Haniyf.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Саволлар учун: @Haniyfuz_bot
Олтинкўл жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммад Амин домланинг маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳақиқий шукр - Аллоҳ берган неъматни у хоҳламаган йўлга ишлатмасликдир.

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ

@Haniyf_uz


Ибн Қудомадан: "Бахтли инсон ким?" деб сўрашди. У зот "нафаси тўхтаса ҳам яхшиликлари тўхтамайдиган инсон деб жавоб бердилар".

@Haniyf_uz


Исо алайҳиссаламнинг бобосини исми нима бўлган?
Опрос
  •   Намруд
  •   Имрон
  •   Ҳомон
  •   Энди билиб оламан
3 голосов


"Шукр икки ҳил бўлади. Биринчиси тил шукри. Иккинчиси ......"?
Опрос
  •   Қалб шукри
  •   Ақл шукри
  •   Аъзоларнинг шукри
  •   Энди билиб оламан
2 голосов


Қайси сура тасбеҳ билан бошланиб тасбеҳ билан тугайди?
Опрос
  •   Каҳф сураси
  •   Жума сураси
  •   Хашр сураси
  •   Энди билиб оламан
2 голосов


Ёмон муҳит инсон учун хатарли

Инсон, атрофидаги одамлардан таъсирланади. Савдогарлар билан яшасанг, тижоратчи бўлишни орзу қиласан. Тақводорлар билан яшасанг, улар каби бўлишни орзу қиласан. Агар фосиқ ва гуноҳкорлар билан мунтазам алоқада бўлсанг, улар каби бўлишни орзу қилиб қоласан. Ёмон муҳит инсон учун хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар”, деб айтиб, ундан кейин: “Ва содиқлар (иймонларида ростгўйлар) ила бирга бўлинглар”, деб тақво йўлини баён қилмоқда.
(Тавба сураси, 119-оят).

Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий

@Haniyf_uz


Ким тўғри йўлда юрса, муродига етади.

Изоҳ. Манзилга олиб борувчи бир нечта йўл бор. Шуларнинг биттасидан бошқа ҳаммасида манзилга нисбатан сал эграйиш, қайсидир нуқтада хиёл қайрилиб ўтишлар бор. Бу йўллардан қайси бири манзилга тез элтади, дейилса, эграйиш ва қайрилишлардан ҳолироғи деб жавоб берасиз. Эграйиш ва қайрилишлардан холи йўл битта. Бу йўл «тўғри» деган ном билан сифатланади. Тўғри йўлни танлаган киши мурод манзилига тез ва адашмай етиши аниқ.

“Унвонул баён”дан.

@Haniyf_uz


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#juma_suhbati #tarbiya #yoshlar
🗣 Мавзу: ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

🎙 Бахтиёр домла Сатторов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Дуо билан «жазоланг»!

Фарзандимизни қарғаётганимизда тилимиздан учаётган қарғиш аввал ўз кўксимизга қадаладиган ўқ бўлишини ўйламаймиз. Шу ўринда ривоятгами, ҳикоятгами ўхшаган бир нарса эсимга тушиб кетди. Бир одамнинг авлодида отасини уриб, отасига қўл кўтарган оқпадар деган лаънатни кўтариш одат тусига айланган экан. Буни қарангки, ўша авлоднинг оталари ўзига қўл кўтарган ўғлини «Илоҳим, вақти келиб сен ҳам фарзандингдан калтак егин! Илоҳим, рўшнолик кўрма!» деб қарғар экан. Қарғишнинг кучи билан авлоднинг бу ношойиста одати қон суриб бораверибди. Шу авлоднинг бир пайтлари отасини уриб оқпадар бўлган бир вакилини ҳам ўғли калтаклабди. Бир неча кун бағрини захга бериб ётган ота ўйлай-ўйлай шундай аҳд қилибди. У маҳалланинг кексаларини ва масжид имомини уйига чақириб «Азизлар, келинглар, ўғлимни дуо қилайлик. Бизнинг авлод фарзандини қарғаб ўғлининг калтаги остида эзғиланишни одат қилиб олди. Менинг боламни дуо қилайлик, - деб қўлини дуога очибди ва илоҳим, сенга аҳли солиҳ, ота-онасига меҳрибон, қобил фарзандлар насиб қилсин! Ҳеч қачон фарзандинг юзингга тик қарамасин!» деб ўғлини дуо қилибди. Отасининг дуосидан қаттиқ таъсирланган ўғил ўкириб йиғлаганча ўзини отасининг оёғига ташлабди ва шу авлод қарғиш урган одатидан қутулибди...

