Биз таҳоратга, намозга, ғуслга, рўзага ният қилишни биламиз.
Ҳадисда эса хар бир қилаётган кундалик ишимизга ният қилишимиз кераклиги, натижада эса савобга эга бўлишимиз хақида айтиляпти.
Демак, хар бир ишни
Овқат қилиш,
Кир ювиш,
Дазмол қилиш,
Йиғиштириш,
Тозалаш,
Меҳмон кутиш ва бориш,
Идиш ювиш,
Нон ёпиш,
Бола боқиш, эмизиш, чўмилтириш, ухлатиш,
Касалга қараш,
Касал кўргани бориш,
Эхсон қилиш,
Ёрдам бериш,
Қарз бериш,
Эрни, қайнона-қайнота хизматини қилиш,
Овқатланиш,
Сув ичиш,
Таморқада иш қилиш,
Ўт юлиш,
Сигирга қараш, соғиш,
Қурилиш ишлари,
Пул топиш...ва хокозо) ният қилиб, кейин бажарсак, ибодат сифатида қабул бўлар экан, иншааллох!
Агар ният қилмай бажарсак, оддий мубоҳ амал бўлиб, қолаверар экан.
Валлоҳи ълам.
Менимча, 90 % имиз қийналиб фақат савоб хам, гуноҳ хам бўлмайдиган ишларни қилиб юрибмиз.
Бугундан бунга чек қўйсак, чунки тўгри ният қилишни ўргансак яхши бўлади.
Қандай мехнат ёки ишга қўл урмайлик қуйидагича ният қиламиз:
Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ ризолиги учун, фисабилиллах, оилам учун овқат қилмоқликни ният қилдим.
Амийн. Аллоҳу Акбар.
(Қайси ишни қилмоқчи бўлсангиз ўшани айтасиз, энг осон иш булса хам.)
Эркаклар учун хам шундай:
“Оилам учун пул топиш учун сувоқ қилишни ният қилдим…”
Гурухда ўқитувчилар ҳам кўп.
Касбингиз, интернетда айтилганидек, савобли бўлишини хохласангиз, албатта ният қилинг(акс холда хаммаси бекор):
Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллох ризолиги учун 1 соат (2,3,5,8...) таълим бермоқликни ният қилдим!
Ўзинг куч- қувват бер!
Амийн.
Аллоху Акбар!
Ана шундагина хар бир соат дарсингиз бир соатлик ибодатга айланади, иншааллох!
Ўзимдан қўшимча:
хар бир дарсингизда озгина шариат юзасида ўқувчиларга маълумот қўшинг.
Масалан:
Бисмиллах денг, ёки
Покиза бўлинг, ё
Чақимчилик қилманг,
Ёлгон гапирманг,
Югурманг,
Паст овозда гапиринг,
Онангизга гап қайтарманг,
Очкўз бўлманг,
Нонингизни қизғанманг,
Дастурхондаги ушоқларни териб енг,
Салом беринг... каби гапларни айтсангиз нур устига нур булади.
Бир фикр:
Дўзах аҳлининг кўп қисми аёллардир,- дейилган.
Агар биз тилимизни тийиб, намоз ўқиб, мунтазам равишда ният қилиб, ишларимизни бажариб юрсак, дўзахдаги аёллар сони жуда катта фоизга камаяр эди.
Чунки биз чумоли каби кўп иш қиламиз.
Ахир қанча савобга эришиш мумкин экан!
Эй Аллоҳим, агар тилимга эрк бериб юборган бўлсам, ўзинг кечир!
Осон экан- ку деганлар учун:
Тўғри айтиш осон, 30 секунд кетади, лекин ва кўп холларда эссимиздан чиқиб қолади.
Ўртада шайтон бор, у ёдингиздан чиқиши учун хар нарса қилади.
Ўзим хам 60 % холатда эссимдан чиқиб қолаверади.
Хозирдан бошланг, кўрасиз, бир пасда ёдингиздан чиқиб қолаверади.
Лекин биз шайтонни енгамиз, биргаликда, қайта- қайта ўқийверамиз, ниятни кундалик ишга айлантириб оламиз, иншааллох!
Кейинчалик автоматик тарзда ният қилаверамиз, иншааллоҳ!
Шу мавзуни ёзаман деганимга қанча бўлди, мана энди ёздим.
Бунинг устига 23.25 да ёзиб тугатиб, бир нарсани босибман шекилли хаммаси ўчиб кетди.
Йиғлаб юборай дедим.
Бу шайтонни иши дедим- да яна бошқатдан ёздим.
Канчалар шайтон қаршилик қилаяпти!!!
Демак, ниятни хозирдан бошлаймиз:
Аъузу биллахи минашшайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳ ризолиги учун,
Ибодат учун куч тўпламоклик учун, фисабилиллах!
Бомдод намозига қадар ухламокликни ният килдим.
Амийн.Аллоҳу Акбар.
Жаннат умидидаги гурухимиз аъзолари, барчангизни Аллоҳ учун яхши кўраман.
Барча ишимиз олдидан ният қилишлик кундалик ишимизга айлансин, иншааллоҳ!
Атрофингиздагиларга буни албатта ўргатинг сиз ҳам, астойдилларни гурухга қўштиринг.
Барча терга ботиб далаларда ишлаётган, оғир машаққат билан меҳнат қилаётганлар ният қилмоқликни ўрганиб охиратда ажрга эга бўлишликларини юрак- юрагимдан хохлаяпман.
Чунки бунда ҳалоллик, барака ибодат бор!
Амийн. Аллоҳу Акбар.