман, аслида, мен унга эмас, у менга тиргак бўлган экан, ҳа! Қара, отангсиз йиқилганимдан бери ўрнимдан тургим келмайди. Қазо вақтим яқинлашаётганини сезиб турибман. Инсон тиргаксиз бу дунёда узоқ қололмас экан. Шуни тушуниб етдим, қизим. Мана энди, ич-этимни **** ётибман. Оллоҳ кечирсин мени, отанг ёнига кетгим келяпти...

– Нималар деяпсиз, ая, гапийзни шамол олсин!..
– Шамолни тинч қўй, қизим, Азройилни чорла, менга, Азроилни...
– Вой, ая, аяжон-ей! Ҳозир ҳамма қизларийзни бошийзга тўплайман!..
– Чақир уларни ҳам. Азроилдан олдин болажонларимнинг, дадасининг еру кўкка ишонмаганларининг, ўнта ўғилга татийдиган паҳлавон қизларининг дийдорларига бир тўяй, чақир!..


Улуғбек Ҳамдам.

@ibratli_sozlar


✒️ТИРГАК.
(Ҳикоя)


Уларнинг ёши бир ерга етганда, аёл мундоғ ўгирилиб ортига қараса, мудом эридан норози бўлиб яшабди: одам ҳам шунчалар лапашанг бўладими?.. Ана, кеча эрталаб дўконга нонга чиқиб кетиб, бўм-бўш қўл билан қайтиб ўтирибди. “Ҳа”, деса, “нон бир соатдан кейин келаркан”, дейди. “Унисида шундай бўлса, наригисига бор, ҳозир нима кўп, нон сотгич дўкон кўп. Шу замонда ҳам киши нонсиз уйга қайтадими?..” деса, “таниш сотувчидан иссиқ нон олганга нима етсин, онажониси!” дейди. Ахир, наригисида ҳам ўша иссиқ нон бўлади, нима фарқи бор?” деганди, “жуда катта фарқи бор-да, хотинжон, юзи кулчадек кулиб турган қадрдон сотувчининг қўли теккан ноннинг мазаси бошқа-да!”, дейди, тавба... Бир кун олдин музлатгичдан сутни оламан деб тўкиб юборган ҳам шу бўш-баёв эр!..

– Мен бўлмасам, кунийз ўтмайди сизнинг! – Деб яниб яшади кампир.
– Сен бўлмасанг, ўзим ўтиб кетаман бу дунёдан, онаси! Cен менинг тиргагимсан, сенсиз эгиламан–синаман! – Деб келди жавобан чол мудом аёлига жилмайиб.

Тавба, бундай деб тургандан кейин уни на тузукроқ уришиб бўлади, на тузатиб. Дардисармисан дардисар! Лекин беозор дардисар-да, нима қиласан, энди...

Аммо-лекин аёлнинг ичи чиқмай яшади-ку. Турмушнинг оғири елкасини яғир қилганда, неча бор ажрашаман, дея ичида оловланди. Ажрашиб, юрганда товонидан ўт чақнайдиган, овози гулдиракдек, ҳар бир сўзи ханжардек кескир-ўткир, оилада ва жамиятда қоядек ўрни бор эркакка эрга тегаман, деб хаёл қилди. Лекин қаёқда, бирин-сирин уч қиз туғилдию улар билан андармон бўлиб, ёшликда – жоҳилликда ўйланган ўйлар ҳавога учди-кетди. Кейин уларнинг ўқиши, иши, турмуши дегандек, қарабсизки, бу ёқда умр ҳам поёнига яқинлашиб қолибди. Шу экан-да ҳаёт?!..

