Eshitib qo'ying hurmatli "BIRINCHISI O'G'IL BO'LSIN DEYDIGAN ERKAKLAR"
Биринчи фарзанди қиз туғилган аёл баракалидур.
Баъзи ота-оналар қориндаги бола ўғилми ёки қиз эканлигини билишга ҳаракат қилаверадилар. Бунинг учун УЗИ қилдирадилар. Натижа улар хоҳлаганича чиқмаса (Аллоҳ сақласин), хоссатан, қиз бўлган ҳолатда ҳомилани нобуд қилдиришдан ҳам тап тортмайдилар. Шу тарзда ўзларини ўта нодон эканликларини исботлайдилар. Чунки, қанчалик илмий тадқиқот бўлмасин, улар гумонга асосланадилар. Бирор турли аниқ қарор бера олмайдилар. Шунинг учун сизга айтилган нарса, акси бўлиб қолиши ҳам мумкин.
Фарзандлар борасида фақат Аллоҳнинг хоҳишига рози туришдагина омонлик ва хотиржамлик бор. Қиз туғилганида унинг онасига ёмон муомала қилишлик сабабли яна Аллоҳ таъолонинг лаънати ва ғазаби ёғилиб қолмасин. Қуйида бир ибратли ҳаётий воқеага диққат қилинг:
Кашмирнинг бир минтақасида бир шахснинг бешта қизи бор эди. Олтинчи марта фарзанд туғилиши кутилаётган эди. У бир куни аёлига, агар бу сафар ҳам қиз туғсанг, у ҳолда сени янги туғилган қизинг билан бирга ўлдираман деди. Муборак рамазон ойининг учинчи охирги кечасида яна қиз туғилди. Тонг пайтида қизнинг онаси дод-вой қилишига қарамасдан, золим ота (Аллоҳ сақласин) ўзининг гулдек ҳаёт қизини ёғоч қозончага солиб ўчоқда ёқиб юборди. Бирданига ёғоч қозонча ёрилди ва ўша заҳоти дахшатли зилзила содир бўлди. Бақрайганча у золим шахс ер остига ғарқ бўлди. Уни ер ютиб юборди. Қизнинг онаси ярадор ҳолатда сақланиб қолинди. Эҳтимол, айнан шу орқали бу қайғули воқеа ошкор бўлгандир.
(“Тарбиятэ авлаад” китобидан. 49-50-бетлар. Абдулқаййум Комил таржимаси)
https://t.me/Hayot_Saboqlari_savob_uchundir