Dunyo va Davr | UYDA QOLING!

@Dunyovadavr خوش می آید 0
آیا این کانال شماست؟ برای ویژگی های اضافی مالکیت را تأیید کنید

☑️ Dunyo va Davr газетасининг расмий канали. ОАВ Гувоҳнома: 08-0035
Дунёдa бўлаётган янгиликларни Давр билан ҳамнафас кузатиб боринг.
Журналист - халқ виждонидир! ©
Мурожаатлар @DunyoVaDavr_Bot орқали
қабул қилинади. ©
ژئو و زبان کانال
ازبکستان, ازبکی


ژئو کانال
ازبکستان
زبان کانال
ازبکی
رسته
اخبار و رسانه ها
اضافه شده به شاخص
06.06.2018 02:17
3 Apr, 15:49 (171 روز پیش)
Бугун кўплаб давлатлар қатори юртимизда ҳам коронавируснинг олдини олиш бўйича кенг миқёсда чора-тадбирлар ўтказилмоқда. Шу юрт фарзандиман деган инсонлар, турли корхона ва ташкилотлар имкон қадар бир-бирларига ёрдам бермокдалар.

Инсонпарварлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари эзгу ғояларни ўзининг бош мақсадига айлантирган ҳолда фаолият олиб бораётган “Миллий тикланиш” демократик партияси куни кеча беғараз ёрдам тариқасида «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига бир кунлик иш ҳақини ўтказибди.

Тўғри, ўтказилган маблағ денгизга қуйилган томчидек гап. Аммо партия тизимида “Birmiz! Qalban birgamiz” шиори остидаги кам таъминланган юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари кун сайин кучайтирилмоқда.

Бундан аввалроқ партиянинг “Миллий тикланиш” ижтимоий-сиёсий газетаси жамоаси томонидан ҳам жамоат фондига бир кунлик иш ҳақи ўтказилгани хабар килинган эди.

Каналга аъзо бўлиш👇
@Dunyovadavr