Нафсиламрини айтганда, шу ҳаётни ўзи тилаб олмагандими Яратгандан. “Эй, Оллоҳим, менга бир бечора одамни умр йўлдош қилиб бергинки, унга тиргак бўлиб яшай, кўнглинию қаддини кўтарай” демаганмиди?.. Деганди. Нега энди нолийди?.. Дўппи тор келдими?.. Оҳ, тор келганда қандоқ! Секин айтасизми бу сўзни?!.. Гоҳида шунчалар тор келдики, бошларида ғурралар пайдо бўлди!.. Сўзда бошқаю амалда уларга – сўзда айтилганларга чидаб яшаш бошқа бўларкан. Сўзда ҳаммаси чиройли эшитилавераркан, ҳаётда эса Худонинг берган куни сабр қилиш дегани Худонинг берган кунида сиртмоққа ўзингни осиш дегани экан, валлоҳи! Ҳа, устма-уст келган синовлар одамнинг жон-жонидан ўтиб кетаркан...

“Бутун рўзғор менинг бўйнимда: уй ҳам, бозор ўчару бола-чақа ҳам, ҳамма ҳаммаси. Эркак бўлиб нима қилдийз? Ўзи эркакмисиз?..” Бу гапларни неча айтди аёл эрига. Лекин эр шундаям миқ этмади-ей. Бу ҳам майли, аёлининг юзига қараб табассум қилару: “сиз менинг тиргакимсиз, сизсиз нима қилардим, билмайман, борингизга шукр, хотинжон”, деб келди, Тангри ёрлақагур.

“Уч қиз... Уч қиз-а?!.. Битта ҳам ўғил туғдира олмади, лапашанг!” Хаёлидан ўтиб юрди аёлнинг бутун умр. Кунлардан бир кун оғзидан чиқиб ҳам кетди шу аччиқ таъна. Ана ўшанда илк бор эрининг кўзларида ғазаб билан нафрат ёлқинланиб кетди. Илк бор эр жонивор аёлининг танбеҳини жилмайиб кутиб олмади, жавобан ширин сўз айтмади, билъакс, изига бурилганча уйдан чиқди-кетди. Шу кетганча бир ойча қорасини кўрсатмади. Аёл эртасигаёқ ишхонасига бориб, эрининг олис вилоятга “командиров”га кетганидан хабар топиб келганди ўшанда. Ахир, у жим ўтирардими? Асло! Ҳамма нарса – уй ҳам, кўча ҳам, уларнинг ҳаётига тегишли нимаики бўлса, бари-барчаси аёлнинг назорати остида бўлиши шарт, ахир!.. Эр “латта” бўлган уйда хотиннинг ҳам тошбақадек судралиб юриши оила учун кулфатнинг ўзгинаси! Нима бўлгандаям, ўшанда эрининг бир марта “вақ” деганини эшитди аёл. Ахир, неча бор унга: “қурбақани боссанг ҳам “вақ” дейди, сизда нега ўша “вақ” ҳам йўқ?!.. Ишда ҳам, уйда ҳам, кўча кўйу гап-гаштакда ҳам аммамнинг бузоғидек бўшашасиз, бормисиз ўзи?!..” дегич эди-да. Лекин ўшанда бир марта “вақ” деди эр, дея олди. Нафақат деди, айни дамдла, бир ойлик командировкадан уйга кириб келган эр хотинга қаттиқ қараб шуларни ҳам айтди: “Ўғилдир, қиздир, Оллоҳ берган неъмат, деб қараш керак


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💁‍♀Vapshe arzon kanal toptik


🙋‍♀Victoria secret 45.000 😱

💄Pomadalar 4 tasi 15 ming 🥰

Feramon Duxilar 35.000 ☺️☺️

HAYLAYTER 15.000 😳

DOGADAN 25.000 😜

FATZORB 65.000 😱

NUDE MAGNIT TEN  35.000 😱

SUNISA 30.000😳

V&S BLESK 7.000😮

KINOKI 15.000😱😱😱
DASTAVKA TEKIN🚖🚖
https://t.me/+bjnKZUksmzQwZTMy
https://t.me/+bjnKZUksmzQwZTMy


ХУШХАБАР ОРТИДАГИ НАФРАТ

Бир аёл Ҳаж учун йиққан пулларини уйи бузилганларга эҳсон қилибди. Буни эса кўпчилик маъқуллаб, эҳсон қилган ўша аёлни кўкларга кўтариб, мақташ билан овора.

