Банкир


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Даркнет


Сизнинг банкирингиз.
Instagram — instagram.com/Bankirnews
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot
360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Даркнет
Статистика
Фильтр публикаций


Доллар кўтарилди

5 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 903,33 сўмдан (+6,13 сўм) ҳисобланади.

@bankir


❗️Temu фаолияти чекланади

2024 йилдан бери Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Temu маркетплейси 20 мартдан ёпилади.

⏺ИЛМА ўзбекистонликлардан бугундан бошлаб Temu платформасида буюртма бермасликларини сўрамоқда.

Аввалроқ ИЛМА вакили Temu Ўзбекистонда қонуний фаолият олиб боришга ҳали ҳам лицензия олиш учун мурожаат қилмаганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб электрон тижорат операторлари Ўзбекистонда фаолият олиб бориш учун юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

Ўзбекистон қонунчилигига риоя қилмайдиган хорижий маркетплейсларнинг ёпилиши истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

@bankir


❗️Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Hambi иловаси — 20 млн сўмгача;
Chakanapay иловаси — 10 млн сўмгача;
Smart bank иловаси орқали — 5 млн сўмгача;
— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;
СҚБнинг SQB Mobile иловаси — 5 млн сўмгача;
— “Даврбанк”нинг Davr Mobile 2.0 иловаси — 3,5 млн сўмгача;
— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Миллий банк”нинг Миллий иловаси — 3 млн сўмгача;
— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;
— SelloPay иловаси — 3 млн сўмгача;
— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

TBC Bank'нинг Salom картаси билан TBC иловасида комиссиясиз ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Картага бу ердан буюртма беринг.

БРБ карталари билан банкнинг иловасида исталган картага 10 млн сўмгача комиссиясиз ўтказмалар қилиш имкони бор.

Uzum Bank Uzum картаси орқали 100 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказишни таклиф қиляпти. Акция март охиригача.

Click иловасида “Менинг оилам” бўлимида оила аъзоларингиз ўртасида исталганча пулни комиссиясиз ўтказсангиз бўлади.

Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

Иловаларни Google Play ва App Store'дан юклаб олиш мумкин.

@bankir


Доллар яна кўтарилади

5 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼6-7 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 870
Hayotbank — 12 870
Poytaxtbank — 12 870
NBU — 12 870


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asia Alliance Bank — 12 905
Tengebank — 12 910
Aloqabank — 12 910
Davrbank — 12
910

@bankir


Доллар кўтарилди

4 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 897,20 сўмдан (+7,13 сўм) ҳисобланади.

@bankir


🛍Инфляция яна 10 фоизга чиқди

Ўзбекистонда йиллик нархлар ўсиши февраль ойида 10,1 фоизгача ўсди. Ой давомида истеъмол нархлари индекси 0,5 фоизни ташкил қилди.

Февраль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,6 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоиз, пуллик хизматлар эса 0,8 фоиз бўлди.

Бир ой ичида муҳим озиқ-овқатлардан помидор 30 фоизга, карам ва бодринг 17 фоизга қимматлади.

Йил давомида нархларнинг сезиларли ўсиши картошка (+46,8 фоиз), карам (+37,5 фоиз), сабзи (+29,4 фоиз), кунгабоқар ёғи (+19,4 фоиз), қўй гўшти (+18,5 фоиз) ва мол гўштида (+14,8 фоиз) кузатилди.

2025 йил охирида Ўзбекистонда инфляция 7 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

@bankir


Pepsi Baraka Market'ни сотиб олди

Рақобат қўмитаси Pepsi савдо белгисига эгалик қилувчи International Beverages Tashkent компанияси Baraka Market супермаркетлар тармоғини сотиб олганини эълон қилди.

Pepsi мамлакат бўйлаб 35 та Baraka Market супермаркетларининг барчасини сотиб олган.

International Beverages Tashkent компанияси Pepsi брендидан ташқари 7UP, Mirinda, Mountain Dew, Adrenaline Rush ва Lipton брендларига ҳам эгалик қилади.

Pepsi брендига эгалик қилувчи компания 2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган компаниялардан бири бўлган.

Baraka Market эса савдо кўрсаткичлари бўйича супермаркетлар орасида Korzinka, Havas, Olma, Makro ва Tegen'дан кейинги ўринда туради.

@bankir


Доллар кўтарилади

4 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼7-8 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 860
Hayotbank — 12 860
Poytaxtbank — 12 860
NBU — 12 860


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Anorbank — 12 890
Tengebank — 12 900
Aloqabank — 12 900
Kapitalbank — 12
910

@bankir


❗️Субсидияга ариза бериш бошланди

Давлат сизга ипотека кредити учун 30 млн сўм ажратади ёки бошланғич тўловни тўлаб беради.

Қандай қилиб субсидия олиш ва ариза қолдириш ҳақида бу ердан ўқинг!👇


⚡️Субсидияга ариза бериш бошланди

Бугун, 3 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун ариза қабул қилиш бошланди.

Аризаларни соат 9:00 дан бошлаб юбориш мумкин.

