Behzod Qodirov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


#Таваллуд_кун

Ижроия аппарати ходимларни бошқариш департаментининг етакчи мутахассиси Рустамов Жамол Камилевич таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Жамол укамизга шукрона куни қутлуғ бўлсин дея, аввало Яратгандан сиҳат-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий кўнгил хотиржамлик ҳамда иш фаолиятларида ютуқ-юксалишлар тилайман.

Илоҳим фарзандларингизни бахту-камолини рохатда кўриб юринг. Ҳамиша Аллоҳ назарида ва паноҳида бўлинг.

@Behzod_Qodirov


Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин азизлар!

Ушбу улуғ кунда сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахт ва тотувлик, барака ёр бўлишини тилаб қоламан.

Муборак айёмда қилган барча ибодатларингиз ва ниятларингиз рўёбини кўринг. Яхшилик ва эзгуликлар сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

Илоҳим ҳаммаларимизга кейинги йил шундай байрамларга соғ-омонликда етишишни насиб қилсин!

@Behzod_Qodirov


Яхшилар бугун истаганингизча дуо қилиб, истаганингизча сўранг.
Масалан, ҳидоят, салим қалб сўранг. Дунёда ҳам, охиратда ҳам офият беришини сўранг. Кенг пок ризқ сўранг. Манфаатли илм сўранг. Фойдали мол, солиҳ жуфт, солиҳ фарзандлар сўранг. Жонингизда, молингизда, аҳлингизда, дунёнгизда, охиратингизда офият сўранг. Ота-онангизга соғлиқ сўранг, уларнинг хизматида тавфиқ сўранг. Эл-юртга барака сўранг, фитналардан, фитначилардан паноҳ сўранг. Ибодатларда ҳузур, зикрларда ҳаловат сўранг. Ака-укаларга, опа-сингилларга, биродарларларга яхшиликлар сўранг, офиятлар сўранг.
Олий Фирдавсни сўранг, Ўзининг розилигини сўранг…

Дуо қилиб ниманидир унутган бўлсангиз, эслашингиз билан яна дуога қўл очиб сўрайверинг. Қайта-қайта сўрайверинг..

Нима истасангиз сўранг, бугун сўрайдиган кун!

✍ Икром Шариф


@Behzod_Qodirov


Бугун Ўзбекистон Республикаси кончилик ва металлургия саноати фахрийлар Кенгаши раиси, Ўзбекистон қаҳрамони Александр Фармонов 66 ёшга тўлди.

Александр Қосимовичга мустаҳкам саломатлик, узоқ умр ва юртимиз равнақи йўлида куч-қувват тилаймиз.

@Behzod_Qodirov


#Таваллуд_кун

Клининг хизмати ишчиси Мамараджабова Дилобар Абдурахмановнани таваллуд айёми билан табриклаймиз!

Дилобар опага шукрона куни муборак бўлсин дея Яратгандан мустаҳкам саломатлик, узоқ саодатли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий гўзал ҳаёт ҳамда орзу ниятларини рўёбини тилаймиз!

Илоҳим фарзандларингиз бахту-камолини рохатда кўриб юринг! Умр йўлларингиз эзгулик ва шодликдан иборат бўлсин!

@Behzod_Qodirov


Арафа куни муборак, азизлар!

@Behzod_Qodirov


Футбол ишқибозлари учун

🏆 Евро-2024 | A гуруҳи | 1-TУР

🇩🇪Германия🏴󠁧󠁢󠁳󠁣󠁴󠁿 Шотландия

🗓
Бугун тунда | ⏰ 00:00
📺 ZOʻR TV

🎙Шарҳда: Хайрулла Ҳамидов, Даврон Файзиев

@Behzod_Qodirov


Ҳар куни дунё бўйича минглаб инсонлар донор қонига эҳтиёж сезади. Донорлик — одамларга яхшилик қилишнинг энг оддий кўриниши бўлиб, ушбу беғараз, кўнгилли ёрдам қонга эҳтиёжи бор инсонлар учун ҳақиқий кўмакдир.


