Ҳозирги кунда айрим шифокорлар бирламчи қабул пайтида беморни ўзлари сал бўлсада клиник кўрикдан ўтказишга эътибор қаратмай қўймоқда, дарҳол қимматбаҳо қўшимча текширувларга йўллашмоқда.
Масалан, жигар ҳолатини палпация орқали ёки ўпкадаги ўзгаришларни аускультация орқали баҳолаш мумкин бўлса-да,
кўп шифокорлар бундай дастлабки клиник текширувларни ўтказмасдан беморни пуллик аппарат текширувларига юбориши ҳолатлари кузатилмоқда.
Бу эса бемор учун ортиқча моддий ва руҳий оғирлик келтириб чиқаради.
Аввало, ҳар бир шифокор клиник усуллар орқали ҳолатни ўзи текширув қилиб баҳолаб, фақат зарурат бўлса, қўшимча текширувларга мурожаат қилиши лозим.
https://ischanov.taplink.ws