❄️
Декабрь ...Декабрь – йил якуни бўлишига қарамасдан қувончли ой а, бу ой:➖байрамлар ойи, рағбатлантириш ойи;
➖айрим ташкилотлар учун чораклик (йиллик – 13 ойлик) мукофотлар ойи;
➖оилавий тадбирлар, болажонлар учун совғалар ойи;
➖энг муҳими дам олиш кунлари кўп бўлган ой;
➖иш берувчи меҳр кўрсатса, интизомийларни ечишга имконият ойи;
➖ва бошқа кўплаб имтиёзлар қўллаш учун қулай бўлган ой.
🗓Қани хисоб-китоб қилайликчи, қандай кафолатлар бор.
Меҳнат кодексининг 208-моддаси бўйича олдимизда иккита муҳим байрамлар турипти
“8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” ва
“1 январь — Янги йил” байрами.
⏰8 декабрь куни
якшанбага тўғри келмоқда, демак ҳафтасига 6 кунлик иш куни бўлганлар учун 7 декабрь
1 соатга қисқартирилган иш куни бўлади.
👉МК талаби бўйича байрам якшанба (дам олиш)га тўғри келганлиги учун
9 декабрь душанба барча учун дам олиш куни бўлади.
Президент
Фармони бўйича (№ ПФ-213, 22.12.2023 й) қанча дам оламиз?
5 кун иш ҳафтасида ишловчилар учун:➖
3 кун –
7, 8 ва
9 декабрь кунлари дам олиш ҳисобланади;
➖
4 (+1) кун –
28, 29, 30*, 31 декабрь ва
1 январь 2025 йил
6 кун иш ҳафтасида ишловчилар учун:➖
2 кун –
8 ва
9 декабрь кунлари – дам олиш ҳисобланади;
➖
3 (+1) кун –
29, 30**, 31 декабрь ва
1 январь 2025 йил
❗️Бунда, 30 декабрь:
*
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун
(14 декабрь шанба – 30 декабрь душанбага) қўчирилган
дам олиш куни;
**
6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун
қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
‼️
Демак, 14 декабрь шанба 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун расман иш куни. @Huquqshunos_yordami Савол юбориш учун 👇👇
@Online_maslaxatchii @Oylikhisoblaydibot