Бир қурувчи киши, бир ширкатда узоқ йил ишлаб кексаликка етди ва нафақага кетишни ва ўзини оиласига бағишлашга қарор қилди. Унинг раҳбари:
«Ишдан бўшаш аризангизни қабул қиламан фақат бир шартим бор. Яна битта уй қуриб берасиз» деди. Қурувчи хоҳламайгина рози бўлди. Сўнгра уй қурилишини шошма-шошарлик билан пишиқ-пухта ва мукаммал бўлмаган ҳолда) битказди.
Уй калитини бошлиғига топшираркан, бошлиқ табассум билан:
«Бу уй ширкатимиздаги узоқ йиллик хизматингиз учун биздан сизга совға» деди.
Қурувчи бундан лол бўлиб қолди ва қурилишни пухта қилмагани учун қаттиқ афсус қилди. Бир умрлик уй!..
Хоҳламайгина, шошма-шошарлик билан, пухта ва масъулият билан қилинмаган ибодат ҳам шундай бўлади. Билгинки, тоат-ибодатларинг охирида Аллоҳга эмас, ўзинг учундир. Аллоҳ бандаларидан беҳожат Зотдир. Аллоҳим, бизу сизга гўзал хотима насиб этсин!
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