🌙
БУГУН РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?
〰🌸Жаннат зийнатланади🌸〰
☝️
Рамазоннинг биринчи куни келганида Аллоҳ таоло Ризвон (жаннат эшикларини қўриқловчи фаришта)га:
“Уммати Муҳаммаддан рўза тутиб, кечалари қоим бўладиганлар учун жаннатни зийнатлагин!” деб айтади.
💬
Аллоҳнинг яна бир фариштаси борки, унинг бир қаноти ёқутдан, иккинчиси эса зумраддандир. У ҳар кеча:
“Тавба қилувчи борми?” деб нидо қилади (Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ. Тарихул Ислом).〰🔥
Дўзах эшиклари ёпилади🔥
〰🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!”, дейди”, деганлар
(Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти). 〰🌙
Аллоҳнинг раҳмати ёғилади🌙
〰☝️ Манбаларда,
“Рамазон ойининг биринчи кечасида Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч қачон азобламайди”, дейилади.
💬Афсуски, кўпчилик бу кунни бозорда “ҳали уни, ҳали буни сотиб олишим керак” деган бекорчи ўй-ҳаёллар билан ўтказиб юборади.
✅Демак, банда рамазоннинг илк кунларидан бошлаб уни ғанимат билмоғи лозим экан. 📝
Даврон НУРМУҲАММАД
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEyhttps://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy