Hazratali.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


"ALFA LEGAL" AB advokati
🌐Kanal orqali tergov, sud, biznes, fuqarolik huquqi bo’yicha yangiliklaridan xabar topasiz.
📝Savollarni @yuristlar_jamoasi_Hazrataliuz ga yo'llashingiz mumkin.
💻 Reklama va murojaatlar uchun:
@Hazratali_uz_admin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Jinoyat protsessi
🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥🔥

🖋🖋🖋2025-yil 13-yanvar kuni Jinoyat-protsessual huquqi kafedrasi professor-o'qituvchilari tomonidan "Dalillar va isbotlash" moduli yuzasidan Yakuniy nazorat bo'yicha konsultatsiya o'tkaziladi.

📌 2-bino 318-xona

⏰ 10:00

Bizni kuzatib boring👇👇👇
@Hazratali_uz

@TSUL_CPL


#Кун_ҳикмати

✍️ Ҳаёт оғир меҳнат ва ташвишларсиз сизга ҳеч нарса ҳадя этмайди.

Гораций

@Hazratali_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Olmazor tumani prokuraturasi tergovchisi, 1-darajali yurist 20 ming dollar bilan va Chortoq tumani prokurori katta yordamchisi 2400 dollar bilan ushlandi.

@Hazratali_uz


Kim jinoyat ishini qo'zg'ata olish huquqiga ega emas?
Опрос
  •   Tergovga qadar tekshiruv organi mansabdor shaxsi
  •   Sud
  •   Prokuror
  •   Surishtiruvchi
92 голосов


Прокурор-тергов лавозимларида ишлаш учун Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг бакалавриати ёки қўшимча касбий таълим дастурларини тамомлаш шарт !

@Hazratali_uz


Репост из: Huquq maktabi (Hazratali.uz )
💚💚💚🧡🧡🧡

⚡️⚡️𝐘𝐚𝐧𝐠𝐢 𝐠𝐮𝐫𝐮𝐡 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐪𝐚𝐛𝐮𝐥 𝐨𝐜𝐡𝐢𝐥𝐝𝐢!

“𝐇𝐮𝐪𝐮𝐪 𝐦𝐚𝐤𝐭𝐚𝐛𝐢“ 𝐚𝐛𝐢𝐭𝐮𝐫𝐲𝐞𝐧𝐭𝐥𝐚𝐫𝐧𝐢 𝐓𝐃𝐘𝐔 𝐯𝐚 𝐲𝐮𝐫𝐢𝐬𝐩𝐫𝐮𝐝𝐞𝐧𝐬𝐢𝐲𝐚 𝐛𝐨’𝐲𝐢𝐜𝐡𝐚 𝐓𝐎𝐏 𝐮𝐧𝐢𝐯𝐞𝐫𝐬𝐢𝐭𝐞𝐭𝐥𝐚𝐫𝐠𝐚 𝐭𝐚𝐲𝐲𝐨𝐫𝐥𝐚𝐬𝐡𝐝𝐚 𝐝𝐚𝐯𝐨𝐦 𝐞𝐭𝐚𝐝𝐢!
𝐇𝐨𝐳𝐢𝐫𝐨𝐪 𝐣𝐨𝐲𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐛𝐚𝐧𝐝 𝐪𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠!

𝐘𝐚𝐧𝐠𝐢 𝐲𝐢𝐥 𝐦𝐮𝐧𝐨𝐬𝐚𝐛𝐚𝐭𝐢 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧:
✅Huquqshunoslik bo'yicha darsliklar;
✅O'qituvchi testi va tekshirishi;
✅Huquqshunoslik bo'yicha qo'llanmalar barchasi atigi 𝟏 𝐨𝐲 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝟏𝟒𝟗 𝟎𝟎𝟎 𝐬𝐨’𝐦 𝐚𝐤𝐬𝐢𝐲𝐚 𝐧𝐚𝐫𝐱𝐢𝐝𝐚!

