Репост из: Bosh prokuratura
Ижро интизомини мустаҳкамлаш йўлида
Бош прокуратурада Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлигида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика кенгашининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Видео-конференц алоқа тарзида ўтказилган йиғилишда Кенгаш аъзолари, Бош прокуратура, Мажбурий ижро Бюроси, тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, шунингдек, Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳудудий кенгашлар раислари ва аъзолари ҳамда прокуратура ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича қилинган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Таъкидландики, ҳамкорликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар ўлароқ жорий йилнинг январь - июль ойларида ижро ҳужжатлари асосида жами 13,7 трлн. сўм, шундан давлат фойдасига 5,6 трлн. сўм ундирув амалга оширилган.
Ундирилган маблағлар ҳисобидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қўвватлашга 365 млрд. сўм йўналтирилган.
Йиғилишда ижро ҳужжатларининг ўз муддатида ва тўлиқ ижро этилиши, айниқса, давлат фойдасига ундирувлар, алимент тўловларини ундиришдаги камчиликлар, мавжуд муаммолар кескин танқид остига олинди.
Бу борада Кенгаш аъзолари, ҳокимликлар, МИБ ва бошқа мутасаддиларининг тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.
Шу билан бирга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш борасидаги муаммолар ечимлари юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Айниқса, фуқаролар ва тадбиркорлар фойдасига компенсация тўловларини ундириш, эҳтиёжманд оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ишсиз алимент тўловчиларнинг бандлиги таъминлаш ва бошқа муҳим масалаларга эътиборни янада кучайтириш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Тадбир якуни бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, ижрога қаратилди.
👉 @uzbprokuratura