Гараша Имом-хатиби


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Yaxshilardan yaxshilarga ilindim!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


​​БИР ЯХШИЛИККА ЎН ЯХШИЛИК

Пайғамбар алайҳиссаломнинг қизлари ҳазрати Фотима бир куни касал бўлиб қолди. Негадир кўнгли анор тусади.
Буни эри—ҳазрати Алига айтди.

Ҳазрати Али бозорга чиқиб, бир дона анор сотиб олдилар. Чунки пуллари фақат биттагина анорга етди.

Бозордан қайтаётсалар, йўлда тиланчи учраб, қўлларидаги анорни сўради
Иймон ва ҳаёлари қўймай, анорни иккига бўлиб, ярмини гадога бердилар.

Тиланчи хурсанд бўлди.

Уйга келиб, ҳазрати Али анорнинг ярмини аёлларига бердилар ва узр сўрадилар.

Ҳазрати Фотима узрни қабул қилиб:
—Аллоҳ сиздан рози бўлсин, ажр-мукофот берсин,—деди.

Орадан ҳеч қанча фурсат ўтмаган ҳам эдики, эшик тақиллаб қолди.

Ҳазрати Али очиб қарасалар, эшик олдида Салмон Форсий турибдилар.
Қўлларидаги идишда тўққиз дона анор.

—Бу анорларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бериб юбордилар,-дедилар Салмон.

—Бўлиши мумкин эмас, агар Расулуллоҳ бериб юборганларида ўн дона бўлиши керак эди. Чунки Аллоҳ бир яхшиликка ўн яхшилик берилади, деган.

Шунда Салмон Форсий чўнтакларидан ўнинчи анорни чиқариб:

—Барокат учун олиб қолган эдим,—дедилар.

📚"Ривоятлар" китобидан.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг






Репост из: Muslim.uz
#xabar #haj #ziyorat
😎 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВАЗИРИ БИЛАН ЗИЁРАТЧИЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИШ ЮЗАСИДАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар,
“Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама  қилинди.


🤝 Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди.

🗣Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди.

🗣Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.

💬 Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.


⏺Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING


Вақтни тўхтатиш ҳеч кимнинг қўлидан келмайди. Шунинг учун шошил, ўз йўлингни топ!


Эй одам боласи, сен ўтиб бораётган кунлардан иборатсан. Сен учун бир куннинг кетиши бир қисминг кетиши демакдир...

©Ҳасан Басрий


Бир мамлакатни йўқ қилиш учун атом бомбалари ёки узоқ масофали ракеталарга эҳтиёж йўқ. Бунинг учун таълим даражасини пасайтириш ва адолатсизликларга йўл қўйиш кифоя.


Garashada tong. 12.01.2025yil.


БИР ОНАНИНГ ДУОСИ!

“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”

Кекса бир аёл автобусга минди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.

Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим''. Ўртаҳол,  камбағал инсон бўлсам ҳам.


Bugun qabristonlariizda va masjidimizda qatnashgan hasharchilarimizdan Olloh rozi bo'lsin.





















Показано 20 последних публикаций.