BASTOMIY.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти Қизилтепа тумани "Боязид Бастомий" жомеъ масжидининг www.Bastomiy.uz сайти телеграмдаги расмий канали
🌐 https://t.me/joinchat/AAAAAE2I8z9flnmT55KRMQ
©Каналдан маълумот олинганда манбаани кўрсатинг!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#РАМАЗОН_ШУКУҲИ

🎤ТАРОВЕҲ НАМОЗИ 2-КУН

Қизилтепа туман бош имом хатиби
Нарзулло домло Нарзиев

https://t.me/Bastomiy_uz


#Таровеҳ_таровати_2025

Боязид Бистомий жоме масжидида Таровеҳ намози таровати!

@Bastomiy_uz


🌙Хатми Қуръонга марҳабо!  

«Boyazid Bastomiy» жоме масжидида бугун таровеҳ намозининг иккинчи куни

2-Март соат 20:40

Суралар: Бақара сураси: 202-оятидан, Оли Имрон сураси: 91-оятигача ўқилади.


📌 Манзил: https://maps.app.goo.gl/rZkW9d2FbXurnMhj6

@Bastomiy_uz


#намоз_вақтлари

🕌 «Боязид Бастомий» жомеъ МАСЖИДИДА ЖАМОАТ НАМОЗИ ВАҚТЛАРИ:

📖 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ

📆 2-МАРТ

Якшанба куни учун ТАҚВИМ
(📌Қизилтепа вақти билан).

🗣️Жамоат вақтлари,
2⃣8⃣-февральдан 6⃣-мартгача ушбу вақтларда ўқилади 🗣️


                     Азон   Такбир
💖БОМДОД⏰05:55⏰06:30
💖ПЕШИН  ⏰12:52⏰13:10
💖АСР         ⏰16:49⏰17:00
💖ШОМ       ⏰18:37⏰18:45
💖 ХУФТОН⏰19:47⏰20:40

💖Қуёш чиқиш вақти: 07:12☀️


САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК вақтлари:

💖Cаҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 05:42

💖Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 18:39

Диққат‼️(Саҳарлик ва ифторлик вақти эҳтиётини инобатга олиб белгиланган

Каналга аъзо бўлиш:🔗
💖@Bastomiy_uz


#Ҳадис

РАМАЗОН КЕЛГАНДА...

Утба ибн Фарқад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон келган вақт жаннатнинг ҳамма эшиклари очилади. У ой давомида ҳеч бири ёпилмайди. Жаҳаннамнинг ҳамма эшиклари ёпилади. У ойда шайтонларнинг катталари кишанланади ва бир фаришта нидо қилади: «Эй яхшиликларни кўп қилувчи, сенга башорат! Эй ёмонликларни кўп қилувчи, Рамазон ойи тугагунча ёмонликдан тийил!».
Имом Аҳмад ва Насоий ривоят қилишган.

Улашинг ↘️
👉
https://t.me/Bastomiy_uz


🌙 Рамазоннинг биринчи куни, биринчи ифторлик муборак !

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ (ҚИЗИЛТЕПА ВАҚТИ: 18:38)

 أَفْتَرْتُ، فَغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий я ғоффару ма қоддамту ва маа аххорту. Бироҳматика яа арҳамар рооҳимийн.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Бизнинг канал🔗
@Bastomiy_uz


🌙 РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ

▫️1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).

▫️2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

▫️3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

▫️4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

▫️5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

▫️6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

▫️7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).

▫️8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

🤲 Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

#ramazon #mutolaa #hikmat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Мақола

Бизни ташлаб кетма рамазон!

Сенда нозил бўлгандир Қуръон,
Сенда хатм қилинар Қуръон.
Сен ила биз топармиз "Райён",
Бизни ташлаб кетма Рамазон!

