TGStat
TGStat
Введите текст для поиска
Расширенный поиск каналов
  • Язык сайта
    flag Russian flag English flag Uzbek
  • Вход на сайт
  • Каталог
    Каталог каналов и чатов Поиск каналов
    Добавить канал/чат
  • Рейтинги
    Рейтинг каналов Рейтинг чатов Рейтинг публикаций
    Рейтинги брендов и персон
  • Аналитика
  • Поиск по публикациям
  • Мониторинг Telegram
Ҳиммат 700+

11 Jun, 16:02

Открыть в Telegram Поделиться Пожаловаться

Устозлик Мақоми ва Истиҳорада Танланган Йўл: Ҳақиқатга Элтувчи Рухий Сафо

Мен Устоз танлашда жуда ҳам эҳтиёткорман. Ҳар бир инсон устозликка муносиб эмас. Чунки устозлик – фақат билим эмас, балки қалбнинг поклиги, ниятнинг холислиги, ва Аллоҳ билан боғлиқликнинг ифодасидир. Шунинг учун мен ҳақиқий устозлик мақоми шартларига тўғри келган инсоннигина устоз деб биламан. Ва бу танловда доимо истиҳорани маъқул кўраман – яъни, Аллоҳ танлаганини танлайман.
Тахминан беш йил аввал оғир руҳий касаллик билан Психология оламига кириб келдим. Ўша пайтда ҳаётимда маъно қолмаган, умид сўнган, қалбимда доғ бор, фикрларим чарчаган эди. Ҳатто, кўзимга кўринган одамчалар билан гаплашиб юрар эдим. Аллоҳ дард берди, шифо ҳам берди. Ва бу шифо мен учун бир сигнал бўлди. Чунки бу дард менинг қайта туғилишимга, ўзимни англашимга сабаб бўлди.
Муниса исмли опам менга "Ҳиммат 700+" гуруҳини тавсия қилдилар. Бошида унга юзаки муносабатда бўлдим. Аммо, вақт ўтиши билан қалбим эриётганини, ичидаги тош парчалари жумбоқ бўлиб ечилаётганини ҳис қилдим. Хазратимизнинг сўзлари, Аллоҳни қандай улуғлаб сўзлашлари мени ҳайратга солди. Мен ҳам оддий бир банда бўлиб, Аллоҳни севишга ҳаққим борлигини, бунга имкониятим борлигини ҳис қилдим.
Ўша куни истиҳора намозини ўқидим. Ялвора-ялвора Аллоҳдан сўрадим:
"Аллоҳим, йўлимда учратган ҳар бир инсон Сенинг ҳикматинг билан. Агар бу инсон (Хазратимиз) мен учун йўлбошчи бўлса, буни менга билдир. Мен ўз йўлимни топишимда, Сенга боришимда, қўлимдан тутгувчи инсонни танлашимда ёрдам бер."
Аллоҳ бу дуони жуда гўзал тарзда ижобат қилди. Орадан вақт ўтиб, мен туш кўрдим. Бу тушни фақат яқин бир дўстимга айтдим. Ўша пайтда жамоат олдида айтишга қўрқардим, кучим етмасди, тушунмасликлардан хавотирда эдим. Ичимда: “Агар тушим ҳақида гапирсам, одамлар мени нотўғри тушуниб, ёмон гапиришлари мумкин,” деган ғам бўларди. Шунга у пайтда бу тушни айтолмадим. Аммо бугунги кунда Аллоҳнинг ҳикмати билан буни очиқчасига баён қилишга журъат топдим.
Тушимда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Ҳадисда айтилганидек: “Ким мени тушида кўрса, бас, у мени кўргандир. Чунки шайтон менинг суратига кира олмайди.” Бу ҳадисга таяниб, тушимга ишондим.
Тушда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам омма ичида маъруза қилар эдилар. У зотнинг ўнг томонларида Боязид Бистомий роҳматуллоҳи алайҳ, чапларида эса Хазратимиз Зуфаржон Шосалалимов ҳозир эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Боязид Бистомийнинг тиззасига ўнг қўлларини, Хазратимизнинг тиззасига чап қўлларини қўйдилар.
Мен буни юрагим билан англадим: бу инсон (Хазратимиз) мен учун танланган йўлбошчи экан. Нусайба бинт Каъб розияллоҳу анҳо онамиз Росулуллоҳни қандай ҳимоя қилиб, жон фидо қилган бўлсалар, мен ҳам шу йўлда жонимни беришга тайёрман.
Бу йўлда охиригача боролмасам ҳам, шу йўлда вафот этишни шараф деб биламан. Икки йилдан бери қалбимда яширинган бу тушни эндиликда айтдим. Аллоҳнинг инояти билан бу кунга етказди. Ҳар бир нарсанинг вақти бор экан.
Хазратим, мен ишонаманки, Сизни Аллоҳ ва Росулуллоҳ менга танлаб бердилар. Сиздан Аллоҳни севишни, Расулини таниган ҳолда муҳаббат қилишни ўргандим. Роббимни топдим, Расулимни севдим. Бу мен учун бахтнинг энг олий шаклидир.
Ва шу йўлда Сиз менга йўл кўрсатувчи бўлдингиз. Аллоҳ Сиздан рози бўлсин. Сизни ҳимоя қилувчи Аллоҳнинг Ўзи бўлсин. Аллоҳ сизни бошимиздан кам қилмасин.

– Мадина Ҳимматингиз.

3.9k 0 20 56
Каталог
Каталог каналов и чатов Подборки каналов Поиск каналов Добавить канал/чат
Рейтинги
Рейтинг каналов Telegram Рейтинг чатов Telegram Рейтинг публикаций Рейтинги брендов и персон
API
API статистики API поиска публикаций API Callback
Наши каналы
@TGStat @TGStat_Chat @telepulse @TGStatAPI
Почитать
Академия TGStat Исследование Telegram 2019 Исследование Telegram 2021 Исследование Telegram 2023
Контакты
Справочный центр Поддержка Почта Вакансии
Всякая всячина
Пользовательское соглашение Политика конфиденциальности Публичная оферта
Наши боты
@TGStat_Bot @SearcheeBot @TGAlertsBot @tg_analytics_bot @TGStatChatBot