Совуқ ҳавонинг қуруқ кўз синдромига таъсири"Қуруқ кўз синдроми" – ушбу атама ҳам сўнги йилларда кўп такрорланадиган бўлиб қолди. Кўзларнинг қуриб қолиши ёки қўйилаётган ташхиснинг аксарияти айнан мана шу эканлиги ҳам инсонни ўйлантириши табиий.Бундоқ қарасангиз, жуда ҳам кўп муаммоларимиз бутун дунё бўйлаб, мана шу экологиянинг бузилиши натижасида юзага келаётганлигини кўришингиз мумкин. "Қуруқ кўз синдроми" ҳам шу муаммолар сирасига киради.Қуруқ кўзлар – бу шох парданинг қуриши оқибатида юзага келади. Шох парда эса кўпроқ ташқи омил ва қисман ички омил натижасида қурий бошлайди.
Ташқи омилга компьютер ва гаджетлар қаршисида кўп ўтириш ёки доимий ишлатиш, линзалардан нотўғри фойдаланиш, қуруқ кондиционер ёки совуқ ҳаво таъсирида кўп қолиб кетиш ҳамда ноқулай экологик шароитларда пайдо бўладиган визуал стресснинг кучайиши кабилар киради.
Совуқда кўздаги яллиғланиш жараёнлари яширин кечади ва кўриш ёмонлашади. Шунинг учун қуруқ кўз синдроми белгилари жуда хилма-хил бўлиши мумкин.
Бунинг олдини олиш учун эса қуйидаги маслаҳатларга амал қилиш зарур.1. Йилда камида икки бор кўзларингизни текширтиринг.
2. Кўзларингизни ташқи омиллардан, хусусан, ёмон экологик муҳитдан эҳтиёт қилинг.
3. Офтальмолог ёзиб берган тозаловчи суюқликдан фойдаланинг.
4. Организм учун фойдали бўлган сув миқдорини мунтазам равишда ичиб боринг!
Агар маълумотлар фойдали бўлаётган бўлса, кузатиб боришда давом этинг.🌐 Яқинларингизга ҳам улашинг... ✉️
👨🏻⚕ @DOKTOR_TV - Uy shifokoringiz biz bo'lamiz