𝐊𝐮𝐫𝐬𝐠𝐚 𝐲𝐨𝐳𝐢𝐥𝐢𝐬𝐡 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐪𝐮𝐲𝐢𝐝𝐚𝐠𝐢 𝐦𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐠𝐚 𝐦𝐮𝐫𝐨𝐣𝐚𝐚𝐭 𝐪𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠👇

@Hazratali_uz_admin


Taqiqlangan manbalar ro'yxati.pdf
2.7Мб
Oliy sud tomonidan internet jahon tarmog‘idagi diniy ekstremistik, terroristik va aqidaparastlik g‘oyalari bilan yo‘g‘rilgan deb topilgan hamda O‘zbekiston hududiga olib kirish, tayyorlash, saqlash, tarqatish va namoyish etilishi taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro‘yxati tasdiqlandi

@Hazratali_uz


ОАВнинг одил судловга таъсири

1. ЖИБ Янгийўл туман судининг 2024 йил 11 ноябрь кунги ҳукми билан 2 нафар одам ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси айбдори Р.М.га 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди (ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди).

Р.М.га енгил жазо тайинланганлиги “kun.uz” сайтида 2024 йил 12 декабрь куни эълон қилинган “Янгийўлда 5 болани босиб кетиб, икки нафарининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи ахлоқ тузатиш жазосини олди” номли хабарда танқидга олинди.

Ушбу жиноят иши 2024 йил 24 декабрь куни Тошкент вилоят прокурори ўринбосари томонидан келтирилган кассация протести асосида қайта кўриб чиқилди ва Р.М.га 3 йил ОМҚ (озодликдан маҳрум қилиш) жазоси тайинланди.

2. Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 7 август кунги ажрими билан 200 млн. 326 минг сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликда айбланган Ғ.С.га нисбатан 1-босқич суди томонидан тайинланган 2,5 йил ОМҚ жазоси 2,5 йил озодликни челаш жазосига ўзгартирилди (ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди).

Ғ.С.га тайинланган жазо енгиллиги ҳақида “daryo.uz” сайтида 2024 йил 23 август куни “Катта миқдорда электр энергияси ўғирлаган Поп туман ҳокимининг ўғли қамоқдан озод қилинди” номли хабар билан танқидий муносабат билдирилди.

Мазкур жиноят иши 2024 йил 12 ноябрь куни Наманган вилоят прокурори ўринбосари томонидан келтирилган тафтиш тартибидаги протест асосида қайта кўриб чиқилди ва Ғ.С.га 2,5 йил ОМҚ жазоси тайинланди.

3. Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрь кунги ҳукми билан А.М. ва А.Қ.га нисбатан нисбатан 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган (ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми, 128-1(прим1)-моддаси).

kun.uz” сайтида 2023 йил 1 апрель куни “Хоразмда давлат амалдорлари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилиб келгани маълум бўлди” номли хабар эълон қилинган.

Ушбу жиноят иши 2023 йил 6 апрель куни Хоразм вилоят прокурорининг кассация протести асосида Олий судда қайта кўриб чиқилди ҳамда Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 6 ноябрь кунги ажрими билан А.М. ва А.Қ.га нисбатан 3 йил ОМҚ жазоси тайинланди.
@Hazratali_uz


Ўзбекистон Бош прокурори тўғри кўрсатилган қаторни топинг?
Опрос
  •   Отабек Муродов
  •   Светлана Артикова
  •   Нигматилла Йўлдошев
  •   Танзила Норбоева
510 голосов


"Agar qonun - davlatning kuchi bo'lsa, prokuratura - uning vijdonidir."

© AQSHning asoschilaridan biri Aleksandr Gamilton

@Hazratali_uz


Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгилаш тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинган?
Опрос
  •   2016 йил 8-январ
  •   2016 йил 19-декабр
  •   2017 йил 8-декабр
  •   2017 йил 15 ноябр
619 голосов


🇺🇿🇺🇿🇺🇿Бугун 8 январь — Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни

Прокуратура органлари ходимларини касб байрамлари муносабати билан муборакбод этамиз ва халқимизнинг
ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

@Hazratali_uz


🟦🟦🟦🟦

Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматдан бўшатилган тақдирда уларга ҳарбий хизматга қабул қилингунига қадар эгаллаб турган аввалги иш ўрни (лавозими) берилади, аввалги иш ўрни мавжуд бўлмаганда эса давлат органларида ва бошқа ташкилотларда уларнинг мутахассислиги ҳисобга олинган ҳолда бошқа тенг иш (лавозим) биринчи навбатда берилади.

