Begmurod Nizamiddinov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Мурожаат учун
+998999012429

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Ҳуқуқий ахборот

Паспортингизни амал қилиш муддатига қараб қўйинг!

📌Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

🔼 фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

❗️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Эълон!

Микро ГЭСларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Сўнгги йилларда вилоятимизда аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида хорижлик инвесторлар иштирокида кичик ва микро ГЭСлар қуриб, фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, 2024-2026 йиллар давомида 500 млн. АҚШ доллари қийматидаги қуввати 200 мегаватт бўлган 790 та кичик ва микро ГЭСлар қурилиши белгиланган бўлиб, шу кунгача 6 та лойиҳа фойдаланишга топширилди. Жорий йилда яна 472 та, 2026 йилда эса 312 та лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган. Бу эса малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тобора оширмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда Андижон вилоятида истиқомат қилувчи, ҳозирда бандлиги таъминланмаган, олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган гидротехник муҳандислар ҳамда электр энергетика йўналишидаги мутахассисларни ГЭС қурилишига ишга таклиф этамиз.

Афзаллик жиҳати шундаки, бунёдкорлик жараёнида иштирок этган ишчилар келгусида айнан шу ГЭСнинг ўзида доимий иш жойига эга бўлади. Ишга қабул қилинганлар хитойлик ҳамкорлар томонидан ўз малакасини ошириб, фаолият юритиш кўникмасига эга бўлади.

Ишлаш истагида бўлган фуқаролар
+998 93 007-77-71
+998 90 763-11-10
телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш сизга боғлиқ, шошилинг!

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram


Сизга айтсам,
Одам боласи яралибди-ки, эртанги кун ишончи, орзу-умидлари билан нафас олади. Ана шу орзу-умидлар боис қалбида Ишқ олови ловиллайди.
Сиз бирон марта орзу-умидсиз кишини,унинг кўзларини кўрганмсиз?!
Унинг кўзлари сўниқ, унинг кўзларида ғам-алам.
Сизнинг кўзларингиз ҳеч қачон унга ўхшамасин доимо порлаб турсин!
❄️
Сизга айтсам,
Одам боласига сув ва хаво қанчалик зарур бўлса, ширин сўз ҳам шунчалик зарурдир. Биргина ширин сўз билан инсон қалби тоғлар каби юксалишини биласизми?! Сизнинг ҳам айтар сўзларингиз доимо самимий бўлсин!
❄️
Ишқнинг имтиҳони афсундир, афсун,
Телбалик ғуборин таратар Мажнун.
Кулда ўт яллиғи сезилмас, аммо,
Сув урсанг ундан ҳам чиқадир тутун.

Мирзо Бедил.
❄️
Интизорлик - қалбинг югуриб кетганда, сенинг тўхтаб туришинг.               
-Қалб нима?
-Кўзинг кўра олмаган борлиқ.

Меҳрингизни ичингизда яширманг, уни изҳор этинг. Қанчалар бир-бирингизга ширин сўз билан гапирсангиз, орангиздаги ришталар шунчалар мустаҳкам бўлади.
❄️
Хайрли тун тилайман

@Begmurod_Nizamiddinov1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Эркакнинг либосида аёлнинг покизалиги кўринади;

• Аёлнинг либосида эрнинг эркаклиги кўринади;

• Қизининг либосида онанинг ахлоқи кўринади;

• Ўғилнинг либосида эса отанинг дунёқараши кўринади
.

Яқинларга  ҳам  улашинг!👇

@Begmurod_Nizamiddinov1


Репост из: Туғилган кун учун табрик
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ming afsuski ish-ish
deb yurib yoshimiz ulgʻayib umrimiz o‘tib borayotganini bilmay
yashayabmiz.

Bizga qoʻshiling 👇

@tugilgankunuchuntabriklar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шавкат Мирзиёев: Купчилик менга
оммавий ахборот воситаларини "ёпишни"
таклиф килмокда, лекин мен буни хеч
качон килмайман

@Begmurod_Nizamiddinov1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔍Eski uy-joylar o'rnida yangilari quriladi.

🔍2025-yilda renovatsiya asosida 20 000 ta uy-joy quriladi.

@Begmurod_Nizamiddinov1


Baxt oddiylikda emas.
Baxt halollikda.


@Begmurod_Nizamiddinov1


СИЗ УЧУН ФОЙДАЛИ
Юқори қон босимида нималарга амал қилиш керак?


Гипертония – энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликларидан бири. Уни ўз вақтида даволамаслик инфаркт, инсульт ва юрак етишмовичилиги каби жиддий хасталикларга олиб келиши мумкин.

Шу боис юқори қон босими профилактикаси учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
1. Тўғри овқатланиш. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари ва туз истеъмолини камайтиринг. Таомномада мева-сабзавотлар, балиқ, ёнғоқ, ёғсиз сут маҳсулотлари бўлишига эътибор беринг.
2. Қаҳвани чеклаш. Кофеин қон босимини оширади. Шу боис уни чеклаш мақсадга мувофиқ.
3. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш.
4. Жисмоний машқларни мунтазам бажариш. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимининг меъёрда бўлишига ёрдам беради.
5. Тана вазнини назорат қилиш. Ортиқча вазн гипертония ривожланиш хавфини оширади.
6. Тушкун вазиятлардан қочиш. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усули ҳисобланади.
7. Уйқу тартибига амал қилиш. Гипертонияга чалинган бемор кунига камида 8 соат ухлаши тавсия этилади.
8. Дориларни ўз вақтида қабул қилиш. Агар шифокор қон босимини тушириш учун керакли дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида ичиш лозим.
9. Даврий шифокор кўригидан ўтиш. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни барвақт аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш имконини беради.