Аввало, у аёл ҳаж учун йиққан пули ўзиники, уни қандай сарф этиши – бу унинг шахсий иши.
Лекин менга қолса, очиғи, мен бу ишни умуман ёқламайман. Чунки уйи бузилганларнинг моддий аҳволини ўнглаш – у аёлнинг эмас, балки шу ишга бевосита бош-қош бўлган масъулларнинг бўйинларидаги мажбурият.

Нега энди шу мажбуриятнинг бир қисмидан улар халос бўлаётганлигини яхши қабул қилишимиз керак?
Қолаверса, “ҳаж учун аталган пуллар хайр-эҳсон қилинди”, “масжид қурилиши учун аталган пуллар фалончи оиланинг моддий аҳволини ўнглаш учун сарф қилинди” мазмунидаги хабарлар қанчалар жарангли эшитилмасин, бу хабарларнинг ортида “ҳаж ва масжид бирламчи эҳтиёж эмас, ундан муҳим ишларга бор эътибор қаратилиши керак” деган мазмун яширинган бўлади.

Ҳолбуки, жамиятдаги ночорлик, моддий етишмовчилик ҳаж ва масжид учун пул йиққан инсонларнинг айби билан бўлган эмас. Бу масала уларнинг масъулиятига ҳам, мажбуриятига ҳам кирмайди.

Бу каби провакацион хабарларнинг кўпчилик илғамас бир нуқтаси бор. Яъни бу хабарларнинг ортидан жамиятда ҳожиларга нафрат ошади, масжид қурмоқчи бўлганларни маломат қилиш авж олади.

Бу ҳаётда яқин йилларда ўз исботини топди ҳам. Масжид қурмоқчи бўлганларни аҳолининг моддий аҳволи билан қизиқмаганликда айблаш (машҳур футболчимиз билан боғлиқ вазият), ҳаж учун пул йиққан ҳожилар ўз пулларини эҳсон қилмаганликда айблаш (таниқли журналист томонидан) авж палласига чиқди.

Ҳолбуки, бизнинг кўзимизга данғиллама қилиб қурилган ситилар, эшиги тиллодан, қандили дурдан бўлган дачалар, бир бирига ёнма-ён қилиб қурилган тўйхоналар, гектарлаб ерни банд қилиб турган янгича парку сайилгоҳлар, ичи ҳувиллаб қолган коллежу лицейлар кўп кўринмайди.

Лекин янги қурилмоқчи бўлган кичкина бир масжид, ҳаттоки қурилганлари ҳам кўзимизга гўёки кўп ҳудудни банд қилаётгандек, уни қуришга кетган пуллар эса аслида хайрияга сарфланиши керак бўлгандек туюлаверади. Данғиллама қасрни қурса ўзини пулига қурибди-да дейишга етган ақлимиз, масжидни ҳам қурса ўзини пулига қурибдида дейишга келганда оқсайди.

Дачаю тўйхоналардан, ситилардан миллионлаб даромад қилса бўлади, масжиддан нима фойда деймизу, бизни моддапараст дейишса, жаҳлимиз чиқади.
Йилига ўн марталаб Анталияю-Бодрумларга саёҳат қилиб келадиганлар, тушлигини Дубайда қилиб келадиган бойвуччалар, ҳар жаҳон чемпионатини қолдирмай стадионда кўриб, мезбон мамлакатнинг чўнтагини қаппайтириб келадиган ишқибозлар, туристик компаниянинг телефон рақамига ойида бир сим қоқадиганларнинг пуллари билан ҳисоблашмаймизу, умри давомида бир маротаба ҳаж ёки умра қилмоқчи бўлган бобо бувиларнинг пулига осиламиз.