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.

@Haniyf_uz


Жаъфар ибн Абу Толиб розиялллоҳу анҳу қайси жангда шаҳид бўлганлар?
Опрос
  •   Муъта жангида
  •   Уҳуд жангида
  •   Табук жангида
  •   Энди билиб оламан
4 голосов


Расулулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам кишининг исломининг гўзал бўлиши нимада деганлар?
Опрос
  •   Ота-она розилигини олишда
  •   Кўп намоз ўқишида
  •   Беҳуда нарсаларни тарк этишда
  •   Энди билиб оламан
4 голосов


Қайси пайғамбарни қавми дарахтларга сиғинишар эди?
Опрос
  •   Солиҳ алайҳиссалам
  •   Закариё алайҳиссалам
  •   Шуайб алайҳиссалам
  •   Энди билиб оламан
4 голосов


Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

@Haniyf_uz


ГУНОҲДА ТАСКИН ЙЎҚ

Мавлоно Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ дейдилар: “Кейин тавба қилиб оламан, деб гуноҳга қўл уриш шайтоннинг хийласидир. Чунки, у шахс бир марта тавба умидида гуноҳ қилса, осонликча у гуноҳни тарк этолмайди. Чунки шу пайтгача унда гуноҳ қилишга журъат йўқ эди. Қачонки, бир марта гуноҳ қилиб олса, энди унда журъат пайдо бўлади. Журъат пайдо бўлса, кейин ўша гуноҳни қилиш хоҳиши янада кўпаяди. Гуноҳнинг хусусияти шуки, у инсонга ҳеч қачон таскин бермайди, яна-яна “чанқатаверади”.
Бир марта гуноҳ қилгандан кейин ундан буткул узилиш жуда қийин иш. Гуноҳ худди қичима касалига ўхшайди, қичийди, қашлайверасиз, роҳат оласиз, лекин дард пасаймайди, қашиган сари қашигингиз келаверади. Гуноҳ ҳам шундай. Уни бир қилиб ўргангандан кейин нафс яна қилгиси келади. Гуноҳ гуноҳга уланади. Қалб гуноҳлар олови ичида қолади. Бир марта гуноҳ қилиб, кейин чин дилдан тавба қилиб покланиб оламан, деб ўйлаш шайтон васвасасидир. Унга мубтало бўлган инсонга тавба қилиш насиб этиши қийин”.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@Haniyf_uz


Юзни гўзаллаштирган табассум,
Қалбни гўзаллаштирган дуо,
Дунёни гўзаллаштирган яхшиликдир!

Жалолиддин Румий

@Haniyf_uz


Учта яхши нарса ва учта ёмон нарса

Бир куни Абдуллоҳ ибн Амр Пайғамбаримиз алайҳиссаломга «Эй Аллоҳнинг Расули, менга учта яхши нарсани ва учта ёмон нарсани айтинг», деди. Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Учта яхши нарса - тўғри сўзловчи тил, Аллоҳдан қўрққан қалб ва солиҳа жуфтдир. Учта ёмон нарса - ёлғонга одатланган тил, Аллоҳ қўрқуви билан титрамайдиган қалб ва ёмон хулқли аёл».

@Haniyf_uz


Гўзал гулни, осуда кечани, дуруст  дўстни ҳамма хоҳлайди. Муҳими, гулни тикани билан, кечани асрори билан, дўстни дарди билан қабул қила олмоқликдир.

Шамс Табризий

@Haniyf_uz


Хадисни тўлдиринг: " Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса ...... . Нуқталар ўрнини тўлдиринг!
Опрос
  •   Ота-онасини рози қилсин
  •   Кўп намоз ўқисин
  •   Яҳши гап айтсин ёки жим турсин
  •   Энди билиб оламан
2 голосов

Показано 20 последних публикаций.