Мусулмонлар орзиқиб кутган муборак Рамазон ойининг илк кунидамиз.
Рамазон Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига улкан тортиғи ва мўл-кўл неъматларидан биридир. Аллоҳ таоло бандаларга муборак Рамазон ойи рўзасини жорий қилиб, уни диннинг буюк рукнларидан ва динни унинг устига қоим бўладиган асослардан бири қилиб белгилаган. Рамазон рўзаси Аллоҳ бандаларига марҳамат қилган улкан неъматларидан бири бўлгани учун ҳам, Рамазон ҳақида нозил қилинган оятлар ушбу қавл билан якунланади:"... Шояд шукр қилсангиз"(“Бақара” сураси, 185-оят).
Муборак Рамазон ойи мўминларнинг иймони зиёда бўлиши ҳамда фарз амалларни бажаришда сусткашлик ва хато-камчиликларга йўл қўювчилар тавба қилиши учун бандаларга берилган илоҳий совға ва раббоний ҳадядир.
Шундай экан, унга ҳақиқий шукрона ва ибодат қилишимиз учун бизга инъом қилиб берган ушбу неъматнинг улканлигини идрок қилиб, уларнинг баъзилари устида тўхталиб ўтсак. Рамазон ойининг қиёси ҳақида Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Ўн икки ойнинг мисоли Яъқуб алайҳиссаломга ўхшайди. Худди унга болаларининг энг суюклиси Юсуф алайҳиссалом бўлганидек, Рамазон ойи ҳам Аллоҳ таолога ойларнинг энг суюклисидир".
Рамазон ойининг хосияти яна шундаки, ушбу муборак ойда Аллоҳ мусулмонларга катта Бадр ғазотида мушриклар устидан ғалаба нашъасини берди. Ваҳоланки, ушбу жангда мушрикларнинг адади мусулмонлардан уч баробар кўп эди.
Муборак Рамазон ойи Қуръон нозил бўлган ойдир. Ҳозир айнан Қуръон нозил бўлган ойда унинг фазли ва ўрни буюклигини билишимиз жуда мухимдир.
  Қуръон Аллоҳ томонидан нозил бўлгани сабабли унга бўлган муҳаббат Аллоҳга бўлган муҳаббатни билдиради.
Чунончи, Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: “Ким Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўришини билишни хоҳласа, ўзини Қуръонга кўндаланг қилсин. Агар Қуръонни яхши кўрса, бас, у Аллоҳ азза ва жаллани яхши кўради. Чунки Қуръон Аллоҳ азза ва жалланинг Каломидир”.
Рамазон ҳидоят ойи бўлиб, бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(У саноқли кунлар) Рамазон ойидирки, бу ойда одамлар учун ҳидоят ва фурқон (ҳақ билан ботилни ажратгувчи)нинг очиқ баёнотлари бўлиб Қуръон нозил қилинган”  (“Бақара” сураси, 185-оят)...
  Рамазон мағфират ойи бўлгани сабабли ушбу ойда қўпроқ саҳоват қилиш, ҳадялар бериш, меҳр-муруват кўрсатиш матлуб амаллардан ҳисобланади.
  Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига ушбу улуғ ой ҳақида хушхабар бериб, уларни айнан шу ойда кўпроқ намоз ўқишга, кундузларни рўза билан, кечаларни эса нафл ибодатлари билан ўтказишга, кўпроқ зикр, тасбиҳ, ва Қуръон тиловати билан машғул бўлишга, фарз ва нафл садақалар қилишга  ва шу каби солиҳ амалларга тарғиб қилардилар...
  Аслини олганда, ҳар бир мўмин инсон Қуръони Каримни тиловат қилиб ҳам, тинглаб ҳам тўймайди. Салафи солиҳинлар Рамазон ойи намоз пайтида ҳам ва бошқа ҳолатларда Қуръон тиловат қилардилар. Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон кириб келса шундай дерди: “Албатта у Қуръон тиловати ва таом улашиш (ойи)дир”. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон кирса, ҳадис ўқиш ва илм аҳли билан суҳбат қуришдан қочар ва Қуръонни мусҳафдан (қараб ўқиш) тиловат қилишга киришарди. Суфён Саврий Рамазон кирса, барча ибодатни тарк этиб, Қуръон тиловатига киришарди. Улар ҳақида бу мазмундаги маълумотлар кўп. Аллоҳ таоло сиз ва бизга ҳам ўша зотларга гўзал суратда эргашишни ва уларнинг изларидан юришни насиб қилсин. У Зот табарока ва таолодан гўзал исмлари ва олий сифатлари ила қалбларимизга Қуръон муҳаббати, уни улуғлаш ва унга амал қилиш билан кўрк бағишлашни ва бизни Ўзининг хос бандалари бўлмиш Қуръон аҳлидан қилишини ҳар йилги муборак ойнинг рўзасини тутмоқлик учун қодир куч-қувват бермоғлигини сўраймиз!