Бойвучча саёҳат қилса ўз пулига қилибдида деган мантиғимиз бўлажак ҳожи ҳажга тараддудланганда ғойиб бўлади қолади.

Мен масаланинг шаръий томонига, яъни ҳаж учун аталган пулларни хайр-эҳсон қилиб юборса, ҳаж банданинг зиммасидан соқит бўлмаслик масаласига чуқур тўхталиб ўтирмадим. Чунки бошқа вақт гуноҳ-савобни умуман фарқлаб ўтирмай, шу масала кўтарилганда тасаввуфдан ечим қидирадиганлар ҳам орамизда анчагина эканлигини инобатга олдим.

Хуллас, қандай “хушхабар”лардан хурсанд бўлаётганлигимизни англайлик, жаноблар!

Yolqin Muqimov©️

@ibratli_sozlar


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Агар Аллоҳ таоло бир бандани яхши кўрса, Жаброилга: «Аллоҳ фалончини яхши кўради, сен ҳам уни яхши кўргин!» дея нидо қилади. Кейин Жаброил ҳам уни яхши кўради ва осмон аҳли ичида:

«Албатта, Аллоҳ таоло фалончини яхши кўради, сизлар ҳам уни яхши кўринглар!» деб нидо қилади.
Кейин осмон аҳли ҳам уни яхши кўради. Сўнгра унга нисбатан ерда мақбуллик (яъни, розилик ва муҳаббат) ўрнатилади».

Имом Бухорий ривояти.

@ibratli_sozlar


Аёллар учун тест: Характерингиздаги энг бирламчи хислатни аниқловчи тест!

Тест ечишнинг шарти:
Расмдаги 4 та суратдан бирини танлайсиз.

Ушбу тестда бир бирига мос тушувчи хислатлар жуфтлиги бор!


#ИБРАТ

Суратдаги одам оти билан иш қилаётган пайт қаттиқ жала қуйиб юборибди.
Атрофдаги ҳамма пана жой излаб, хавфсиз жойга яширинибди.
У эса жойидан қимирламай, отини маҳкам қучоқлаган ҳолда ёнида қолибди.
Ёмғир тўхтагач, атрофдагилар ундан бунинг сабабини сўрашганида, у жилмайган ҳолда шундай жавоб берибди: "у мени энг муҳтож бўлган пайтим ташлаб кетмайди-ку, мен уни қандай ташлаб кетайин"!

Қиссадан ҳисса: "Бўрон"да ёнингизда турганларни асло унутманг!
Чунки, “қуёш" чарақлаб турганида ҳар ким ҳам атрофингизда гирдикапалак бўлаверади.


Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...


​​Кунларнинг тез ўтиши даҳшат!

- Бошимни ёстиққа қўйиб қўймас тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмас ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.

- Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез содир бўлмоқда. Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошинглар, бир бирингизга салом беринг, азон айтилганида муаззин билан қайтаринг, беш маҳал намозни вақтида адо этинг, нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг, қариндош уруғлар билан алоқани тикланг, сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг, одамларга табассум қилинг, Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг, садақа қилинг, тасбеҳ, истиғфор, такбир айтинг, рўза тутинг,  Набий алайҳиссаломга салавот айтинг, қалбларингизни охиратга боғланг, дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар..!


Уммон мамлакатида бир аёл ўғил ва қиз эгзакларга  ҳомиладорлиги аниқланибди.  Аммо, шифокорлар эгизаклардан бири баъзибир муаммолар сабаб, туғулишдан аввал ёки туғулибоқ нобуд бўлиши эҳтимолини хабар беришибди. Аммо она ўз фарзандларини дунёга келтиришга қатъий қарор қилиб, туғруқ вақтини кута бошлабди.

