Шу вақтгача бирор танишингиз кредит олаётган пайтда унга кафил бўлиб бериб, пушаймон бўлдингизми?
Улар кредитини ўз вақтида ёпмагани учун, қарзлар мажбуран сизнинг ҳисобингиздан ечиб олиндими?
Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, демак сиз ёлғиз эмассиз.
Чунки жуда кўпчилик орадан қанчадир вақт ўтибгина кафилликнинг асл моҳиятини тушуниб ва уни бекор қилишга уринади.
Хўш, бунинг имкони борми?
Жавоб оддий – фақат банк ва қарз олувчининг розилиги билан буни уддаласа бўлади.
Агар сиз кафилликни бекор қилишни истасангиз, банк ва қарздор (кредит олган танишингиз) билан келишиб олишингиз керак.
Бироқ, кўпинча банк ёки қарздор бунга рози бўлмайди, чунки кафиллик хавфсизлик чораси деб ҳисобланадида.
Тушунганингиздек, кафилликдан бир томонлама фақат ўз хохишингизга кўрагина воз кечишингизга йўл қўйилмайди.
Масалан, шартнома тузилганидан кейин ишингиздан айрилсангиз, касал бўлиб қолсангиз, қарздор билан жанжаллашиб қолсангиз ҳам кафиллик ўз кучида қолаверади.
Кафиллик қачон бекор қилиниши мумкин:
-қарздор олдидаги мажбурият тўлиқ бажарилганлигида;
-мажбурият кафилнинг розилигисиз ўзгартирилганда (фоиз ставкаси ёки кредит миқдори оширилса);
-кафиллик шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда;
-банк кафилнинг розилигисиз қарзни бошқа шахсга ўтказганда.
Яна бир йўли кафилни алмаштиришни сўраб банкка мурожаат қилиш, агар томонлар келишса кафилни бошқа шундай шахсга алмаштириш мумкин.
https://t.me/Hurfikruznews