@Begmurod_Nizamiddinov1


❗️РУЛДА КЕТАЁТГАН ҲАЙДОВЧИ ТЕЛЕФОНДА ГАПЛАШСА 1 125 000 СЎМ ЖАРИМАГА ТОРТИЛАДИ.

⚡️САВОЛ;
Бир танишим рулда кетаётганда телефонда гаплашиб ГАИ га тушипти. Савол шуки, энди у қанча жарима тўлайди бунинг учун ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128 прим 1-моддасига кўра,

➖ транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (1 125 000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

❗️Бу нормада яна бир эътиборли ҳолат бор! Яъни, телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш бу моддада жавобгарликни мустасно этадиган ҳолат қилиб кўрсатилган.

✏️ Демакки, Сизни ГАИ га тушган танишингиз телефонда қўли билан ушлаб гаплашган бўлса 1 125 000 сўм жаримага тортилиши тайин. Агар иккинчи ҳолат бўлса мутлақо жавобгарликка тортилмаслиги керак.

@Begmurod_Nizamiddinov1


❗️Пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда тақиқланади !!!

👉 телефондан фойдаланиш;

👉 китобларни ёки даврий нашрларни ўқиш;

👉 видеоматериалларни томоша қилиш;

👉 аудиоматериалларни эшитиш;

👉 эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш;

❌ Юқоридаги каби ҳолатлар
шунингдек йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиш;

❗️БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@Begmurod_Nizamiddinov1


Ўзингизни муҳим шахс деб ҳисобламанг.

Дунё, сиз бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам, тураверади. Оилангиз, фарзандларингиз сиз ўлгандан кейин ҳам яшайверишади. Ишларингиз сизсиз ҳам битаверади. 

Барчасини зиммангизга олиб ўзингизни қийнайверманг. Умрингиз қандай ўтганини ҳам билмай қоласиз. Ташлаб қўйинг, вазифаларни тақсимланг, атрофингиздагилар учун эмас ўзингиз учун ҳам яшанг. Уларни ўзингизга боғлаб қўйсангиз, ишонинг, сиздан кейин кўпроқ қийналишади. Қўйиб беринг, уларни ҳам ҳаракат қилишга ўргатинг, ишларингиз сиз бўлмасангизда юраверадиган ҳолатга келсин. Вақтингизни, кучингизни охиратингиз учун ҳам сарфлаб туринг. Ишонинг, ҳаммаси яхши бўлади.

(с) Ориф Таскиннинг "Хаёт менга шуни ўргатди" китобидан

@Begmurod_Nizamiddinov1


#Тезкор

⚡️"Опен бюджет" яна бошланмоқда

"Опен бюджет"га қачондан старт берилиши маълум қилинди

Биринчи мавсум 48 кун давом этади.

Яқинларга юбориб қўямиз
!

@Begmurod_Nizamiddinov1


НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

📆 10-Январь 16-Январь

⏱️ Бомдод намози    - 06:50
⏱️ Пешин намози      - 12:50
⏱️ Аср намози     - 15:40
⏱️ Шом намози - 17:15
⏱️ Хуфтон намози - 18:55


Онажоним

Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — онанг.

Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — онанг.

Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, «Нега йиғлаяпсан?” деб ёнингда турадиган — онанг.

Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини «фидо” қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — онанг.

Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — онанг.

Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим” дея бағрига босадиган ҳам — онанг.

@Begmurod_Nizamiddinov1


Taqiqlangan manba va kontentlar (materiallar) ro‘yxati.pdf
2.7Мб
❗️Ўзбекистонда тақиқланган материалларнинг янгиланган рўйхати

Олий суд томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистоннинг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати.

2025 йил 8 январь ҳолатига рўйхатга жами 1376 та материал ва манба киритилган.

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

@Begmurod_Nizamiddinov1


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#эслатма

⚡️Айни дамда амалдаги жарималар миқдорлари билан танишиб олинг!

• Тақилмаган камар: 187 500;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
• Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
• Қизилда ўтиш: 750 000;
• Ноқонуний парковка: 750 000
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз👇

mahalla

@Begmurod_Nizamiddinov1


Репост из: Туғилган кун учун табрик
Ota-onang qanchalik
xaqligini anglaganingda,
Seni nohaq deb biladigan
farzanding bo'ladi..

Tushinmasangiz qaytadan o'qing

@tugilgankunuchuntabriklar


Диққат эълон!

Ҳурматли маҳалладошлар
Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган "Маҳалла лойихаси"дастури доирасида, Ҳар-бир МФЙдан 3 нафардан “маҳалла банкирлари” ва ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” номзодлиги учун танлов эълон қилинмоқда муддати бугун соат 16:00гача,

Талаблар:

Тақдим этилаётган номзодларни маълумоти олий мутахассислиги иқтисод ва молия йўналиши бўлиши шарт,

Номзодларни бугун 07.01.2025 йил куни соат 16:00га қадар электрон вариантида Маҳалла фуқаролар йиғинингизни ходимларига юборишингиз сўралади.

Номзодларнинг хар-бирини Обективкалариҳам бирга тақдим қилиниши шарт.

@Begmurod_Nizamiddinov1


Бўш иш ўринлари 06.01.2025.xlsx
23.8Кб
Қўрғонтепа туманидаги бўш иш ўринлари

Показано 20 последних публикаций.