Анча вақт ўтса-ҳамки, эгизаклар туғулавермабди.  Шифокорлар жамоаси тезда эгизакларни туғдириб олинмаса иккиси ҳам нобуд бўлиш мумкин дея кесарча кесиш йўли билан, эгизакларни дунёга келтиришга келишибдилар.

Жарроҳлик узоқ вақт талаб қилади, шифокорлар анчагина мушкулотга йўлиққанини тан оладилар. Улар она қорнидаги эгиз ўғил ва қизни қўлларига олар эканлар кўзларига ишонмасдилар, метин иродали Жарроҳларнинг кўзларидан беиҳтиёр ёшлар думалар эди.Чунки...👇


Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.


Пайғамбар алайхиссалом суюкли қизлари Фотимаи Захрони турмушга бергач, уни хазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насихат қилганлар:
“Қизим, ўзингни хамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи мухаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллохнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади”.

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф
(Ижтимоий одоблар китобидан)


ЕТТИ ҲАҚИҚАТ

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни васият қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсари насиҳат қиламиз:

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.


#kayfiyatkotaramiz

Аёлим билан мошинада кетаётган эдик. Светофорда 1 та қизил Спарк орқадан тез келиб қарсиллатиб урдию. Кобальтни орқа бампери дабдала бўлди. Қарасам аёл киши. Мошинадан тушиб ҳеч нарса бўмагандай аёлимга бир кўз югуртириб ноз карашма қилиб, “Фарход ака шунча маргат қисамам тўхтамисиз? Сизи соғиниб кеттиму!“ деса бўладими.
-Ўўў, барака топгур 1-дан мани отим Фарходмас, Ахмад, 2-дан дейишимни биламан.
-Ман аҳмоқ бўлмасам сизни ёлғонларизга лаққа тушармидим? Энди ўзизи танимаганга оляпсизми? Э ҳаа, мошинада хотинчайиз борда-а? Жиннини ёқволиб-а? Сизни марҳаматизга ўлиб турганим йўқ.Мошинамни ўзим қиволаман. Башарайизиям кўрмай бошқа!“ дебюборса борми. Шундан сўнг хотиним кутилмаганда шартта Спаркни олдини тўсиб;
-Ҳой мегажин шантаж қилишга бошқа тема тополмай қолдингми?
Акам 25 йил деганда кеча турмадан чиқдила тушундингми? Сан кимни шантаж қивоссан. Давай документларингни чўз бу ёққа, туш олдимга сервисга бориб от и до қиберасан ёки янги Кобальт оберибам қутулолмидиган қилиб қўяман. Ҳидлачи қўйни ҳиди келяпти бизадан!?…“ деб мени бир катта хатардан асраб қолди.
Жувон эса номери ўтмаганидан “лом-мим“ демай хужжатларини хотинимга тутқазиб сервисга ортимга судралиб келмоқда.
-Онаниб кетай, асалим, шакарим, севгилим, олтиним!“ десам хотин менга -Менга қаранг, ким бу мегажин?!… деса бўладими?
Хотин дегани отдан тушсаям эгардан тушмас экан😂


​​#СЎРАГАН_ЭДИНГИЗ

Сажда ояти учун сажда қилиш | Саждаи тиловат.

Ким саждаи тиловат оятини ўқиса ё эшитса дарҳол таҳоратли ҳолда, пок жойномоз устида, қиблага юзланиши керак.

Тиловат саждасини адо қилиш тартиби қуйидагича:

1) Нияти:
Навайту ан асжуда саждататтилаавати мутаважжиҳан илал каъбати хоолисоллиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар” (такбирида қўл кўтарилмайди)


2) Тўғри саждага борилади ва 3-маротаба "“Субҳаана роббийал аълаа”ни айтиб “Аллоҳу Акбар” деб саждадан бош кўтарилади
(сажда 1-мартта бажарилади)


3)Саждадан бошини кўтариб қўлларини дуога очиб қуйидаги дуони ўқилади:
Сажадту лирроҳмаани ва ааманту бирроҳмаани фағфирлий зунуубий Я Роҳмаану, самиънаа ва атоънаа ғуфроонака роббанаа ва илайкал масийр” деб қўлларини юзларига суртиб омийн қилади.