Бу учун Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда ариза топшириш керак.

Субсидия ажратишда ижтимоий мезон ишлаб чиқилган. Бунда аризачилар бир нечта мезонлар бўйича балл тўплаши мумкин.

Ойлик маошга қараб ҳудудларда (Қорақалпоғистон ва вилоятлар) қуйидагича балл берилади:

⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 7 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 8 085 000 сўмгача — 10 балл;
⏺МҲТEКМнинг 7 баробаридан кўп ва 8 баробаригача ёки 8 085 000 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 5 балл.

Тошкент шаҳрида эса қуйидагича:

⏺МҲТEКМнинг 2,7 баробаридан 8 баробаригача ёки 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача — 10 балл;
⏺МҲТEКМнинг 8 баробаридан кўп ва 9,2 баробаригача ёки 9 240 000 сўмдан 10 626 000 сўмгача — 5 балл.

Бутун мамлакатда ариза берувчи ёки унинг оиласига тегишли мулк ёки турар-жой бўлмаслиги — 20 балл.

"Лабор-мигратион" дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти — 10 балл.

Олис ёки чекка ҳудудларда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи мутахассислар, тиббиёт ходимлари — 5 балл.

30 ёшгача бўлган ёшлар — 5 балл.

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёллар (ажрашган, бева ёки ёлғиз оналар) — 5 балл.

“Тиббий ижтимоий экспертиза” тизимидан рўйхатдан ўтганлар — 5 балл.

Умумий йиғиш мумкин бўлган максимал балл — 35 балл.

Субсидия қанча миқдорда берилади?

2024 йилдан бошлаб янги уйлар учун ипотека кредитларига субсидиялар қатъий белгиланган 30 млн сўм миқдорида тўлаб берилмоқда.

Талабгор хоҳиши билан субсидия қуйидаги тартибда ҳам тўланиши мумкин:

⏺дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида;
⏺фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига.

Ўзбекистонликларга субсидия асосида ипотека кредити Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача берилади.

Агарда дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш танланадиган бўлса, 50 млн сўмгача субсидия олиш мумкин бўлади.

Субсидия бериш яна қай ҳолатда рад этилади?

⏺тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
⏺тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
⏺илгари имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда субсидия олганлар (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) такрорий мурожаат этганда;
⏺жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда.

Шундай қилиб, my.gov.uz порталига кириб, “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” хизмати орқали дарҳол ариза топширинг!

@bankir


“Банкир”да сиз учун февраль ойида чиққан фойдали маълумотлар ва таҳлилий постлар:

Эски доллар муомаладан чиқиб кетдими?

Камбағаллик чегараси 669 минг сўм қилиб белгиланди

Доллар нега пасаймоқда?

Энди 27 фоизлик омонатлар йўқ

Субсидияга ариза бериш тез орада бошланади

Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?

Тошкентда 1 сотих ер нархи — 352 млн сўм

Тошкентда одамлар сиз ўйлаганингиздан кўпроқ даромад қиляпти

Uzum Bank Бошқарув раиси ўзгарди

Банкларда бўш иш ўринлари

Олтин билан нима бўляпти?

Картадаги пулларни қандай қилиб комиссиясиз ёки кам фоизда нақд қилса бўлади?

Иккиламчи автомобиллар нархи қандай?

UzCard SMS хабарномалари ва бот нархи ошмоқда

2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида қандай хатарлар бўлиши мумкин?

“Алоқабанк” ёшларга кредит беради

Омонатлар ҳақидаги янги қонун билан нималар ўзгарди?

Ўзбекистонликлар 8 мартда қанча дам олади?

Кўчмас мулк ёки омонат: қайси бири даромадли?

Инфляция калькуляторидан фойдаланиб кўринг

Temu яқин орада блокланиши мумкин

@bankir


Репост из: NECHPUL — pul haqidagi media
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Aytishlaricha, payme'da hamma shaxsini tasdiqlasa, firibgarlar ishsiz qolarkan! Shuning uchun, iltimos, ikki daqiqa ajratib, o'zingizni himoyalab qo'ying.

Shaxsni qanday tasdiqlash kerak? payme'da "Profil"ga kiring, pasport yoki ID karta ma'lumotlaringizni kiriting va yuzingizni kameraga tutib turing.

Shaxsni tasdiqlash shartmi? Ertami-kechmi, baribir tasdiqlash kerak bo'ladi. Kutilmaganda to'lovlar o'chib qolmasligi uchun buni oldindan qilib qo'yganingiz yaxshi. Masalan, hozir. Mana shu knopka orqali👇

Shaxsni tasdiqlash


Давлат қарзи 40 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил 1 январ ҳолатига кўра 40,2 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Бунда ташқи қарз 33,7 млрд, ички қарз 6,5 млрд доллар бўлиб турибди. Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 35 фоизлигича қолган бўлсада, ташқи қарз билан бироз ўсиб, 29,3 фоизга етди.

Ҳар бир ўзбекистонликка тўғри келадиган давлат қарзи илк марта 1 000 доллардан ошиб, 1 070 долларга етган.