Комбинатимизнинг Навли прокат бўлинмаси смена устаси вазифасида меҳнат қилувчи Илхом Пакирдинов ҳамда ушбу бўлинманинг касаба қўмитаси раиси Абдувохид Иргашев ҳам мана шундай кўнгилли донорлардан бири ҳисобланишади. Улар 16 йилдан буён мунтазам равишда қон топшириб келмоқда.

Бугун 14-июнь – Халқаро донорлар куни муносабати билан Илхом Пакирдинов ва Абдувохид Иргашев амалга ошириб келаётган беғараз, кўнгилли ёрдамлари учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика қон қуйиш маркази томонидан "Ташаккурнома" ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Юртимизда ана шундай меҳрли ва қалби эзгуликка тўла инсонлар бор экан жамиятимиз доимо саломат бўлади.

@Behzod_Qodirov


#Таваллуд_кун

Автотранспорт хизмати механиги Умаров Шахобиддин Камолитдинович таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Шахобиддин акага шукрона куни қутлуғ бўлсин дея аввало Яратгандан мустаҳкам саломатлик, узоқ саодатли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий гўзал хаёт, ҳамда иш фаолиятларида улкан ютуқлар тилайман.

Илоҳим фарзандларингизни бахтини-камолини рохатда кўриб юринг. Яхшиликлар ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!

@Behzod_Qodirov


#Кун_қахрамони

Ижроия аппарати Бош бухгалтерия бўлими материалларини ҳисобга олиш гуруҳининг 2-тоифали ҳисобчиси вазифасида 37 йил давомида фидокорона меҳнат қилиб кўп ёшларга устозлик қилган Айдаралиева Тўхта Эркабаевнани касбдошлари шогирдлари бугун фахрийлар сафига кузатишди.

Тадбирда ҳамкасблар, шогирдлар Тўхтажон опани самарали меҳнат фаолиятини эътироф этишиб, ўз самимий тилакларини билдириб ўтишди. Ҳамда кун қаҳрамонига бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ва ҳамкасблар номидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совға топширилди.

Шу ўринда фурсатдан фойдаланиб, Тўхтажон опага Яратгандан мустаҳкам саломатлик, узоқ умр, оилавий тинчлик-ҳаловат, ҳамда фарзанд-у набираларни дуогуйи бўлиб, бахти камолини рохатда кўриб юришларини тилайман.

@Behzod_Qodirov


Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан комбинат ишчи-ходимлари учун 2024 йил 18 июнь санасидан Наманган шаҳри яқинидаги "Чортоқ" санаториясига йўлланма борлигини маълум қиламиз.

Санаториянинг даволаш учун кўрсатмалари: таянч-ҳаракат тизими, юрак-қон томир тизими, ошқозон-ичак тракти, тери касалликлари, неврология ва гинекология.

Мурожаат учун: +998903453969

@Behzod_Qodirov


🏆 "ЕВРО-2024" Гуруҳ босқичи

🤔 Сиз мухлислик қиладиган терма жамоа қайси гуруҳда жой олган?

@Behzod_Qodirov


Бугун футбол мухлислари узоқ кутган Евро-2024 старт олади

14-июндан 14-июлга қадар Европанинг энг кучли терма жамоалари ўртасидаги учрашувларини таниқли шарҳловчилар Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев билан биргаликда "ZO'R TV" телеканалида кузатиб боринг.

Соат 22:00да мусобақанинг очилиш маросими, 23:50да Германия - Шотландия баҳси билан гуруҳ ўйинларига старт берилади.

@Behzod_Qodirov


#ТАЪЗИЯ

"Ўзметкомбинат" АЖ матбуот хизматининг интернет нашри бўйича муҳаррири Шероз Шукуралиевнинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу фоний дунёда қилган барча эзгу ишларини бошларига соя, охиратларига захира қилсин.