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ойдин Равшанова

https://t.me//Bastomiy_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДОЛЗАРБ
#ТЕЗКОР

🎬ИСРОФГАРЧИЛИК ВА ДАБДАБАБОЗЛИКДАН САҚЛАНИНГ!

Қизилтепа туман бош имом хатиби
Нарзулло домло Нарзиев

https://t.me/Bastomiy_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 БУ ОЙНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИДАН БИРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадисларида мужассамдир:
“Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Рамазон кечаларининг маълум бир қисмини таровиҳ намозини ўқиш билан ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким иймон ила, савоб умидида Қадр кечасини тоат-ибодатда ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” .


#ramazon #qadr #iymon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ سُبْحانَ ذِي الْعزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَنَامُ وَلَا يَمُوتُ سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазий лаа йанааму ва лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-рууҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъузу бика минан-наар.

Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ухламайдиган ва ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилайми


Аёлларнинг ҳайз ва нифос кўрган кунлари тутган рўзаси қандай рўза ҳисобланади? 📙 «Мўминнинг қалқони»
Опрос
  •   Ҳаром рўза
  •   Макруҳ рўза
  •   Нафл рўза
  •   Энди билиб оламан
129 голосов


Рамазон рўзасини адо этиш қандай рўза ҳисобланади? 📙 «Мўминнинг қалқони»
Опрос
  •   Тайин қилинган фарз рўза
  •   Тайин қилинмаган фарз рўза
  •   Тайин қилинган вожиб рўза
  •   Энди билиб оламан
122 голосов


Рамазон қазоси ва каффоратининг рўзаси қандай рўза ҳисобланади? 📙 «Мўминнинг қалқони»
Опрос
  •   Тайин қилинган фарз рўза
  •   Тайин қилинган вожиб рўза
  •   Тайин қилинмаган фарз рўза
  •   Энди билиб оламан
124 голосов


Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб тутган нафл рўзаси қандай рўза ҳисобланади? 📙 «Мўминнинг қалқони»
Опрос
  •   Мандуб рўза
  •   Ҳаром рўза
  •   Макруҳ рўза
  •   Энди билиб оламан
134 голосов


🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

💬Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

💬 Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

💬Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

✍️ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#zakot #fitr #fidya #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#ТАФАККУР
#Рамазонга_2_кун_қолди

«Рамазон» дармондориси!

⚜️ Тавба (ҳар қандай гуноҳдан сўнг);

⚜️ Хатми Қуръон (кунига камида бир пора);

⚜️ Зикр ва дуо (саҳарда, тунда, ҳар доим);

⚜️ Жамоат намози (Масжидларда. Кунига беш маҳал).

«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир».
(Бақара сураси, 184-оят).

Бир саҳролик арабдан: «Бундай иссиқ кунда қандай қилиб рўза тутяпсан?!» деб сўрашди. У: «Бундан ҳам иссиқ кун (яъни Қиёмат куни омонда қолиш) учун рўза тутяпман», - деб жавоб берди.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/Bastomiy_uz


#Тафаккур

🎤РЎЗА ТУТИШ ҲАҚИДА…

(Бомдод намозидаги суҳбатлар)

Қизилтепа туман бош имом хатиби
Нарзулло домло Нарзиев

https://t.me/Bastomiy_uz


Билгинки, Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи.

Ҳақиқат аҳлининг айтишича, рўза туфайли гуноҳлар кечирилади, қалблар нурланади.

Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга:
«“Мен Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига икки зулмат зарар қилмаслиги учун икки нур бердим”, деди.
Мусо алайҳиссалом: “Икки нур нима?” деб сўради.
Аллоҳ таоло: “Рамазон ва Қуръон нури”, деди.
Мусо алайҳиссалом: “Икки зулмат-чи?” деди.
Аллоҳ таоло: “Қабр ва қиёмат зулмати”, деди».
@Bastomiy_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазоннинг илк куни муборак бўлсин!

🤲Аллоҳ таоло муборак ойнинг барча фазилатларидан баҳраманд этиб, хонадонларимизга қувонч ҳамда файз-барокатлар ёғдирсин.

Яқинларларингизни кўп-кўп дуо қилинг!
Каналга аъзо бўлиш: 👇

https://t.me/Bastomiy_uz

7.7k 0 351 1 29
Показано 20 последних публикаций.