Тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган коррупцион ҳолатлар бўйича сўровнома ўтказилди
Сўровнома Савдо-саноат палатаси томонидан 2020 йил давомида тадбиркорлар ўртасида Палатанинг расмий телеграм канали орқали ташкил этилди.
Ўтказилган сўров давомида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 1267 нафар тадбиркор иштирок этди.
Респондентларнинг 69 фоизи коррупцион ҳолатга кўп маротаба, 9 фоизи бир маротаба тўқнаш келган.
22 фоиз тадбиркорлар умуман дуч келмаганлигини билдирган.
“Қайси соҳада тадбиркор кўпроқ коррупцион муносабатларга киришишга мажбур бўлади?” деган саволга тадбиркорларнинг
30 фоизи ер майдони олишда;
21 фоизи кредит ажратилишида;
17 фоизи текширув ўтказилиш жараёнида;
9 фоизи лицензия олишда деб жавоб берган.
Иштирокчиларнинг 54 фоизи охирги бир йил давомида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида мансабдор шахсларга норасмий тўлов ёки совға қилишга мажбур бўлганини таъкидлаган.
Респондентларнинг 51 фоизи ўзи дуч келган коррупция ҳолатлари тўғрисида ҳеч қайси органга мурожаат қилмаган;
11 фоизи мурожаат қилишдан қўрқади;
7 фоиз тадбиркорларнинг мурожаати кутилган натижани бермаган;
19 фоиз тадбиркорлар коррупцияга дуч келмаганини билдирмоқда.
Тадбиркорларга “Қайси давлат органи мансабдор шахслари фаолиятингизни текшириш, ўрганиш билан қўрқитиш ёки масалангизни ҳал этишда коррупцион муносабатга киришишга мажбур қилган?” саволи бўйича ҳам мурожаат қилинган. Тадбиркорлар бу саволга:
17 фоизи ҳокимлик;
17 фоизи солиқ идоралари;
13 фоизи кадастр хизмати идоралари;
7 фоизи санитария-эпидемиология хизмати;
7 фоизи банклар;
6 фоизи прокуратура органлари дея жавоб қайтаришган.
Сўров натижаларидан келгусида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришда фойдаланилади.
Батафсил: 👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEJQ9kNKNZJ4NTlAvg