💥Қалбим хасрати. 3-қисм.
Муаллиф: Назли.
Ўқув марказга етиб келди. Хонада Акбар Шаҳриёр ва янги келган қиз ўтирарди. Нафосат дафтар китобини столга қўйиб дарс мавзусини доскага ёзди. "Паст симпле" "ўтган замон"
Кеча устози қандай тушунтирган бўлса Нафосат ҳам шундай тушунтириб берди.
— шунда буни савол беришида Дид+субжецт+обжецт бўладими? Акбар тушунмаган жойидан савол берди.
— йўқ, сиз вербни қўшмадингиз Дид+субжецт+верб+обжецт формаси шундай бўлади.
— Ҳа раҳмат Нафосат.
Шаҳриёр Акбарга ёв қараш қилиб ўтирарди. Ҳозир туриб бўйнидан ушласа-ю -шу оддий нарсани билмадингми, ана доскага ёзиб қўйилган-у демоқчи эди, деёлмади. Жанг чиқишини хоҳламади.
Устоз келиб дарсни тушунтириб берди. Энди доим бир соат аввал Нафосат келиб тушунмаганларга дарсни қайтадан тушунтириб берадиган бўлди.
Дарсдан чиқишгач Шаҳриёр машинасини тезликда ҳайдаб ўтиб кетди.
— хайрият кетди. Қутилдим бугун. Жуда жонимга тегиб кетганди ўзи Нафосат хурсанд бўлиб уйи томон ҳаракатланарди. Кўча бошида машинага суяниб турган йигитни кўриб қадамларини тезлатди. Ёнидан ўтиб кетолмади, йўлига чиқиб олди.
— нима яна? Нима керак сизга?
— нимага кеча Акбар дейсиз, нима мени танимадингизми?
— мен сиз билан гаплашиб юрганмидим телефондаги овозингизни танисам. Қаердан биламан сиз эканлигингизни? Қочинг йўлимдан. Нафосат йўлидан ўтмоқчи эди Шаҳриёр қизнинг билакларидан ушлади
— тўхта! Гапим тугамади ҳали
Сенсираб гапиргани, ҳам билагидан ушлагани Нафосатнинг жаҳлини баттар қўзғатди.
— нима мени катта қилиб қўйибсизми сенсирайсиз, ёки кечаси ухламаганимда бешигимни тебратиб алла айтганмидингиз сенсирайсиз. Сизга катта холангизни қизиманми бунақа муомала қиласиз.
— ҳаддингдан ошма! Акбарми баломи-баттарми ёнида кўп гапираверма!
— хоҳлаганимни қиламан. Менга хўжайинмассиз, тушундингизми? Қўлимни қўйворинг.
— қўйвормасамчи? Сени ушлаб турибман машинам ёнимда... деди бир тиржайиб
— войййй қўрқиб кетдим, ёрдам беринглар, дейишимни кутганмидингиз. Бу гапларингиздан қўрқмайман. Ҳурматингиз борида, яхшиликча қўлимни қўйворинг.
— йўқ! Қўйвормайман қачон мен билан гаплашишга рози бўласан шунда қўйвораман.
— қўйвор қўлимни? Ким бўлибсан менга таҳдид қилиб, шарт қўйиб қўлимни ушлайдиган.
Шаҳриёрнинг қўллари бўшашди, қўлларини қўйиб юборди.
— ўзингизга ўзингиз сотиб олдингиз! Ажаб бўпти. Нафосат заҳар сочганча ёнидан ўтиб кетди.
Шаҳриёр эса ундан баттар асабийлашганча қолди. Уни шу вақтгача ҳеч ким беҳурмат қилмаганди. Нафосатнинг гаплари унга алам қилди...
Машинасини ҳаракатлантирди. Нафосатнинг ҳамма жойда блок қилгани ёдига тушиб йўлда тўхтаб янги сим карта ҳам олди. Тўғри дўстларининг ёнига борди. Бирма-бир ҳаммасиникидан Нафосатга қўнғироқ қила бошлади. Биринчисида ало дейишини билади, қўнғироқ тугайди, номер шу заҳоти блокка тушади, қолган дўстларидан қилган қўнғироқларига жавоб ҳам берилмай блокка солинди.
— айтгандим-ку сенга бу қизни. Барибир гаплаштира олмайсан.
— гаплашади. Асабий гапирди. -гаплашади қараб тур барибир гаплашади.
— нима, ўйин учун гапираётган эканми? Сенга ким айтди. Нафосат дугонасининг гапларидан ҳайратга тушди
— дўсти қўшни акам бўлади, кеча эшигида ўтиришганда эшитиб қолдим. Нафосат эҳтиёт бўл хўпми асалим
— хўп раҳмат сенга Ферузам борингга шукр.
Қўнғироқ якунлангач Нафосат алдашни кўрсатаман сенга -деди алам билан ва бирдан пайдо бўлган фикридан ўзи ҳам қувониб кетди...
Шаҳриёр шу бўйи бир ой ўқув марказга бормади.Нафосатга ора орада"ўйлаб кўр ман айтган гапларни"деган смс ёзиб турарди.Ўйла эмиш,туя ҳаммомни орзу қилибди,келиб-келиб ўйин қилишини билиб туриб яна сен билан гаплашаманми Нафосат телефон экранини ўчирди.Октябрь ойи бошланган кунлар ҳам кечаси секин-секин совишни бошлаяпти.Ўқув марказ эшигига келиб,бироз хаёл сурди-да ичкарига кирди.Бугун Акбарга мавзу тушунтириш керак.Зиналардан юқорига кўтарилиб хона эшигини очди,не кўз билан кўрсинки Шаҳриёр ўтирибди...Нафосат бирдан хаёлларини йиғиштирди