🍃Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Икки ўринда қилинган дуо рад этилмайди. Азондан кейинги ва ёмғир ёғаётган пайт” - деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти)
🌧💦
📝ЖУДАЯМ ГЎЗАЛ ДУО...
🤲🏻Эй марҳаматли Роббим, сен иззат соҳиби бўлган азиз Зотсан.
Бошқаларга иззат берадиган Ал-Муъизсан, қалбимдаги ҳар бир ҳолатдаг хабардор Ал-Хобирсан, менинг ич-ичимни кўриб турган Ал-Басирсан, сўзларимни ҳаммадан кўра яхшироқ эштадиган, ҳеч бир кимса мени эшитмасада тинглай биладиган Ас-Самиъсан, дардларимга даво берувчи ҳеч кимса йўқ, сен Аш-Шофиъсан, марҳамат қиладиган бирон зот йўқ сен Ар-Рохмансан, гуноҳларимни кечирадиган фақат сенсан Ал-Ғоффарсан, Ал-Ғофурсан, Ал-Афувсан, айбларим очилса сендан ўзга беркитувчим йўқ сен Ас-Сатторсан, Қиёмат куни тирилганимда жонимни қутқарувчим йўқ, Сен борсан.
🌿Охиратда иймон келтириб, солиҳ амал қилганларга рахмат кўрсатувчи Ар-Рохиймсан, эй абадул абад тирик бўлган Ал-Ҳайй, эй абадул-абад ўлмайдиган, ухламайдиган Ал-Қоййум, эй жонларни оладиган Ал-Мумийт, эй жон ато этгувчи Ал-Муҳйии.......
🤲🏻Роббим! Мени ўз ҳолимга ташлаб қўйма, душманлар қўлида хор қилиб қўйма. Танамдан истасанг жонимни ол, сенга асло исён этмаслигим учун менга ёрдам бер, Аллоҳим мен фақат гуноҳлардан иборатман, жонимга озор етса уни қутқаришни истайман.
🍃Сенга тавба қилиб доим тавбамга хилоф қилгувчиман. На тавбамда тураман на тақво қиламан Аллоҳим....
🤲🏻Намоз дея ўқиганимда на хушъу на хузъу бор.
🌱Закот дея берганимда миннатлар мужассам.
Рўза дея тутганимда ҳамиша маъсият, Ҳаж дея борганимда бир саёҳату тижорат Аллоҳим.....
🌿Аллоҳим неъматларнинг шукрини адо этмадим кечир.
Аллоҳим сени қўйиб махлуқларингдан қўрқдим, таваккални ташлаб, сабабларга ёпишдим, мени кечир.
🌱Аллоҳим сени унутиб "Мен"дедим, кечир.
Аллоҳим...на сўзимда ишонч,на кўзимда қувонч...
Аллоҳим на қалбимда тоқат,на жисмимда итоат...
Турган битганим хиёнат.
Садоқатимдан асар йўқ Аллоҳим.
🤲🏻Аллоҳим...чимдим ибодатимни тоғдек кўрдим,тоғдек гуноҳимни заррадек билдим, кечир.
Йўлингда машаққат чекишдан қочдим.
🍃Аллоҳим кофирлар олдида мени хор қилма, Аллоҳим хиёнаткорларни мендан узоқ тут.
Аллоҳим Росулимиз йўлидан юргиз, унинг хулқи билан хулқлантир.
🤲🏻Аллоҳим ўзингга бўлган муҳаббатни,сидқни итоатни бер.
Ўзинг рози бўладиган ишга мени йўлла.
Аллоҳим менга офият бер.
Аллоҳим қалбимни ўзингга бўлган иймон билан лиммо-лим айла, қалбимни Қуръон нури билан нурлантир.
🌱Аллоҳим...дунё зийнатларига мени алдаттирма.
Аллоҳим...тўймайдиган нафсдан ўзинг сақла.
Аллоҳим...бир он ҳам зикрингдан айирма.
🍃Аллоҳим...танимни соғ қил.
Аллоҳим...кибрли,такаббур бўлишимдан ўзинг сақла.
Хокисор ва камтарлик бер.
Аллоҳим...менинг қўлимдан бирон иш келмайди.
🌿Аллоҳим...агар сен менга раҳм этиб,чора этмасанг ҳалок бўламан.
Сўзи гўзал,амали ҳунуклардан қилиб қўйма Аллоҳим.
Ота-онамга раҳм қил, умриларини узоқ, амалларини гўзал қил.
Икки дунё саодатини бер Аллоҳим.
Зулм кўраётган биродарларимга офият,сабр бер.
🍃Мусулмонларни қалбларида бир-бирларига муҳаббатли қил.
Аллоҳим...қалбим тўла хато,елкам тўла гуноҳ менга ўзинг нажот бер.
Аллоҳим...қиёмат куни ўз соянгдан жой бер.
🤲🏻Аллоҳим...сўроқ-саволимни осон қил.
Аллоҳим...қиёматда шафоатингга лойиқ қил, жамолингни бепарда кўришни насиб эт.
Аллоҳим...мени дўзаҳ ўтидан ўзинг сақла.
🤲🏻Аллоҳим...агар қалбимни юмшатмасанг, у тошдан кўра қаттиқ.
Аллоҳим...ҳидоят қилганингдан кейин мени нотўғри йўлга оғишимга изн берма.
🤲🏻Аллоҳим...бу дунё ва охират яхшиликларини тугал қилиб дуоларимни қабул эт Амин.....
𝗙𝗼𝘆𝗱𝗮𝗹𝗶𝘆 𝗤𝗼ʻ𝗹𝗹𝗮𝗻𝗺𝗮𝗹𝗮𝗿👌