Бугун Бўстонлиқ туман прокурори И.Қамбаров ва Бўстонлиқ туман Ички Ишлар бошлиғи подполковник
А.Боймирзаев ахоли билан учрашди.Қоронқул МФЙ да ташкил этилган сайёр қабулда туман прокурори 15 нафар фуқаронинг коммунал сохадаги масаласини кўриб чиқди ва мурожатлар аксари жойида хал бўлди. Шу билан бирга ижтимоий химояга мухтож ва боқувчисини йўқотган хонадонларга туман прокурори ташаббуси билан озиқ-овқат улашилди.
Шунингдек, ИИБ бошлиғи “Искандар” махалласида содир этилган жиноятлар ва омилллари, уларни бартараф этиш, келгусида жиноятчилик ва оилалардаги низоларни олдини олиш бўйича мухокама йиғилиши ўтказди. Йиғилишда Ички ишлар, махалла фуқаролари ва масъуллари хамкорликдаги ишларига тўхталиб ўтилди ва бу бўйича туман ИИБ бошлиғи томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.
👉Bo'stonliq_PRESS