Насихат.
Унутмагин жон болам,
Кўрсатаман тўғри йўл.
Хаётингда доимо,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Хол ахвол сўраб тургин,
Бетобин чиқиб кўргин.
Зориқса ёрдам бергин,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Қовоғингни солма хеч,
Кириб келса эрта-кеч.
Муаммоси бўлса еч,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Кор келмас баланд қоянг,
Узоқда бўлса боланг.
Даркордир шу хамсоянг,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Иссиғингу, совуғинг,
Ёйгай элга довруғинг.
Гап чиқса хам дема «ғинг»
Қўшнинг билан яхши бўл.
Сенда унинг хаққи кўп,
Ёниб кетма этиб, лўп.
«Сиз яхшисиз» дегин, - хўп,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Хали мана кўрарсан,
Бахтли хаёт қурарсан.
Гапим эслаб турарсан,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Шухрат Шукур
👉 @IBRATLY
Унутмагин жон болам,
Кўрсатаман тўғри йўл.
Хаётингда доимо,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Хол ахвол сўраб тургин,
Бетобин чиқиб кўргин.
Зориқса ёрдам бергин,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Қовоғингни солма хеч,
Кириб келса эрта-кеч.
Муаммоси бўлса еч,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Кор келмас баланд қоянг,
Узоқда бўлса боланг.
Даркордир шу хамсоянг,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Иссиғингу, совуғинг,
Ёйгай элга довруғинг.
Гап чиқса хам дема «ғинг»
Қўшнинг билан яхши бўл.
Сенда унинг хаққи кўп,
Ёниб кетма этиб, лўп.
«Сиз яхшисиз» дегин, - хўп,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Хали мана кўрарсан,
Бахтли хаёт қурарсан.
Гапим эслаб турарсан,
Қўшнинг билан яхши бўл.
Шухрат Шукур
👉 @IBRATLY