#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ
⚡️⚡️⚡️
Янги ўзгаришлар: меҳнат таътили ва иш ҳақи бўйича муҳим янгиликларПрезидент томонидан имзоланган янги қонунга
асосан Меҳнат кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилди.
☑️
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил муддати чекланди:
▪️
Илгари: Иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилаётганда, охирги марта олинган таътилдан ҳисоблаб бир йил ичида узлуксиз ёки жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак эди.
▪️
Янги қоида: Энди иш ҳақи сақланмайдиган таътил бир йиллик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
👉
Мисол: Агар ходим 2024 йилнинг январь ойида 1 ой, март ойида 1 ой ва июнь ойида 1 ой иш ҳақи сақланмайдиган таътил олган бўлса, 2024 йилдаги таътиллари жами 3 ойни ташкил қилгани учун қўшимча таътил ололмайди.
☑️
Якшанба кунлари ҳисобга киритилмайди:
▪️Илгари: Ҳар йилги меҳнат таътилида якшанба кунлари ҳам таътил ҳисобида кўрилган ва шу асосида иш ҳақи ҳисобланган.
▪️Янги қоида: Эндиликда меҳнат таътили давомийлигини ҳисоблашда якшанба кунлари инобатга олинмайди.
👉 Мисол: Агар ходим 30 кунлик меҳнат таътилига чиққан бўлса, илгари ҳамма кунлар (якшанба ҳам) таътил кунлари сифатида ҳисобланган. Янги қоидага кўра, бу 24 кун бўлди.
ИШХОНА ГРУППАСИГА ТАРҚАТИНГКаналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
➥
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0