@Hazratali_uz


“Erkinlik insonning qonunlar ruxsat bergan narsalarni qilish huquqidan iboratdir. Erkinlik anarxiya yoki qonunsizlik emas. Agar har bir kishi o‘z xohlaganini qila oladigan bo‘lsa, bu erkinlik emas, balki kuchliroqning hukmronligi bo‘ladi. Shunday ekan, erkinlik faqat qonunlar bilan tartibga solingan sharoitda mavjud bo‘lishi mumkin.”

📖 “Qonunlar ruhi haqida” kitobidan.

@Hazratali_uz


Davlat xavfsizlik xizmatining harbiy xizmatchisi kimning roziligisiz jinoiy javobgarlikka tortilishi, ushlab turilishi, qamoqqa olinishi mumkin emas?
Опрос
  •   DXX raisi
  •   Prezident
  •   Viloyat prokurori
  •   Davlat xavfsizlik xizmati hay’ati
636 голосов


Qachon MXX Davlat xavfsizlik xizmati sifatida qayta tashkil etilgan?
Опрос
  •   2016
  •   2017
  •   2018
  •   2019
615 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АҚШда суд жараёни давомида ноёб ёндашув қўлланилди. Қурол билан ҳужум қилишда айбланган эркак ўзини оқлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда, адвокати воқеани аниқроқ тушунтириш учун виртуал реаллик технологиясидан фойдаланди.

Ҳодисанинг батафсил реконструкцияси амалга оширилиб, суд иштирокчилари воқеани VR кўзойнаклари орқали кузатди. Бу ёндашув воқеа тафсилотларини аниқроқ тушунишга ёрдам бериб, ҳақиқатга яқинроқ баҳолаш имконини яратди.

Замонавий технологиялар суд жараёнларини ҳам янги босқичга олиб чиқмоқда!

@Hazratali_uz


#Савол_жавоб

Савол: Х. исмли шахс тергов органи томонидан ўғлига нисбатан юритилаётган жиноят ишида ўғлининг ҳимоячиси сифатида ўзи қатнашмоқчи эканлигини маълум қилиб, буни қандай тартибда амалга ошириш мумкинлигини сўради.

Жавоб: Жиноят иш бўйича ҳимоячи сифатида адвокатлар ҳамда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг яқин қариндошларидан бири ёки қонуний вакили иштирок этиши мумкин. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, яқин қариндош ёки қонуний вакилнинг иш бўйича ҳимоячи сифатида фақат адвокат билан бирга қатнашишига йўл қўйилади.

Шу сабабли, Х. исмли шахс ишда ҳимоячи сифатида ёлғиз ўзи эмас, балки адвокат билан биргаликда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун эса, у терговчига ёки судьяга ишда ҳимоячи сифатида иштирок этишига рухсат бериш ҳақидаги қарор (ажрим) чиқаришини сўраб мурожаат қилиши лозим.

@Hazratali_uz


#Савол_жавоб

Савол: А. исмли аёл умумий тартибли колонияда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган турмуш ўртоғи билан қандай тартибда ва неча марта учрашиши мумкинлигини сўради.

Жавоб: Умумий тартибли колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар йил мобайнида олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув ҳуқуқига эга.

Шу сабабли, А. исмли аёл ўзининг турмуш ўртоғи жазо муддатини ўтаётган жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига, у билан учрашишга рухсат бериш тўғрисида белгиланган тартибда мурожаат қилиши лозим.

@Hazrtatali_uz


Гауптвахтада кимлар сақланади?
Опрос
  •   Вояга етмаганлар
  •   Аёллар
  •   Ҳарбийлар
  •   Ёши 60 дан ошганлар
998 голосов

Показано 20 последних публикаций.