0-ПАРҲЕЗКўрсатмалар: ошқозон-ичак тизими операциясидан кейинги дастлабки кунлар, кома олди ҳолат.
Тайинлашдан мақсад: овқат ҳазм қилиш системасига озор етказмаслик.
Умумий тавсифи: ош тузи чекланган ва осон ҳазм бўлувчи маҳсулотлар киритилган ҳолда суюқ парҳез.
Таркиби: оқсиллар 15 г, ёғлар 20 г, углеводлар 200 г. Энергетик қиймати 1050 ккал.
Овқатланиш режими: овқат 2—3 кун мобайнида кунига 6 мартагача бўлиб-бўлиб берилади.
Қаймокди шиллиқ ёрмали қайнатмалар, гўштли суюқ шўрва, қирғичдан ўтказилган суюқ бўтқалар, кисель, мевали желе.
https://t.me/DrJasurbek_blog