Масжиддан хуфтон намозини ўқиб чиқаётган ҳазрати Умар розийаллоҳу анҳу қоронғуда бир одамга туртиниб кетдилар. Кимга урилиб кетганини фарқламаган у одам ўшқирди:
- Нима бало, эшакмисан!
- Йўқ, Умарман, - дедилар мўминлар амири ва йўлда давом этдилар.
У зотнинг ҳамроҳларидан бири дедики:
- Эй Умар, у нодонни жазоламайсизми?
- Нима учун жазолашим керак? - дедилар Умар розийаллоҳу анҳу. - У мендан "Эшакмисан", - деб сўради, мен "Йўқ, Умарман",- дедим. Аллоҳим, бизларга ҳам Умарий қалблар бергин!
t.me/Husniddin_Mirzaliyev