📍
Тирноқлар саломатлигини таъминлаш учун тавсиялар
✍️
Шифокор Алишер Файзиев:
🔻Тирноқларни мойлар билан озиқлантиринг.
Табиий ёғлар, хусусан, кокос, чой дарахти, канакунжут ва зайтун йоғи тирноқ пластинкасини мустаҳкамлайди, унинг атрофидаги терини намлайди. Бармоқларни илиқ мойли ҳаммомда 10 дақиқа давомида намлаш, сўнгра маҳсулотнинг қолган қисмини тирноқ устига суртиш лозим. Жараённинг таъсирини кучайтириш учун уни кечаси қўллаб, пахта матоли қўлқоп кийиб ухлаш мумкин.
🔻Кўпроқ витаминлар қабул қилинг
C витамини тирноқлар учун жуда фойдали. Бу тирноқ пластинкасини мустаҳкамлашга ва унинг тез ўсишига ёрдам беради. Тирноқларни қўшимча озиқлантириш учун уларни лимон бўлаги билан ишқалаш кифоя — бу мева C витаминининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. Буни беш дақиқа давомида бажариш, сўнгра қўлни илиқ сув билан ювиш лозим.
🔻 Гўшт ва оқсил манбалари, янги мева ва сабзавотлар, қовоқ уруғи ва қора шоколад, балиқ ҳамда денгиз маҳсулотларини рационга киритиш лозим.
@Foydali_Sahifalar ™ 𝐌𝐚𝐬𝐥𝐚𝐡𝐚𝐭𝐥𝐚𝐫!