Жаноза намози бугун 14 июнь соат 11:00да Бекобод тумани, "Хос", "Ёшлик" МФЙдаги марҳумнинг хонадонида адо этилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

@Behzod_Qodirov


#ТАЪЗИЯ

Комбинат Темир йўл хизмати тепловоз машинисти Нуржаев Юнус Раббимовичнинг волидаи муҳтарамалари Норинисон онанинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Жаноза намози эртага 14 июнь куни "Оқ масжид" жоме масжидида жума намозидан сўнг адо этилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

@Behzod_Qodirov


​​МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ЭЗГУЛИК АЙЁМИ

Қурбон ҳайитини бизларга байрам қилиб берган Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин.

Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шод-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бирлари билан дийдорлашув байрамларидир. Уни шариат талабларига мувофиқ, йиғи-сиғисиз, хурсандчилик билан, хуш кайфиятда ўтказиш мусулмонга ярашиқли ва мақталган амаллардандир. Қурбон ҳайити биз мусулмонлар учун улуғ байрам бўлиб, Аллоҳ таоло бу кунда бизларни ҳайит намозини ўқишга, қурби етган кишиларни эса қурбонлик қилишга буюрган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай баён қилинган:

Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй (Кавсар сураси, 2-оят). Шунингдек, қурбонлик ҳақида Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Дарҳақиқат, бугунги кунда аввал бошлайдиган ишимиз ийдул азҳо (қурбон ҳайити) намозини ўқиш, сўнгра (уйларимизга) қайтиб қурбонлик қилишдир. Ким шундай қилса, демак у суннатимизга мувофиқ иш қилибди. Кимдаким ҳайит намозидан олдин сўйса, у қурбонлик эмас, балки ўз аҳли учун тақдим қилган гўштдир” (Имом Бухорий ривояти).

Қурбонлик қилишдан мақсад – банданинг Аллоҳ таоло амрига бўйсиниши ва тақвосини намоён этишдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилди: яъни: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли - У зотни улуғлашларингиз учун - уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!” (Ҳаж сураси, 37-оят).

Демак, қурбонлик қилувчи шахс нияти тўғри бўлиши, амалини холис Аллоҳ таоло учун қилган бўлиши лозимдир. Банда ихлос билан қурбонлик қилиб, Аллоҳ йўлида жонлиқ сўймоқдами, демак, ўша банданинг Аллоҳ таолога тақвоси бор экан. Аллоҳнинг розилиги учун борини қурбон қилишга тайёр экан.

Ҳайит байрами кунида қариндош-уруғларни бориб кўриш, ёру биродарларни зиёрат қилиш, бева-бечоралар ҳолидан хабар олиш каби ишлар ушбу кунда савоби улуғ амаллардан ҳисобланади. Бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудуратли таниш-билишлар ҳам ҳудди шу муборак улуғ кунларда бир-бирларига қучоқ очсалар, ўзаро узр сўрашсалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шафқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ байрам кунларида ўзаро меҳр-оқибатни, мурувватни, ҳамкорлик ва биродарликни яна ҳам кучайтиришимиз айни муддаодир. Шунингдек, бу муборак кунларда ота-оналаримизни, устозларимизни, қариндош-уруғлар, ёр-биродарларни, бемор ва муҳтожларни зиёрат қилиш, ҳол-аҳвол сўраш, уларга ҳадялар бериб, ширин сўзларимиз билан хушнуд этиш байрам кайфиятига янада қувонч бағишлайди.

Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Бу кунларда қилинган яхши ишлар бошқа кунлардагидан Аллоҳ таолога суюклироқдир” (Имом Бухорий ривояти).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунда янада меҳрибонроқ, шафқатлироқ бўлар, етим-есирлар бошини силар, қариялар, касалмандлар, кам таъминланганлардан хабар олар, уларнинг кўнгилларига ҳам байрам шукуҳини олиб кирар эдилар. Ҳадисда шундай марҳамат қилинади: “Ўзи тўқ бўлатуриб, ён қўшниси оч бўлган киши комил мўмин эмас” (Имом Аҳмад ривояти). Демак, атрофимиздаги қурбонлик қилишга қодир бўлмаган қўни-қўшниларимизни аҳволларидан хабар олиб, уларга қурбонлик гўштларидан ҳам улашишимиз иймонимизни янада мукаммал қилувчи омил экан.

