@Huquqshunos_xizmati: 119-савол
❓Ассалому алейкум мен ТИСУ 3 КУРС педагогика ва психология йўналишида ўқийман хозирда 26-мактабда ўқитувчи бўлиб келмоқдаман.бизнинг мактаб узоқ ҳудудга киритилган хозирда мактабимизда психолик штатида ўрта махсус ишлаб келмоқда мен психолик штатига ўта ололамми.
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
❌Йўқ, сиз психолог лавозимида тугалланмаган олий маълумот билан ишлай олмайсиз.
Меҳнат кодексининг 124-моддасида иш берувчи ишга қабул қилаётганда ходимдан олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни, қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳномани (сертификатни) ёхуд бошқа тегишли ҳужжатни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган.
⚠️ Шунга кўра иш берувчи ходимдан маълум бир лавозим учун мослигини тасдиқлайдиган маълумотни талаб қилишга ҳақли.
Бунда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори (ХАЛИКК-2020) (Адлия вазирлиги томонидан 2021-йил 22-майда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 15) 4174-қаторида халқ таълими муассасаси психологи лавозими учун тугалланган олий маълумот талаби қўйилган.
❌ Шунга кўра сиз бу лавозимда ишлай олмайсиз.
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati