Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций




Номаҳрамлар бир-бирингизга гап отманг, агар Аллоҳнинг розилиги керак бўлса. Аллоҳга тақво қилинг. Ҳеч битта номаҳрам Аллоҳнинг раҳматини бой беришимизга арзимайди.

Аллоҳ ҳар икки дунёда ҳам тақводорлар билан бирга бўлади дейилган ояти карималарда.

Нега номаҳрамлар заруратсиз оппа-осон гаплашиб кетаверасизлара?! Яратувчи Роббингизнинг шаъриатини менсимайсизларми, қўрқмайсизларми ғазабидан...

Гуноҳларни кичкина санаш бизнинг ҳалокатимиз бўлади. Чунки йиғилиб-йиғилиб катталашиб кетади. Йиғилиб катталашиб кетганидан бехабарлигингиз учун тавба қилиш ҳам ҳаёлингизга келмайди, натижада ҳисобингизни оғирлаштирасиз, бундан нима фойда топасиз?!

Тафаккур қилинг!!!

©️Muzdalifa

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ...

Ҳазрати Оиша онамиз ҳикоя қиладилар:

“Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: “Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг паст экани Сизга (уни севмаслигингиз учун) етарли”, дедим.
Аллоҳнинг Расули: “Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди”,
дедилар.

 Яна бир куни Аллоҳ Расулига бир киши ҳақида гапиргандим. Менга шундай дедилар: “Менга дунё қадар қимматбаҳо нарсалар берилса ҳам, ҳеч кимнинг ёмонлиги ҳақида гапиришни ёқтирмайман”.

Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.

Астағфируллоҳ...

Аллоҳим ибрат олиб,  амал қилишимизга мадад бергин...


@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Илтимос бу видеони барча келинлар кўришсин 😭

Хозирги кунда хаммада шу холат...

Давоми
👇


“Саҳиҳул Бухорий”нинг ёзилишига туртки бўлган иккита сабаб

1. Иброҳим ибн Маъқил Насафий ёзади: “Имом Бухорий деди: “Устозимиз Исъҳоқ ибн Роҳавайҳ мажлисида бир киши: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўйича бир мухтасар китоб жам қилинглар”, деди. Шундан кейин қалбимда бу китобни ёзишга истак пайдо бўлди”;

2. Муҳаммад ибн Сулаймон ибн Форис айтади: “Имом Бухорийдан қуйидагиларни эшитганман: “Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. Мен у зотнинг ёнларида турибман. Қўлимда катта елпиғич бор. У билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофидаги пашшаларни ҳайдаётган эканман. Бу ҳақда баъзи таъбирчилардан сўрадим, улар: “Сен у зотдан ёлғонни ҳайдайсан”, деб таъвил қилишди. Ушбу тушдан сўнг кўнглимда саҳиҳ ҳадисларни жамлашга нисбатан завқ-шавқ пайдо бўлди.

Мазкур икки сабаб орасида ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Ушбу икки воқеа ҳам китобнинг ёзилишига сабаб бўла олади.

Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@HikoyaNew


​​Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1️⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар аълайҳиссаломга салавот айтишни унутманг!
(Аллоҳумма солли ва саллим аълаа Саййидина Муҳаммад).

2️⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг. Бу суннат амал!

3️⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4️⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам шундай деганлар:

“Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради”.

(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган)

Абу Саъид розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу аълайҳи васаллам: «Ким Қаҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади», – дедилар».
Бошқа нусхада:
«У билан Байтул Атийқ орасича нур зиё сочади», – дейилган.
Ҳоким ва Байҳақий ривоят қилишган.
Ибн Умар розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи васаллам: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади», – дедилар».
Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган.
Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ: «Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш суннат», – деганлар.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Каҳф сурасининг фазилати тўғрисида Набий алайҳиссалом бундай деганлар: “Ким Каҳф сураси бошидан ўн оят ёдласа, дажжол (ёмонлиги, фитнаси)дан сақланади”

Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий, Аҳмад ривоятлари.

Дажжол Қиёматга яқин чиқиб, илоҳликни даъво қилади, одамларни йўлдан оздиришга ҳаракат қилади. Агар унга ишонсалар, уларга осмондаги Ойни ваъда қилиб, кофир бўлишга ундайди. Шундай қўрқинчли ва таҳликали кунда Каҳф сурасини ўқиб, уқиб юрган мўминлар Дажжолнинг фитнаю ёмонликларидан йироқда бўладилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, унинг учун ўзи ва икки жума ўртасини ёритувчи нур порлайди», – деганлар

Имом Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилганлар. Санади саҳиҳ.

Саҳл ибн Муоз ибн Анас жуҳанийдан, у киши отасидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким Каҳф сурасининг аввали ва охирини ўқиса, оёғидан бошигача нурга кўмилади (нурли бўлади). Ким уни тўлиқ ўқиса, унинг учун осмон билан Ер масофасича нур пайдо бўлади (порлайди)

Имом Аҳмад ва Табароний ривоятлари

Бугун муборак жума, Каҳф сурасини ўқинг ва зикр қилинган ҳамда қилинмаган фазилатларга эга бўлинг

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, руҳимизга хотиржамлик  берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик ато этсин!

Муборак Жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин!

Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

@HikoyaNew


- Инсон неча ёшидан қаришни бошлайди?

- Илм олишни, изланишни, ўз устида ишлашни тўхтатган кунидан бошлаб!...

#kochirilgan

@HikoyaNew




​​
Мактабдаги хотираларим

Мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша тарафдан ажойиб ҳидлар келардида ўзиям...
   Чўнтагимизда беш-ўн тийин пулимиз бўлса, катта танаффус бўлди дегунча ўша ёққа югурардик.
Кўржик, язик, икрали нон 5 тийин эди. Майизли булочка 10тийин. 
Трубочка 15 тийин.
Иссиқ овқат учун 20 тийин керак бўларди. Бунча пул менда камдан-кам бўлар эди. Шунинг учун кўпинча, кўржик ёки усти шакарли, тил шаклидаги язик олар эдим.
   Буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эдилар. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.
   Патнисда тахланган язиклар ҳар хил бўлар эди. Орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, язикларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...
   Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилар эдилар.
   Бир куни онамга шуни айтдим.
---Ҳадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
---Ҳа яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
---Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
   Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
---Бир кунда патнисдаги ўша язикларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими?
---Ҳа, тўртинчи соатдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
--- Қара, Шарофатапа ҳар бир болага патнисдаги язикларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язик ҳам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор язикларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....
   Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.
   Айниқса, пул олди-бердисида шундай қилсангиз, ҳаммага ёқади. Дейлик, 200минг сўм бировга беришингиз керак. Сизда ҳар хил миқдордаги қоғоз пуллар бор. 500сўмликдан то 50минг сўмликкача. Мижоз кўриб турибди. Сиз унга пулларингизнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан ҳолати энг янги бўлганини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонда бу ишингиз билан жуда яхши таассурот қолдирасиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қоб кетмайди.
Шу қоидага бир амал қилиб кўринг-а!
Шоолим Шомансур

@HikoyaNew

7.3k 1 38 22 82

#Ҳадис

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким субҳ чоғида уч марта «Аъузу биллаҳис самийъил алийм, минаш шайтонир рожийм» деб туриб, Ҳашр сураси охиридан уч оятни тиловат қилса, Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади. Ким ўшаларни кеч кирганда айтса, худди ўшандоқ бўлади», - дедилар».
Имом Термизий ривояти.


Ҳашр сураси охиридан уч оятни тиловат қилишга қилинаётган ваъдалар қуйидагилардан иборат:

1. Аллоҳ унга етмиш минг фариштани вакил қилиб қўяди.

2. Улар унга кеч киргунча саловот айтадилар.

3. Агар у ўша куни ўлса, шаҳид ҳолида ўлади.

@HikoyaNew

5.8k 0 76 17 42

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхшилик қалбда нур,
Юзга ҳусн, танада қувват,
Ризқда барака ва одамлар
Қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ҳамиша яхшилар сафида бўлинг.
Аллоҳим  юзингизни ёруғ,
ризқингизни улуғ қилсин..!

Борингизга шукур азиз Яхшилар!!!
Бизлардан узоқлашманг
Каналмиз СИЗ билан файзли💐
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг. Кунингиз мазмунли ўтсин.
Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

@HikoyaNew


🍁...

Эркак кийимларини стул устида қолдиргани аёлни асабийлаштирмаса, аёл идишларни ювиқсиз қолдиргани эркакни асабийлаштирмаса, бу қандай ҳам яхши! Ҳа, тартиб-интизом, озодалик керак, лекин бунинг учун жуфтингизга жаҳл қилманг.

bola_tarbiyasi

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎧Yangi qulayliklar bilan tanishing!

— Endi Instagram'dan postlaringizni yanada chiroyli va tartibli yuklab oling! Bot bir nechta surat va videolarni birlashtirib taqdim etadi.

— Ushbu imkoniyat nafaqat Instagram, balki TikTok uchun ham mavjud! TikTok'dan yuklangan media videoda foydalanilgan audiosi bilan birga yuklanadi.

🆕 Endi bot Threads platformasidan ham yuklay oladi!

Botdan foydalanib ko'ring! 🔥👉 @navo_tinglabot


#Савол

ИШ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ

Кўпинча ишхонада намоз ўқийман. Кийимим чанг бўлади. Савол шундаки, пок кийимда қазо қилиб ўқиган афзалми ёки чанг, мой кийимда вақтидами?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, имкон бўлганда тоза-покиза кийимлар билан намоз ўқишга тарғиб қилинади. Фиқҳ китобларимизда иш кийими билан намоз ўқиш макруҳ, деган гаплар ҳам бор. Лекин тоза кийим бўлмаганда, иш кийими билан бўлсада намозни вақтида ўқилади. Чунки намозни тарк қилиш катта гуноҳдир. Катта гуноҳга тушмаслик учун кир кийим билан бўлсада, фарзни бажариш шарт бўлади. Бунинг устига чанг, ҳар хил техник мойлар, бензин, солярка каби нарсалар нажосат ҳисобланмайди. Зарурат бўлган шундай кийимларда ҳам намоз ўқилади. Буни баҳона қилиб намозни тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси. Фатво ҳайъати.

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
So'ngi pushaymon, o'zinga dushman deganlari shu bo'lsa kerak. Xurmatli erkaklar! Ayollaringizga yaxshi munosabatda bo'ling. Ularni kamsitmang, ulardan shirin so'zlaringizni ayamang, e'tiborli bo'ling. Ularga yaxshi ko'rishingizni va sizga u yaxshi va yomon kunlarda doim kerak ekanini takrorlang. Bu munosabatlardan keyin esa oila yanada mustahkam va ishonchli bo'ladi.

Inshaa'Alloh
all_qomarun

@HikoyaNew


Бақара ва Оли Имрон сурасидаги гўзал дуолар

Бақара сураси:


«Эй Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи Зотсан». 127-оят

«Роббимиз, икковимизни Ўзинг мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётларимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг тавбаларни кўплаб қабул этувчи, раҳимли Зотсан». 128-оят

«Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин». 201-оят

«Роббимиз, бизга сабр тўккин, собитқадам қилгин ва кофир қавмларга қарши нусрат бергин». 250-оят

«Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юкланганларга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни авф эт, мағфират қил ва раҳм эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил». 286-оят

Оли Имрон сураси:

 «Эй Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта, Сенинг ўзинг кўплаб ато қилувчисан». 8-оят

«Эй Роббимиз, албатта, Сен одамларни келишига шубҳа йўқ кунда йиғувчисан. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас». 9-оят

«Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилгин ва дўзах азобидан сақлагин». 16-оят

«Эй барча мулкнинг эгаси Роббим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан». 26-27-оятлар

«Эй, Роббимиз! Сен туширган нарсага иймон келтирдик ва Пайғамбарга эргашдик. Бас, бизни гувоҳлик берувчилар қаторига ёзгин». 53-оят

«Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишимиздаги исрофимизни Ўзинг кечиргин, собитқадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин». 147-оят

«Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни ўт азобидан сақлагин». 191-оят

«Роббимиз, албатта, Сен кимни дўзахга киритсанг, батаҳқиқ, уни шарманда қилибсан. Ва золимларга ёрдам берувчилар йўқ». 192-оят

«Роббимиз, биз нидо қилувчининг «Роббингизга иймон келтиринг» деб нидо қилаётганини эшитдик ва иймон келтирдик. Роббимиз, бизнинг гуноҳларимизни кечиргин ва ёмонликларимизни ўчиргин ҳамда яхшилар билан бирга ўлдиргин». 193-оят

«Роббимиз, бизга Пайғамбарларингга ваъда қилган нарсаларингни бергин ва бизни қиёмат куни шарманда қилмагин. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмассан». 194-оят.

@HikoyaNew

6k 0 107 1 63

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Зикр

ТАХЛИЛ,  ТАСБЕХ,  ТАКБИР,  ТАХМИД  ва  ИСТИҒФОР айтишнинг  фазилати.

#Таҳлил бу  “Ла илаҳа иллаллоҳ”  калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”  дейиш.

#Тасбеҳ бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

#Такбир бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

#Таҳмид бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

#Истиғфор бу  “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз Аллоҳнинг зикрига бой ва мазмунли ўтсин.

@HikoyaNew

8.3k 0 337 4 47

Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:

حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ

«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади»
, дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

@HikoyaNew

8.6k 0 168 3 41

ҲАДИС ДАРАЖАЛАРИ

1️⃣ Саҳиҳ – санаддаги ровийлар ўзидан олдинги ровийдан бевосита олган ҳадисдир. Бу ўринда ровийнинг одили бўлишлиги, мукаммал шаклда ҳадисни забт қилганлиги ва ҳадиснинг саҳиҳлигига таъсир қилувчи иллат бўлмаслиги шарт қилинган. Аҳли ҳадиснинг ижмоси билан унга амал қилиш вожибдир.

3️⃣ Муттафақун алайҳ – Имоми Бухорий ва Имом Муслим ўз «Саҳиҳ»ларида бирон ҳадисни зикр қилсалар ва бу ҳадислар маънода ва матнда бир хил бўлса, муттафақун алайҳ, яъни, бу икки муҳаддис иттифоқ бўлишган, дейилади.

3️⃣ Ҳасан – бунда саҳиҳда шарт қилинган нарсалар мавжуд бўлишлиги зарур, лекин ровийнинг ҳадис забти (ҳадисни ёддан билиши ёки ёзиб олиши) бироз енгилроқ бўлади.

4️⃣ Ғариб – ҳадиснинг ривоятида бир ровийнинг якка ҳақ, баъзисида ровийнинг бир ўзи бўлмоғи.

5️⃣ Заиф – ўзида «ҳасан»нинг сифатларини жамламаган, унинг шартларидан бирор шартни йўқотган ҳадис. Фазилатли амал зикр этилган бўлса, заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳабдир.

6️⃣ Мурсал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодининг охирида тобеъиннинг ўзи (саҳобани зикр қилмай) «Расулуллоҳ шундай қилган эдилар», дейди. Бунинг ҳукми ихтилофли.

7️⃣ Муъзал – заиф ҳадиснинг бир тури, иснодидан икки ёки ундан ортиқ ровийнинг тушиб қолиши. У мурсал ва мунқотиъдан ҳам ёмон ҳолатдир.

8️⃣ Мунқотиъ – узилиши қандай сабабдан бўлмасин, исноди уланмаган ҳадис. Иснодининг узилиши бошдами, ўртасидами ёки охиридами – бунинг фарқи йўқ. Мунқотиънинг ҳукми ҳам заиф ҳадис кабидир.

9️⃣ Мудаллас – иснодидаги бирон айбни яшириб, унинг зоҳирини чиройли кўрсатишга уринилган ҳадис, унинг ҳукми заиф ҳадис ҳукмидадир.

1️⃣🔠 Мавзуъ – Расулуллоҳ ﷺ га нисбат берилган, лекин аслида тўқиб чиқарилган ёлғон ҳадис. Уламоларнинг ижмосига кўра, уни ривоят қилиш ҳалол эмас.

1️⃣1️⃣ Матрук – иснодида ёлғончи деб гумон қилинган ровийи бор ҳадис. Ҳукми олинмайди.

1️⃣3️⃣ Мункар – иснодида заиф ровий бўлиб ишончли деб билинган ровийнинг ҳадисига зид келган ҳадис.

 1️⃣3️⃣Марфуъ – Расулуллоҳ ﷺ га бирор сўз, феъл, тақрир ёки сифатни изофа қилиш.

1️⃣4️⃣ Мавқуф – саҳобага бирор сўз, феъл, тақрирни изофа этиш. Масалан: «Али ибн Абу Толиб шундай деди», дейиш.

📜Ал-Фақиҳ Абу Лайс ас-Самарқандий «Танбеҳул-Ғофилийн» китобидан

@HikoyaNew

Показано 20 последних публикаций.