Қуръони каримнинг қуйидаги 14 та сурасида сажда оятлари бор:

1. Аъроф – 206-оят,
2. Раъд – 15
3. Наҳл – 50
4. Исро – 109
5. Марям – 58
6. Ҳаж – 18
7. Фурқон – 60
8. Намл – 26
9. Сажда – 15
10. Сод – 24
11. Фуссилат – 38
12. Нажм – 62
13. Иншиқоқ – 21
14. Алақ – 19


Мана шу оятлардан бирини ўқиган ёки эшитган киши маъносини тушунадими ёки йўқми, эшитишни хоҳлаганми ёки йўқми, тиловат саждасини қилиши вожиб бўлади. Фақатгина ҳайз кўрган ва нифос ҳолатидаги аёллар бу оятларни эшитсалар сажда қилмайдилар. Таҳоратсиз ёки жунуб киши сажда оятларини эшитса, сажда қилиши вожиб бўлади (яъни, поклангач, сажда қилади). Тиловат саждасини кечиктириш танзиҳий макруҳ ҳисобланади (яъни, имкони борича тезроқ қилгани яхши).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар Одам фарзанди сажда оятини ўқиб сажда қилса, Шайтон йиғлаб шундай дейди: “Азоб бўлсин! Одам фарзанди саждага буюрилганди, сажда қилди, унга жаннат бўлади. Мен саждага буюрилгандим, бош торттим, менга дўзах бўлади”.

(Имом Муслим ривояти).

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.

@ibratli_sozlar


✒️Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди:
- Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
- Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
- Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин,; - деди.
 
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди. Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга "ишинг ўз қўлингда" деб юборди (яъни бу, ҳоҳласанг кетишинг мумкин, талоғинг ўз қўлингда, дегани эди). Шунда хотини деди:
- Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
 
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
- Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!
  
Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади.
 
• Эй эркаклар! Биллурларга эҳтиёт бўлинг.
• Эй биллурлар! Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг!


@ibratli_sozlar


✒️Адаси, бошим оғрияпди?
— Соғ кунинг борми ўзи?
Чил-чил... Кўнгил синди!


— Ойи, қаранг чиройли ёзибман-ми?
— Бор, бошимни қотирма!
Чил-чил...Кўнгил синди!

— Болам касал, ташлаб кетадиган одам топа олмадим, боғчаси қабул қилмади
— Эпласангиз ишланг, бўлмаса болангизни боқиб, уйда ўтиринг!
Чил-чил... Кўнгил синди!

— Ойижон, мазам бўлмаяпти, шу ишни кейинроқ қилсам майлими?
— Ота-онангиз яхши боқиши керак эди, камқон  қизини узатмай!
Чил-чил... Кўнгил синди!

Бир иборани яхши кўраман. "Кўнглимга қарайди!"дейдилар.
Ота-онамиз кўнглимизга қараб катта қилди.Турмуш  ўртоғининг кўнглига қараб, ўзидан кечиб айрим нарсаларга изн берадиганлар бор. Ота-онасининг кўнглига қараб, истаганини муҳайё қиладиганлар фарзандлар бор орамизда. Жигарларининг кўнглига қараб, озор бериб қўйишдан  қочадиганлар бор. Кўнглимизга қараб гапирадиган ҳамкасбларимиз бор.

Кўнгил одамларини яхши кўрамиз, уларга талпинамиз!
Сиз ҳам шундай  бўлинг, мен шундай бўлай, одамларнинг биздан кўнгли қолмасин.


Феруза Салходжаева.

@ibratli_sozlar


✒️АЧИНАРЛИ ҲОЛ.

