Гулшода Шахонова


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ангрен шаҳар ҳокимининг матбуот котиби Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций




#бизни_табриклайдилар

Зуҳра МИРГАЗИЕВА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Yangi yil arafasida yurtimizda davolanayotgan falastinlik bolalardan xabar oldim. Prezidentimizning salomi va eng ezgu tilaklarini yetkazdim.

Shuncha qiyinchiliklarga qaramay, ular qalbida beg‘uborlik va mo‘jiza istagini saqlab qolgani chindan ham hayratlanarli. Umid qilamanki, e’tibor va mehr so‘zlari ularning ko‘nglida yorug‘ kelajakka ishonch uyg‘otadi.

Ularga va jafokash Falastin xalqiga tinchlik va farovonlik tilaymiz.

-

Накануне Нового года я посетила детей из Палестины, проходящих лечение в Узбекистане. Передала приветствия и наилучшие пожелания от Президента нашей страны.

Несмотря на все сложности, они сохранили свет в душе и веру в чудеса, и это искренне восхищает. Надеюсь, что внимание и слова поддержки наполнят их сердца надеждой на лучшее будущее.

Мы желаем мира и благополучия им и всему многострадальному палестинскому народу.


Репост из: Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#ислоҳот_ва_истиқбол

САНОАТИМИЗ ТАРИХИДА МИСЛСИЗ НАТИЖАЛАР

Ортда қолаётган 2024 йил "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ учун қандай ўтди?

Бу ҳақда батафсил комбинат бошқаруви раиси Абдулла Хурсановнинг "Саноат тарихида мислсиз натижалар" сарлавҳали мақоласи орқали танишишингиз мумкин.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24


Репост из: Ozoda Parpiboyeva |Rasmiy
#биргаликда_байрам_қиламиз
#Янги_йил_байрами_шукуҳи

🎄Дилларга қувонч улашган акция


✨ОКМК раҳбариятининг ташаббусига кўра, Янги йил байрами муносабати билан комбинатда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ва ишчиларнинг оиласини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган “Биргаликда байрам қиламиз!”
акциясида эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват кўрсатилмоқда.

🎄Жумладан, куни кеча акция доирасида Саноат темир йўл транспорт бошқармаси ҳамда Мис бойтиш фабрикаси, Ковулди кони масъуллари эҳтиёжманд оилаларга Қорбобо ва қорқиз ҳамроҳлигида Янги йил байрами совғаларини етказишди.

🎄Инсон манфаатлари улуғланаётган юртимизда бу каби эътибор ва ғамхўрликдан хурсанд бўлган ҳамшаҳарларимиз давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

📱Web-site|📱YouTube|📱Facebook|📱Telegram|📱Instagram|📱Twitter


Репост из: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
⚡️⚡️⚡️

Бу йил ҳам Ўзбекистон аҳолиси Янги йилни қорсиз кутиб олади


Сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида янги йил байрамлари қорсиз ўтган.

31 декабрда Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёғингарчилик кузатилади, лекин қор ёғиши кутилмаяпти. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Yoshlar kundaligi


Репост из: Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Тавсия #Байрам_яқин

​​🎁 ЯНГИ ЙИЛ СОВҒАЛАРИ: КИМГА НИМА ТАНЛАШ КЕРАК?

🎄Янги йил олдидан совға танлашда шошиб қолманг. Биз сизга ҳам фойдали, ҳам ҳамёнбоп танлов таклиф қиламиз. Қуйидаги тавсиялар вақт синовидан ўтган, қабул қилувчига завқ улашувчи совғалардир. Ишонмасангиз, синаб кўринг!

Оталар учун

🧣Оталарга қўл соати, иссиққина шарф, пул ва бошқа ҳужжатлар олиб юриш учун кармон олинг. Агар отангизнинг иши офисда бўлса стол чироғи, қулай ён дафтари, ноодатий ручка, портфель беришингиз мумкин.

Оналар учун

💐 Онангиз учун иссиқ рўмол, бежирим рўмолчалар, қулай соч қуритгич, қўлқоплар тавсия қилинади. Яна дастурхон, диван ва курсиларга қопламалар, ошхонага сувенирлар, илгаклар олиш мумкин. Онангиз гулларни яхши кўрса уруғлар ва кўчатлар, чиройли гултуваклар танланг.

➖ Болалар учун

📚 5-10 ёш. Болаларбоп соатлар, магнитли алифбо, алифбо, энциклопедиялар;
⚽️ 10-15 ёш. Қўлсоат, гаджет ёки замонавий аксессуарлар, спорт жиҳозлари, стол ўйинлари, сенсор учун бармоқли қўлқоплар;
⌚️15-20 ёш. Китоб, бассейн ёки машқ залига абонемент, атир, чиройли клавиатура ва симсиз сичқонча, антиқа будильник, идиш (офис учун кружка), ноутбуклар учун ғилофлар.

➖ Ҳамкасблар учун

🎉 Аёлларга. Осонгина йўлни танлаб, аёл ҳамкасбларнинг барчасига бир хил совға олиш мумкин. Масалан, ўрамдаги арча ўйинчоқлари, тақвимлар, ошхона анжомлари.

⌨️ Эркакларга. Компьютер сичқончаси учун гиламча, брелоклар, қайдлар учун чиройли қоғозчалар.

📌 Буларнинг ёнига ширинлик қўшиш эса байрамни яна-да тотли қилади. Унутманг, совғани очиқ чеҳра ва чиройли тилаклар бериш унинг қадрини ўн баробар кўтаради.

🔗Тавсияларни дўстларингизга ҳам улашиб, совға танлашда ёрдам беринг.

Yoshlar kundaligi


Репост из: SAMARQAND SHAHAR HOKIMLIGI / САМАРҚАНД ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Давлатимиз раҳбари МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Tanzila Narbaeva
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Odam savdosiga qarshi kurashish va munosib mehnat masalalari bo‘yicha Milliy komissiyaning navbatdagi majlisini o‘tkazdik.

Majlisda mehnat bozoridagi tarkibiy muammolarni aniqlash va nomutanosibliklarning oldini olish, xalqaro standartlarni joriy etish, mehnat xavfsizligi va gigiyenasi hamda munosib mehnat sharoitlarini ta’minlash kabi masalalar muhokama qilindi.

Milliy qonunchiligimizga xalqaro standartlar va normalarni bosqichma-bosqich tatbiq etishga qaratilgan Xalqaro mehnat tashkilotining 5 ta konvensiyasi ratifikatsiya qilinganligi qayd etilib, endlikda ularning normalarini milliy qonunchilikka implementatsiya qilib borish zarurligi ta’kidlandi.

Shu bilan birga, odam savdosiga oid va unga turdosh bo‘lgan jinoyatlarga qarshi kurashish, ularning omilini aniqlash va oldini olish bo‘yicha tizimli ishlarni tashkil etish yuzasidan tegishli vazifalar belgilab olindi.

Mutassadilarga kambag‘allikni qisqartirish, bandlik sohasidagi davlat siyosatini takomillashtirish va samaradorlikni oshirishga doir chora-tadbirlar ijrosini ta’minlashga qaratilgan zarur tavsiyalar berildi.

#odamsavdosi #munosibmehnat

@tanzilanarbaeva



Показано 10 последних публикаций.