Шундай фазилатли кунларда дуога қўл очиб, она Ватанимиз ва бутун дунёни тинчлик ва осудалик, халқимизни фаровон айлаб, кейинги йил Қурбон ҳайити кунларига соғ-саломатлик билан етиб боришни барчамизга насиб этишини сўраймиз! Аллоҳ таоло юртимизни бундан ҳам ободг қилиб, халқимизнинг моддий ва маънавий бойлигини бунданда зиёда бўлиб боришини муяссар айласин!

Аллоҳ таоло барчамизни ҳайитларга саломат етказсин! Қурбонлик ва шу каби Ўзи рози бўладиган амалларда бардавом қилиб, икки дунё саодатига мушарраф айласин! Омин!

Бекобод шаҳар бош имом-хатиби Эргашбой ХАМИДОВ


Эзгу амаллар бардавом

Бугун "Муқимий" МФЙ маъсуллари томонидан мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи эхтиёжман кам таъминланган ногирони бор 39 нафар хонадонга борилиб уларнинг холидан хабар олинди.

Уларни яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрами билан табриклаб самимий тилаклар билдирилди. Ҳамда уларга  байрам муносабати Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Статистика қўмитаси томонидан ажратилган озиқ-овқат жамланмалари топширилди.

@Behzod_Qodirov


#Таваллуд_кун

Навли прокат бўлинмаси валларга ишлов бериш участкаси кенг профилли дастгоҳчиси Абдуразоқов Ўткир Мирзамуратовични таваллуд куни билан табриклаймиз!

Ўткир акага шукрона куни муборак бўлсин дея аввало Яратгандан узоқ саодатли умр мустаҳкам сиҳат-саломатлик, улуғ ризқ-насиба, оилавий осуда ҳаёт ва касбий фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайман!

Оилангизга бош бўлиб, фарзандларингиз бахти камолини рохатда кўриб юринг! Умр йўлларингиз ҳамиша хайр-барокатли бўлсин!

@Behzod_Qodirov


#Фахрийлар_Кенгаши

Бугун Республика кончилик ва металлургия саноати фахрийлар Кенгаши Бекобод шаҳар ҳудудий филиали раиси Илхом Қурбонов комбинатнинг собиқ Мартен цехида 30 йилдан ошиқ пўлат эритувчи вазифасида фидокорна меҳнат қилган бугунги кунда меҳнат фахрийси бўлган Мамажон ота Ёдгоров хонадонига ташриф буюрди.

Кенгаш раиси меҳнат фахрийси билан самимий суҳбатлашди. Мамажон отани комбинатда ўтган меҳнат фаолиятлари устозлари ёдга олинди. Иш фаолиятлари давомида комбинат ишлаб чиқаришига қўшган муносиб хизматлари алоҳида эътироф этиб ўтилди.

Шунингдек Илхом Қурбонов у кишига металлургия соҳасида амалга оширган сермаҳсул меҳнати, жонкуярлиги соҳа ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон геология вазири номидан берилган фаҳрий ёрлиқни топшириб самимий тилакларини билдирди.

Шу ўринда Мамажон отани шундай эътироф билан қутлаб, Яратгандан мустаҳкам саломатлик узоқ умр тилайман. Илохим узоқ йиллар фарзанду набираларини дуогўй бўлиб иззат-икромда яшаб юрсинлар.

@Behzod_Qodirov


Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этиладиган "Энг яхши ёш ошпаз" танловида иштирок этиш учун рўйхатга олиш якунланди.

Танлов жорий йилнинг 20 июнь куни Золдир прокат бўлинмаси ҳудудидаги боғда бўлиб ўтади.

@Behzod_Qodirov

Показано 20 последних публикаций.