Бундан қирқ йиллар муқаддам, вилоят газетасида ишлаганимда, бир шикоят хатини текширганим ёдимдан чиқмайди.
"Мен, деб ёзган эди шикоят эгаси, катта ноҳақликка дуч келдим: бошлиқлар устидан ёзганим учун руҳий жиннихонага ётқизишди. Милициядагилар, докторлар билан тил бириктириб, шундай қилишди.
Ҳурматли редакция! Бирор мухбир келиб, мен билан гаплашишини илтимос қиламан!"
Хатга илова қилиб, у шеърларини ҳам юборганди. Мактуби сингари шеърлари ҳам равон эди, уни савдойи одам ёзганига ишониб бўлмасди. Машқларини адабиёт бўлимининг мудирига кўрсатган эдим, у ҳам фикримга қўшилди.
- Газетага берса бўладими, - сўрадим.
- Йўқ, бўлмайди, - деди у анча кескин, аммо сабабларини айтмади.
Бу ерда бош врач мени анча совуқ қарши олди. Мақсад-муддаомни айтганимдан кейин ҳам ҳолати ўзгармади. Бу эса унинг менга ўхшаш анча-мунча мухбирлар билан мулоқотда бўлганидан далолат берарди. Ниҳоят у гапимни лабимдан юлиб олиб, навбатчи врачни чақирди ва дуппа-дурустдан буюрди.
- Бу мухбир укамни "шоирлар палатаси"га олиб бориб, "ёзувчи" билан таништиринг! Кўрсинлар, гаплашсинлар. Касаллик тарихини ҳам кўрсатиб, тушунтириб беринг.
"Шоирлар палатаси", "ёзувчи". Бу иборалар менга дафъатан қаттиқ ботди. Чунки ўзим ҳам бир неча йил шеър машқ қилганман. Бир танқидчи шеъримни ўқиб, унда поэтикликдан кўра сюжетлилик ошиб кетганини, назмдан кўра насрга мойиллигини уқтирганди.
Бош врач авзойим ўзгарганини сезиб, ноиложликдан ҳалиги врачни койиган бўлди.
- Бундан кейин ўн учинчи палатани "шоирлар палатаси", демайлик. Ҳалиги беморни ҳам ўз номи билан айтиш керак. Тоштемирмиди, нимайди оти?
У врачдан тасдиқ жавобини олгач, менга ўгирилди.
- Мабодо аччиғингиз келмасин: шу ҳафтанинг ичи уч киши текширишга келди. Бу Тоштемирвой ҳам дуч келган жойга ёзавераркан...
Менга ҳамроҳ бўлган врач йўл-йўлакай Тоштемирнинг касаллиги ҳақида гапирди. Бу асаб касаллигининг махсус тури бўлиб, куз ва баҳорда, шунингдек, асаб бузилганда авж оларкан.
- Раҳбарлар устидан ёзгани ростми?
- Ростдир. Бизнинг ҳам устимиздан ёзди-ку.
"Шоирлар палатаси". У кечагидек кўз ўнгимда турибди. Коридор деворларига қўлга тушган бўр, кўмир парчаси билан "шеър" битиб ташланганди. Кимлардир ўзича берилиб монолог ўқирди. Коридор ўртасида чойшаб тўшаб олган художўй бир бемор берилиб, намоз қироат қиларди.
Тоштемир ўттиз ёшлардаги озғин киши бўлиб, саранжом-саришталиги билан ажралиб тураркан. Газетадан келганимни эшитиб, қувонди, миннатдорчилик билдирди. Унда девона ёки телбаларга хос бирорта аломат кўзга ташланмасди; Тоштемир жоҳил одамлар ҳақида дилгиргина шикоят бошлаганда ҳам кўзларида босиқ дард кўрдим.
- Бу ер ноқулай, - дедим унга, - юринг, санитарлар хонасига кирайлик, баҳузур гаплашиб оламиз.
Ногаҳонда унинг кўзларида олазараклик пайдо бўлди: менга, врачга нохуш назар ташлади.
- Бормайман! Биламан мақсадларингни, - деди у кескин, лекин шикаста оҳангда - сизлар билан гаплашишни истамайман!
Ҳақиқатдан ҳам у биз билан гаплашмай қўйди. Унинг ўрнига ёшгина йигит келиб, паст овозда шипшиди.
- Уни қўйинглар! У - жинни! Ёмон одамлар кўп. Улар бу ерни жиннихона дейишади. Нотўғри гап! Бу ер - руҳий касалхона. Киришда ёзиб қўйибди. Ўқидингизми? Ака!
- Ўқидим, - маъқуллаб бош тебратдим.
- Биз руҳлар билан гаплашамиз. Улар ҳамма гапни бизга айтишади, ака!
Врач уни койиб берди. Бечора бир лаҳза жим турди-ю, тағин давом этди.
- Менда уйқу йўқ, ака! Кечаси билан юриб чиқаман! Хотиним ўзини осиб қўйди. Тўйимизга бир ҳафта бўлганди... Ака...
Тоштемир эса барибир гапирмади.
Мен ҳужжатларга ҳам унча ишонқирамай, бояқишнинг қишлоғига ҳам бордим: унинг қавмлари минг надомат билан ана шу бедаво дардга чалиниб қолганини гапириб беришди.
Шифохонада бўлганимда медицинамизнинг анчайин ожизлигидан ачиндим ҳам. Бу беморларнинг талайи йиллар оша шифо топмаётган экан. Инсоният ақлли механизмлар, компьютерлар, сунъий йўлдошлар кашф этаётган бир дамда, сочдай келадиган нерв толаларини тиклаёлмаётганлиги ачинарли ҳол эди, албатта!


