ИФТОРЛИК...
Кечки овқат ҳар галгидек нафис бўлгани учунми, бир ўзим икки кишилик овқатни еб олдим.
Каъбатуллоҳга қайтгач, саҳарлик қилмай нафл рўзага ният қилдим.
Яширмайман, айниқса, ифторга яқин оғзим қуриб, очлик кучини кўрсата бошлади.
Иккинчи қаватда туриб Каъбани тавоф қиларканман, беихтиёр Расули Акрамни эсладим (соллаллоҳу алайҳи ва саллам). Ул зотнинг хурмо билан оғиз очганлари, Замзам сувининг очга таом бўлиши ҳақидаги ҳадислари ёдимга тушди.
«Ҳозир шом намозини ўқийман-у, ётоқхонага жўнайман, бориб тўйиб-тўйиб овқатланаман». Бироқ бир андиша бор эди - ётоқхонага борсам, хуфтонни жамоат билан ўқишга улгурмас эдим. Қанийди, хурмо бўлса-ю шу билан ифторлик қилсам...
Сўнгги - еттинчи тавофни тугатар эканман, ҳожилардан бирининг бир ҳовуч хурмо тутиб менга қараётганини кўрдим. Хурмони олар эканман, беихтиёр кўзларимдан ёш келди...
Замзам суви ва хурмолар менга хуфтон намозини ўқиб, яна бир неча соатга Каъбатуллоҳда қолишимга сабаб бўлди...
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g