Талабалар учун ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш учун онлайн ариза бериш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 605-сонли қарорида ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилган.
Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:
▪️
kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади.
▪️«Ариза юбориш» тугмаси босилади ва ариза юборилади.
Бунда биринчи босқич талабалари учун жорий ўқув йилининг сентябр ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.
Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси (
ijara.soliq.uz) бўлиши талаб этилади.
@IBimmunitet