Нусрат Раҳмат.

@ibratli_sozlar


🔴ЗАҲАРЛИ САВОЛЛАРГА АҚЛЛИ ЖАВОБЛАР.!...🔴

Семизгина хоним автобусга чиқди. Ундаги йўловчилардан бири:
«Бу улов филларга мўлжалланган бўлмаса керак-а?» -деди.
Хоним хотиржамлик билан:
«Йўқ, жаноб. Бу улов, Нуҳнинг кемасидек. Унга фил ҳам, эшак ҳам чиқаверади!» -деди.

Машҳур ёзувчи Бернард Шоуга бошқа кибрли ёзувчи:
«Мен сиздан кўра яхши ёзувчиман. Сиз мол-дунё ҳақида ёзасиз. Мен шон-шараф ҳақида!» -деди.
Бернард:
«Тўғри айтасиз, ҳаммамиз ўзимизда йўқ нарса ҳақида ёзамиз» -деди.

Кўзлари ожиз инсондан мутакаббир киши:
«Аллоҳ бировнинг кўзларини кўрмайдиган қилиб қўйса, эвазига бошқа нарса беради. Хўш, сенга нима берди?!» -деб сўради.
Киши:
«Эвазига сен кабиларни кўрмасликни берди!» -жавоб берди.

Кўзлари кўр киши бир аёлга уйланди. Аёл:
«Агар менинг сутдек оппоқ, ойдек гўзал эканлигимни кўролсангиз эди, ҳайратдан ёқа ушлардингиз» -деди.
Киши:
«Айтаётганингдек бўлганингда, сени кўзлари очиқлар тарк қилмасди» -деди.

Ёмон хулқли аёл бир кишига:
«Агар менинг эрим бўлганингда, қаҳвангга заҳар қўшиб ичирардим» -деди.
У киши:
«Агар мени хотиним бўлганингда ўша заҳарни иккиланмай ичган, сен билан яшашдан кўра ўлимни афзал кўрган бўлардим» -деди!...

@ibratli_sozlar

Показано 20 последних публикаций.