Бекобод туман Адлия бўлими


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Қўшимча ҳуқуқий маълумот: @Musayev_S_S
Мурожаатлар учун тел: 70-201-02-50
ички рақам: 2625
Мавзули қидирув:
#тарғибот
#газета
#маҳалла
#ТВ
#қабул
#my_portfolio

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


#2025_йил_1_мартдан

🔖Қонунчиликка кўра, судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божини қуйидаги миқдорларда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

🔹биринчи инстанция судида — тўланган давлат божининг 70 фоизи;

🔹апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судда — тўланган давлат божининг 30 фоизи.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон ойининг биринчи тонги муборак бўлсин!

Бугунги муборак кунингизни Аллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин.

Сизларга сабр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз! 🤲👇

Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга улашинг

👉https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya обуна бўлинг!


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”


“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-76-сон, 27.02.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️Қарорга кўра, 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши муносабати билан ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

✔️Ушбу фазилатли ойда “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:

🔹эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;

🔹оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;

🔹атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Аҳолига берилган ипотека кредитларини такрор молиялаштириш учун янги имкониятлар яратилади

Манба: ЎРҚ-1028-сон, 12.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


🌙 Расман: Рамазон ойи 1 мартдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

🌙 Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🤲 Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин.

🤲 Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

👉 @Musayev_s_s 👈


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўзбекистонда барча шахслар учун дин ва эътиқод эркинлиги кафолатланади


🔰Концепцияга кўра, Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсати қуйидаги асосий принципларга таянади:

▪️қонунийлик;
▪️виждон эркинлиги;
▪️диннинг давлатдан ажратилганлиги;
▪️тенглик;
▪️эркин танлов;
▪️динлараро мулоқот ва ўзаро тушуниш.

✅ Виждон эркинлиги принципига биноан Ўзбекистонда барча шахслар учун дин ва эътиқод эркинлиги кафолатланади.

🚫 Фуқаролар хоҳлаган динга эътиқод қилиш, эътиқодни ўзгартириш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидан эркин фойдаланади. Диний қарашларни ёки динга эътиқод қилмасликни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.

📜 Фуқароларнинг ҳуқуқларини уларнинг муайян диний таълимотга муносабатига қараб чеклашга, тўғридан-тўғри ёки билвосита устунлик беришга, уларнинг диний эътиқоди мавжуд ёки мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари белгиланди


⚡️ Концепцияга кўра, Ўзбекистонда диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат, жумладан:

🔹жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, фуқароларнинг эркинлигини ва қонун олдида тенглигини таъминлаш ҳамда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

🔹кўп миллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистон халқининг бирлиги ва бирдамлигини, урф-одатларига нисбатан ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш, уларнинг ривожланиши учун тенг шарт-шароитлар яратиш;

🔹фуқароларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши учун тенг ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;

🔹фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитлар яратиш;

🔹давлат ўзининг ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишида конституциявий нормаларга мувофиқ дунёвийликка таяниш;

🔹жамиятда диний бағрикенглик ва қонунийликни қарор топтириш борасида фуқароларнинг фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ҳукумат қарори (109-сон, 24.02.2025 й.) билан “Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламент тасдиқланди


🔰 Техник регламент муомалага чиқарилган тайёр маҳсулотлар бўлган металл, полимер, пластмасса, қоғоз, картон, шиша, резина, резинопластик ва композит материаллар, тўқимачилик материаллари, керамика асосидаги қадоқларга, шу жумладан, қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари хавфсизлигига нисбатан қўйиладиган ягона талабларни белгилайди.

🚫 Техник регламент талаблари тиббиёт техникаси, жиҳозлари ва ускуналари, дори-дармонлар, фармацевтика маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари ва хавфли юкларни, шунингдек, юк контейнерлари ва юкларни автомобиль, темир йўл, денгиз ва ҳаво транспортида ташиш учун тагликларни (поддон) қадоқлашга нисбатан татбиқ этилмайди.

✅ Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари Техник регламентда белгиланган тартибда маҳсулот мувофиқлиги баҳолангандан кейин тасдиқловчи ҳужжатлар асосида эркин муомалага чиқарилади.

📝 Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланмаган қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситалари мувофиқлик белгиси билан тамғаланмаслиги ва эркин муомалага чиқарилмаслиги керак.

📁 Қадоқлар ва қадоқларни ёпиш воситаларини сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш жараёнлари хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.

🔘 Қадоқлар хавфсизлиги қуйидаги талаблар билан таъминланиши керак:

▪️озиқ-овқат маҳсулотига тегиб турадиган материалларнинг санитария-гигиена кўрсаткичлари бўйича;
▪️физик-механик кўрсаткичлар;
▪️герметиклик.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Мактаб ўқувчиларини касб-ҳунарга ўқитишда тадбиркорларни жалб этиш тартиби белгиланди


Манба: ВМҚ 78-сон, 11.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади


Манба: ПҚ-48-сон, 10.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Ўзбекистон халқи номидан фақат ким иш олиб бориши мумкин?
Опрос
  •   Олий Мажлис
  •   Президент
  •   Сенат
  •   Олий Мажлис ва Президент
38 голосов


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-74-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2006 йил 3 октябрдаги Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси Ҳукуматлари ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.

🗓 Баённома 2024 йил 18 июль куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгиланди.

📝 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-73-сон, 24.02.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2017 йил 1 декабрдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги шартнома тасдиқланди.

🗓 Шартнома 2024 йил 16 октябрь куни Исломобод шаҳрида имзоланган

🏢 Ташқи ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

📝Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#2025_йил_1_мартдан

✔️“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизидаги касбий кўникмалар марказларида амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи янги тажриба жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди


Манба: Рўйхат рақами 3605, 07.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади


🔰Фармонга кўра, 2025 йил 1 майдан:

🔹 қурилишни бошлашдан фойдаланишга рухсатнома беришга қадар бўлган жараёнлар тўлиқ онлайн режимида “Шаффоф қурилиш” тизимида амалга оширилади;

🔹 қурилиши тугалланган кўп квартирали уй-жойдан фойдаланишга рухсатнома беришда фақат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, ҳамда давлат ёнғин назорати органларидан хулоса олинади.

🔹Инспекцияда рўйхатдан ўтган ва у томонидан назорат қилинадиган кўп квартирали уй-жойларни фойдаланишга рухсатнома беришдан олдин инструментал-техник текширувдан ўтказиш амалиёти бекор қилинади.

2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔸реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;

🔸 мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:

➖бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;

➖бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;

➖реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга


“Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-26-сон, 21.02.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹ҳудудларда жами 8,1 миллион м2дан иборат 135 минг квартирали уй-жойларни қуриш;

🔹ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сонини 1,5 бараварга ошириш ва мазкур мақсадларга Давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм йўналтириш;

🔹уй-жой ва ипотека бозорини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун 20,9 триллион сўм миқдоридаги ипотека кредитларини ажратиш;

🔹“Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойларни барпо қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 700 миллиард сўм ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 3,0 триллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш.

📜 2025 йилда “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

✔️ 2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби белгиланди


Манба: ВМҚ 76-сон, 11.02.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


#2025_йил_1_мартдан

🔖Қонунчиликка кўра, тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya


16дан 18 ёшгача бўлган ходимларга иш вақти ҳафтасига неча соатдан ошмаслиги лозим?
Опрос
  •   32
  •   34
  •   36
  •   38
13 голосов

Показано 20 последних публикаций.