‼️
Чирчиқ шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳодимлари томонидан тўҳтатилган автоуловда гиёҳванд моддалар борлиги аниқланди.
🔰 Кеча, 7 февраль куни Чирчиқ шахри А.Навоий кўчасида жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари билан ҳамкорликда “Ласетти” русумли транспорт воситаси тўҳтатилди. Шундан сўнг, транспорт воситаси ва автомобилда бўлган 1998 йилда туғилган фуқаро А.Ф. ва йўловчи сифатида ҳаракатланаётган 2004 йилда туғилган К.Ш лар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўткир хидли жигарранг кўринишда бўлган “гашиш” моддаси
(назорат ўлчови орқали текширилганда 3.13 грамм), шунингдек, 18 дона яшил ранг кўринишида бўлган “мифидрон” гиёҳванд модда ҳамда 2.000 сўмлик купюра ичида ўткир хидли майдаланган “махорка” кўринишидаги модда борлиги аниқланди.
✅ Ушбу ҳолат юзасидан тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текшириув харакатлари олиб борилмоқда.
|Телеграм|
Instagram|
Youtube|