Баъзи суҳбатдошнинг ўй-фикри ғалат,
Яшириб ўтирмай, очиқ-ойдин дер:
– Бош вазир эканлар Навоий ҳазрат,
Нега шундай одам ёзиб юрган шеър?
Саволлар чулғайди уни галма-гал,
Мияси тўлади мубҳам тутунга:
– Бобур вазир эмас, шоҳ экан тугал,
Нима керак бўлган шеър ёзиш унга?
Бундай суҳбатдошдан асрасин Худо,
У туғма нодондир, аслини билсам.
Гар Ватан ҳақида сўз кетса ҳатто,
Қанча беради дер, ҳимоя қилсам.
Абдулла Орипов
Видеода:
Алишер Навоий сунъий интеллект ёрдамида ўз шеърини ўқимоқда.👉
@Azizbekh17mem