Қарз қаерга ишлатиляпти?

Давлат қарзининг асосий қисми — 15,3 млрд доллари бюджетни қўллаб-қувватлаш учун сарфланган. Ёқилғи ва энергетика саноати учун 5,7 млрд доллар қарз олинган.

Ўзбекистонга асосий қарз берувчи ташкилотлар Жаҳон банки ва ОТБ бўлиб турибди — мос равишда 7,64 млрд ва 7,41 млрд доллар.

Инфографикада кўриб турганингиздек, сўнгги йилларда Ўзбекистон қарзи юқори суръатларда кўпаймоқда.

@bankir


Компания маблағлари тўлиқ назорат остида бўлиши зарур. Мураккаб жараёнлар ва ортиқча чекловларсиз.

🚀 TBC Business бу:

— ортиқча ҳужжатларсиз бир неча дақиқада ҳисоб рақами очиш
— исталган вақтда тезкор пул ўтказмалари
— жамоа учун мослашувчан фойдаланиш имкониятларини созлаш

30-апрелгача хизмат кўрсатиш бепул:
https://tbcbank.uz/uz/landing/business

Реклама


28 февраль — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir


Доллар 10 кундан сўнг кўтарилди

3 март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 890,07 сўмдан (+12,70 сўм) ҳисобланади.

@bankir


81 трлн долларлик хато

Citigroup ходими мижоз ҳисобига 280 доллар ўрнига 81 трлн доллар ўтказиб юборди, дея ёзмоқда Financial Times

Бу хато қисқа вақт ичида аниқланиб, тўғирланган бўлсада, банкда риск бошқаруви бўйича шубҳаларни кучайтирди.

@bankir

29k 1 174 205

0,5 фоиз

“Давр банк” БХМ кассаларида ҳар қандай турдаги банк карталаридан 0,5 фоиз комиссия билан нақд пул ечиб олиш имкониятини яратди.

Бунга қадар “Давр банк” банкоматлари орқали фақат “Давр банк” карталаридан пул ечганда 0,5 фоиз комиссия олинар эди.

Картадаги пулларни қандай қилиб бошқа усулда комиссиясиз ёки кам фоизда нақд қилиш мумкинлиги ҳақида бу ерда.

@bankir


Доллар ниҳоят кўтарилади

3 март куни амал қиладиган доллар курси 🔼13-14 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 870
BRB — 12 840
Turonbank — 12 840
Anorbank — 12 840


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Trastbank — 12 880
Anorbank — 12 885
Davrbank — 12 890
Kapitalbank — 12 895


@bankir


Доллар нега пасаймоқда?

Мана кетма-кет 10 кундирки, долларнинг сўмга нисбатан қиймати тушди.

14 февраль куни доллар илк марта 13 000 сўмлик чўққига чиққан эди. Шундан кейин қисқа вақт ичида унинг қиймати сўмга нисбатан 1 фоизга қадрсизланди.

Хўш, нима учун бундай бўляпти?

Биринчи навбатда рубл мустаҳкамланишни бошлади. 2025 йил бошида 1 доллар 113 рубл эди.

Шундан бери рубл доимий мустаҳкамланиб бормоқда ва ҳозирда 1 доллар 86 рубл бўлиб турибди.

Рублнинг мустаҳкамланиши Ўзбекистонга кириб келаётган пул ўтказмаларининг кўпайишига олиб келади.

2024 йилда Ўзбекистонга хорижда 14,8 млрд доллар пул кириб келган бўлса, шундан 11,5 млрд доллари Россия ҳисобига тўғри келган.

Табиийки, Россияда меҳнат қилаётган мигрантлар эндиликда кучли рубл сабаб оиласига кўпроқ доллар юбормоқда.

Нисбатан камроқ бўлсада, Қозоқ тенгесининг мустаҳкамланиши ҳам сўмга таъсир қиляпти.

Бундан ташқари январда экспорт сезиларли — 14,1 фоизга ўсди. Бу ҳам Ўзбекистонга кўпроқ доллар кириб келганини билдиради.

Рубл нега мустаҳкамланяпти?

Иқтисодчи Миркомил Холбоев буни яхши тушунтириб ўтди. Россия ва АҚШ ўртасида муносабатлар яхшиланиши рублга ижобий таъсир қилган.

Доналд Трамп президентга айлангач Россия билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда. Улар ўртасида 12 февраль куни ўзаро телефон суҳбати бўлиб ўтганди.

Шундан кейин яқинда АҚШ Россиянинг Украинага босқинини қораловчи резолюцияга қарши овоз берди.

Рублнинг мустаҳкамланишига бошқа муҳим омиллар ҳам ёрдам бермоқда.

Умуман олганда, долларнинг сўмга нисбатан кетма-кет 10 кун қадрсизлангани ноодатий воқеа бўлди деб аташ мумкин.

Бундай ҳолат яқин ўтмишда содир бўлмаганди.

📷: Bloomberg

@bankir

Показано 20 последних публикаций.